Ислом банки ўз фаолиятини қуйидаги манбалардан молиялаштиради:
Ўз акциядорларнинг маблағлари ҳисобидан;
Қимматли коғозлар чиқариш (сукук) ҳисобидан;
Сармоявий омонатлар қабул қилиш ҳисобидан (мудораба);
Ишонч асосидаги омонатлар (вакала) қабул қилиш ҳисобидан;
Муддатли омонатлар ҳисобидан (таварруқ).
Ислом банки – амалда инвестиция компанияси вазифасини бажаради, яъни молия маблағларини (сармоя) шерикчилик/ишонч асосида қабул қилади ва ислом динида, ҳамда ўрнатилган қонунчиликда таъқиқланмаган лойиҳаларга йўналтиради. Шунингдек, анъанавий банклар каби баъзи воситачилик амалиётларини (тўловлар, пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқалар) бажаради.
Ислом банкинги (ислом банк иши) — бу шариат тамойилларига мос келадиган молиявий фаолият. Ислом банкингида кредит миқдори ва муддатига қараб ҳисобланган фоизлар ёки ставкаларни олиш тақиқланади. Ушбу тақиқ мусулмонларнинг ижтимоий адолат ва тенглик тўғрисидаги қонунлари билан изоҳланади.
Исломий молиялаштириш тамойиллари асосидаги суғурта фаолияти (такофул), лизинг фаолияти (ижара), қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар (сукук) ва бошқаларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқилиши ҳам кўзда тутилган эди.
Ислом молиясида кўрсатиладиган хизматлар
Динор. Лотинчада – ўндан иборат, арабчада – тилла ёки ундан ясалган пул. Қадимий мусулмон ўлкаларининг қимматбаҳо тангаси. Шарқда дебочасига VII асрда 2,4 грамм вазнда зарб қилинган. Ҳозир Баҳрайн, Қувайт, Ироқ, Ливия, Югославия, Босния ва Гертсеговина, Жазоир, Иордания, Тунис ва Судан пул бирлиги.
Исломий динор (ID – ХВЖнинг махсус қарз олиш ҳуқуқига эквивалент (IMF Special drawing right)) ИТБнинг таъсис ҳужжатларига кўра ишлатиладиган халқаро ҳисоб бирлиги.
БЕНЕФИЦИАР (инг. benefi ciary имтиёзлардан фойдаланадиган) — банкка пул қўйган омонат эгаси ёки унинг меросхўри, депозит ёки омонат (жамгарма) сертификати эгаси.
Агар вадиа тамойилидан фойдаланилса, васий ва бенефициар муносабати, музораба тамойилида инвестор ва тадбиркор муносабати юзага чиқади. Қарзи ҳасан тамойилидан фойдаланишда омонатчи исломий банкка ҳеч қандай даромад ёки мукофотга умид қилмаган ҳолда маблағ қўяди, вадиа тамойилида мижоз банкнинг ишончлилигидан ке- либ чиқиб ўз активларини сақлаш учун ишониб топширади.
Вадиа (ваколатли шахс вазифаларини бажариш) – мулк эгаси ва иккинчи томон ўртасидаги битим бўлиб, унга кўра мулк эгаси ўз активларини фойдаланишга ва сақлаб беришга розилик беради.
Омонатчилар ҳеч қандай тижорий мақсадни кўзламаган ҳолда исломий банк жорий ва жамғарма ҳисоб рақамлари воситасида ўз маблағларини банкка тақдим этадилар. Мижозлар фойда кўришни хохласалар, музораба воситасини танлаб, ўз маблағларини жойлаштиришлари мумкин. Барибир мижозларни исломий банклар билан муносабат ўрнатишга уларнинг диний қарашлари йўналтиради.
Музораба – фойда олиш мақсадида тузилган шерикчилик битими бўлиб, бир томон (рабб ал-мол) капитал билан, иккинчи томон (музориб) эса капитални бошқариш учун ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |