Табиий бойликлар-ишлаб чиқариш жараёнининг шарт-шароити ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилувчи муҳим омил бўлиб,унинг асосини табиат маҳсуллари ташкил этади.Табиий бойликлар таркибига ер, сув ресурслари, фойдали қазилмалар,о ърмонлар ва атроф –муҳит киради. Улар табиат қонунлари асосида вужудга келган бўлса ,ушбу бойликлардан фойдаланиш даражаси жамият ривожига, инсонларга боғлиқ бўлади.
Екалогия-жамият ва табиатнинг ўзаро алоқадорлигини,тирик организимларнинг мавжудлигини,уларнинг яшаш муҳитининг қамраб олувчи шароит ва уларни ўрганувчи фан.
Табиий бойликлар ва экологияни асраб –авайлаш-узоқ тарихий жараёнларда яратилган ва аждодлардан мерос қолган табиий бойликлардан жамият тараққиёти йўлида мақсадга мувофиқ ҳолда ва тежамкорлик билан фойдаланиш, табиатнинг экологик ҳолатига путур етказмаслик,уни яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Истемол маданияти- турли ресурс ва неъматларни истемол қилишда иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий ва бошқа умуминсоний жиҳатдан тан олинган меёрларнинг устуворлигини этироф этиш ва уларга қатий амал қилиш.
Миллий иқтисодий манфаатлар-глабаллашув шаротида мамлакатлар ўртасида бўладиган ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда ҳар бир мамлакат эҳтиёжини тўлароқ ҳисобга олишнинг зарур шартидир.Миллий иқтисодий манфаатлар бу хўжалик иқтисодий фаолиятини ҳаракатлантирувчи куч, жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларининг ифодасидир.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати-миллий иқтисодий манфаатлар йўлида ижтимоий –иқтисодий тараққиётга ҳизмат қиладиган ва давлат тамонидан ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий тақбирлар мажмуаси.
Миллат,давлт,жамоа ва шахсий манфаатларнинг ўзаро уйғунлиги- мамлакатнинг жипислиги ва қудрати даражасини белгиловчи, комил инсонни ҳар хил салбий кўринишдаги носоғлом иллатлардан сақловчи,ижтимоий фаолликга ундовчи фуқаролик туйғусидир. Ҳар бир инсон қанчалик аниқ кўриб,унинг зарурлигига амин бўлши,ҳамдан ҳар-хил салбий кўринишдаги носоғлом иллатлардан сақлайди. Бу турли манфаатларни ўзида муштарак этган ўрта мулкдор қатламининг шакилланиб бориши жамият олдида турган масулиятларини фуқаролик туйғуси орқали давлат ва жамият қурилишига фуқаролик жамиятига сафрбар этилишига ва қадирланишига ҳам олиб келади. Аристотел шундай деган: << Қайси жамиятда ўрта қатлам салмоқли бўлса,ўша жамият фаравон бўлади>> - бу миллат,давлат , жамоа ва шахс манфаатларининг ўзаро уйғунлигини юзага чиқаришга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |