ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 6
дан, экспортга йўналтирилганлари кенг оқиб
боради ва мос равишда, миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлиги даражаси ўсади. Тадбир-
корлик субъектларига солиқ тўсиқлари анча
юмшатилган, аммо давлат ижтимоий дастур-
лари анча кесиб қўйилган бўлади, чунки бюд-
жет даромадлари қисқаради.
Учинчи тури – корпорациялар учун
ҳам, жисмоний шахслар учун ҳам етарли
даражада катта солиққа тортиш дара
-
жасига эга бўлган солиқ сиёсати
бўлиб,
у ижтимоий ҳимоянинг юқори даражасига
йўналтирилган. Кўплаб давлат ижтимоий
кафолатлари ва дастурлари амал қилади ва
фуқаролар учун таъминлаб берилади
1
.
Миллий иқтисодиётни яратиш ва ривож-
лантириш концепциясига эга бўлган мамла-
катимизга солиқ сиёсати учун қуйидаги бел-
гилар хос:
1) мамлакат иқтисодиёти
олдида турган
муаммоларни пухта аниқлаш;
2) мақсадларни уларнинг муҳимлиги дара-
жасига қараб таснифлаш ва кучларни улар-
дан муҳимларига эришишга жамлаш;
3) таҳлилий ишларни олиб бориш ва
солиқ ислоҳотлари хорижий тажрибасини
ўрганиш, ислоҳ қилиш дастурларидан ҳар
бирини амалга оширишда фойда ва зарар-
лар, иқтисодий натижалар тўғрисида аниқ
тасаввурга эга бўлиш;
4) ўтмишда шу каби дастурларни амалга
ошириш самарадорлигини баҳолаш;
5) ихтиёрида бўлган
воситалар самара-
дорлигининг таҳлили;
6) дастлабки шарт-шароитлар қулайлик
даражасининг таҳлили;
7) миллий ўзига хослик ва вақтини ҳисобга
олиб, сиёсатга тузатишлар киритиш.
Солиқ сиёсати вазифаларининг бажари-
лиши давлатни молиявий ресурслар билан
таъминлашга, бутун мамлакат хўжалигини
тартибга солиш учун шарт-шароит яратишга,
бозор муносабатлари жараёнида юзага кела-
1
Ижтимоий йўналтирилган
скандинав давлат-
лари.
диган аҳоли даромадларидаги тенгсизликни
юмшатишга олиб келади.
Ривожланган ғарб мамлакатлари солиқ
орқали тартибга солиш назарияси ва ама-
лиётида урушдан кейинги йиллардаги солиқ
сиёсати функционал молия кейнсча концеп-
циясига мувофиқ ишлаб чиқилган
2
. Бу кон-
цепцияга кўра, солиққа тортиш миқдори ва
меъёри ялпи ижтимоий талабни тартибга
солиш эҳтиёжларига бўйсундирилган бўлиб,
у нархлар барқарорлиги сақланганда меҳнат
ресурслари ва капиталдан тўлиқ
фойдала-
нишни таъминлайдиган даражада ушлаб
турилиши керак. Бунда иқтисодий мувозанат
зарарига бюджет мувозанатига эришилади.
1980-йиллардан бошлаб, ривожланган
мамлакатлар иқтисодиётида давлат сектори
салмоғининг пасайиши ва давлат иқтисодий
ролининг камайиши (асосан, давлат сарфла-
рини камайтириш орқали иқтисодиётга дав-
лат аралашувини қисқартириш) билан боғлиқ
равишда солиқ сиёсати тартибга солиш вази-
фаларини бажариш билан бир қаторда, бюд-
жет тақчиллиги олдини олишни таъминлаш
воситаси ҳам бўлиб қолди
3
.
Ривожланган
иқтисодиёт шароитида бу мақсадга ишлаб
чиқарувчилар ва жисмоний шахсларга юкла-
тиладиган солиқ тўсиқларини кучайтирмас-
дан, балки солиқ базасини кенгайтириш
ва солиқларни кенг кўламли ва мақсадга
йўналтирилган камайтиришга боғлиқ суратда
давлат сарфларини қисқартириш ҳисобига
эришилади.
1990-йилларда ривожланган мамлакатлар
солиқ тизимларининг қуйидаги асосий бел-
гилари ажратилган
4
:
2
Козырин А.Н. Правовое регулирование налого-
обложения в зарубежных странах. // «Финансы»,
2003, № 5. -С. 24-29.
3
Ижтимоий йўналтирилган скандинав давлат-
лари.
4
Князев В.Г. Налогообложение в США. / В.Г.Князев,
Б.В.Попов. // «Финансы», 2003, № 8. -С. 49-58.;
Букаев Г.И. Налоговые службы - взаимодействие в
интересах развития экономик государств. // «Нало-
говый вестник», 2001, № 5. -С. 3-6.; Артемов Ю.М.
Налогообложение в Федеративной Республике Гер-
мании. // «Финансы», 1994, № 6. -С. 41-46.
36
СОЛИҚ СИЁСАТИ / НАЛОГОВАЯ ПОЛИТИКА