Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И


Ишчи кучи – бу инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисидир. Капитал



Download 68,24 Kb.
bet14/17
Sana08.06.2022
Hajmi68,24 Kb.
#643732
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети

Ишчи кучи – бу инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисидир.
Капитал деганда ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, сотишга тайёр турган товарларни, янги воситалар ва ишчи кучини сотиб олишга мўлжалланган пул маблағларини, уларнинг ашёвий томони ва қиймати бирлигини тушунамиз. Бошқача қилиб айтганда, «капитал» ҳам қийматга, ҳам нафлиликка эга бўлган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган воситалардир.
Бу ерда капитал турли шаклда: пул, ишлаб чиқариш воситалари, товар ва бошқа моддий воситалар шаклида бўлиши мумкин.
Ҳамма адабиётларда ерга деярли бир хил тушунча берилади, яъни ер-сув деганда тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, яйловлар, сув, ҳаво, ўрмон, қазилма бойликлар, умуман табиий ресурслар тушунилади.
Тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган довюрак кишиларга айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади.
1.8. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ЧЕГАРАСИ
Иқтисодиёт назарияси фани мавжуд чекланган иқтисодий ресурслардан қандай қилиб фойдаланилганда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш мумкин, деган муаммо устида бош қотиради. Бунда, биринчидан, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг турли хил муқобил вариантлари мавжуд бўлиши кўзда тутилиб, улардан энг самаралиси, яъни жамият эҳтиёжларини анча тўлароқ қондирадиган миқдорда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш имконини берадиган турини танлаб олишга ҳаракат қилинади.
Иккинчидан, иқтисодий ресурслар нисбатан чекланганлиги сабабли жамият аъзоларининг барча эҳтиёжларини бирданига қондириш мумкин бўлмайди. Шунинг учун жамиятга қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайсиларидан вақтинча воз кечиш лозимлигини ҳал қилиш, яъни танлашни амалга ошириш зарур бўлади. Шундай танлаш орқали, ресурсларнинг мавжуд даражасида маҳсулот олишнинг аниқланган энг юқори миқдори жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатади. Жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш учун, иқтисодий ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаш зарур.

Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish