Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И


Республика ЯИМда товарлар ва хизматлар улуши



Download 68,24 Kb.
bet12/17
Sana08.06.2022
Hajmi68,24 Kb.
#643732
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети

Республика ЯИМда товарлар ва хизматлар улуши
(жорий нархларда)*

Кўрсаткичлар

2005 йил

2006 йил

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

Ялпи ички маҳсулот

15923,4

100,0

20759,3

100,0

Шу жумладан:
Ишлаб чиқарилган товарлар қиймати

8361,6

52,4

10660,4

51,3

Кўрсатилган хизматлар қиймати

5871,7

37,0

8197,7

39,5

Соф солиқлар

1690,1

10,6

1901,2

9,2

* Манба: Ўзбекистон Республикаси ДСҚ: Йиллик статистик тўплам, 2007. -33с.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан — биринчи ва иккинчи бўлинмалардан иборат бўлади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган воситалар — станок, машина, асбоб-ускуна, хом ашё ва турли материаллар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинмада эса халқ истеъмоли учун зарур бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан, истеъмол қийматларини яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан, қийматнинг ўсиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Масалан, тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳар бир тоннаси 1000 сўмдан 100 тонна, ҳаммаси бўлиб 100 минг сўмлик пахта толаси сотиб олди дейлик. У шу пахта толасидан ип йигиради, қўлланилган асосий воситалар амортизацияси, энергия ва бошқа харажатлар 20 минг сўмни, иш ҳақи 30 мингни ташкил этса, 30 минг сўмлик фойда оладиган бўлса ҳаммаси бўлиб яратилган маҳсулотнинг қиймати 180 минг сўмни, қўшилган қиймат 80 минг сўмни ташкил этган бўлади.
Агар биз 80 минг сўмлик қўшилган қийматдан 20 минг сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак 60 минг сўмлик қиймат, яъни 30 минг сўмлик иш ҳақи ва 30 минг сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (3-чизма).

Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари (натурал шакллари)




Қийматнинг ўсиш жараёни




Капитал: ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи қиймати




Ишлаб чиқаришнинг омиллари




Натижа: товар ва хизматлар




Истеъмол қиймати, яъни нафлилиги




Ишлаб чиқариш жараёни




Меҳнат жараёни ёки нафлиликнинг яратилиши ва кўпайиши жараёни




Сарфланган ва қўшилган қиймат


Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish