Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И


-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони



Download 68,24 Kb.
bet13/17
Sana08.06.2022
Hajmi68,24 Kb.
#643732
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети

3-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони
Шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқарилган товарларнинг нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади, қийматни ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади. Бу ҳолат 4-чизмада тушунарлироқ тасвирланган.

Яратилган товар ва хизматлар




Нафлиликнинг яратилишида қатнашади




Қийматни ташкил топишида қатнашади




Ер




Капитал




Ишчи кучи
меҳнати




Меҳнат




Аниқ меҳнат билан ўтказил ган ишлаб чиқариш воси талари қиймати




Абстракт меҳнат билан яратилган янги қиймат

4-чизма. Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли
Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиати унинг натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.
1.7. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИ
Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт (5-чизма).

Меҳнат жараёнининг зарурий шартлари




Ишчи кучи




Меҳнат воситалари




Меҳнат предметлари


Меҳнат қуроллари




Меҳнат шароитлари




Табиат ашёлари




Хомашё




Ишлаб чиқариш воситалари

5-чизма. Меҳнат жараёни зарурий шартларининг туркумланиши
 
Ишчи кучи деб инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг қобилиятидан иборатдир.
Меҳнат қуроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар).
Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер-сув, хом ашё ва бошқа турли материаллар). Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хом ашё бўлиши мумкин. Меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади.
Меҳнат воситаларини меҳнат предметларига таъсир этиш хусусиятига кўра бир нечта катта гуруҳларга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга машиналар, механизмлар, станоклар, ускуналар, турли хил аппаратлар ва бошқалардан иборат меҳнат қуролларини киритиш мумкин. Уларнинг ёрдамида ишчи табиат ашёлари ва кучларига бевосита таъсир қилади ва бу ашёларни ўзининг истеъмоли учун зарур бўлган шаклга келтиради.
Иккинчи гуруҳга материалларни сақлаш учун мўлжалланган меҳнат воситалари (цистерналар, турли хил бочкалар, қувурлар, омборлар ва бошқалар) киритилади.
Учинчи гуруҳга ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашмайдиган, лекин унга шарт-шароит яратиб берадиган меҳнат воситалари киради. Лекин бу воситаларсиз ишлаб чиқариш жараёнининг амалга ошиши мумкин эмас ёки тўла ва самарали амалга ошмаслиги мумкин. Буларга бинолар, йўллар ва бошқалар мисол бўла олади.
Ҳозирги фан-техника инқилоби даврида ишлаб чиқаришнинг ривожланишида меҳнат предметларининг аҳамияти ошиб бормоқда. Материалларнинг табиатда тайёр ҳолда учрамайдиган янги турлари яратилмоқда. Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун умумий бўлсада, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф беришади ва уларни турлича тушунтиришади. Ҳозирги бозор иқтисодиётига доир кўпчилик адабиётларда эса ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик қобилияти тан олинади.

Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish