Тўлиқ бандлилик деганда биз ишлаб чиқаришга яроқли бўлган барча ресурслардан тўла унум билан фойдаланишни тушунамиз. Ишчи мажбурий ишсиз бўлиб қолмаслиги, иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва унга лаёқатли бўлган барчани иш билан таъминлаши зарур, ҳайдаладиган ерлар ёки капитал ускуналар ҳам бўш қолмаслиги лозим.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми, ресурсларни самарали тақсимлашни, яъни улардан маҳсулотнинг умумий ҳажмига энг кўп ҳисса қўшадиган қилиб фойдаланишни ва мавжуд технологияларнинг энг яхшисини қўллашни ҳам билдиради.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси тўғрисида яхшироқ таъсаввурга эга бўлиш учун:
биринчидан, иқтисодиёт фақат икки хил маҳсулот - нон ва тегирмон ишлаб чиқаради (бунда нон истеъмол товарларини, тегирмон ишлаб чиқариш воситаларини билдиради);
иккинчидан, иқтисодий ресурслар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайди;
учинчидан, меҳнат унумдорлиги ва технология доимий бўлиб қолади, деб фараз қиламиз.
Мавжуд ресурслар чекланганлиги сабабли иқтисодиётнинг тегирмон ва нон ишлаб чиқаришни бирданига кўпайтириб бориш имконияти чекланган. Ресурларнинг чекланганлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чекланганлигини билдиради. Бундай шароитда тегирмон ишлаб чиқаришни ҳар қандай кўпайтиришга, ресурсларнинг бир қисмини - нон ишлаб чиқаришни камайтириш орқали эришади. Аксинча, агар нон ишлаб чиқаришни кўпайтириш афзал кўринса, бунинг учун зарур ресурслар фақат тегирмон ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига олиниши мумкин.
Қуйидаги 2-жадвалда жамият танлаш мумкин бўлган саноат тегирмонлари ва нон миқдорининг муқобил уйғунлашуви келтирилган.
2-жадвал
Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари
(тахминий маълумотлар)
Маҳсулот тури
|
Муқобил вариантлар
|
А
|
В
|
С
|
D
|
Е
|
Нон (млн. дона)
|
0
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Тегирмон (минг дона)
|
10
|
9
|
7
|
4
|
0
|
А - муқобил вариантга биноан, иқтисодиёт ўзининг бутун ресурсларини тегирмон, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради. Е - муқобил вариантда эса мавжуд ресурслар тўлиғича нон, яъни истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Бу ҳар икки муқобил вариант очиқдан-очиқ амалга ошмайдиган нореал ҳисобланади, ҳар қандай иқтисодиёт одатда ўзининг мавжуд умумий ресурслари ҳажмини ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўртасида тақсимлаши зарур. А - муқобил вариантдан Е - вариант томон истеъмол товарлари, Е дан А вариантга томон ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш кўпайиб боради.
Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақт оралиғида иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида У маҳсулотни кўпроқ олиши учун Х маҳсулотнинг бир қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камёб бўлганлиги сабабли, иқтисодиёт Х ва У маҳсулотни бир вақтда кўпайтира олмайди.
Иқтисодий ўсиш маҳсулотнинг кўпроқ умумий ҳажмини ишлаб чиқариш лаёқати бўлиб, у ресурслар таклифининг кўпайиши ва техника тараққиёти натижаси ҳисобланади. Иқтисодий ўсиш ресурсларнинг тўлиқ бандлигида иқтисодиётнинг ҳам нон ва ҳам тегирмон ишлаб чиқаришнинг кўпроқ ҳажмини таъминлаши ҳисобланади. Одатда иқтисодий ўсиш жамиятнинг ҳар хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қувватининг мутаносиб кўпайишига олиб келмайди. Айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши, бошқалари ўзгаришсиз қолиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |