www.madrasa.uz
141
асабаси йўқ киши шу каби келишув ила ўзи учун
асабаларнинг ўрнини босувчи инсонни пайдо қилади.
Мавлал-мувалот
меросга
ҳақдор
бўлиши
учун
маййитнинг
фарз
эгаларидан
бўлган
қариндошлари,
асабалари ва завул-арҳомлари бўлмаслиги шарт.
Агар маййит ҳаётлигида товон тўлашни шарт қилувчи
жиноят қилган бўлса ва унинг мавлал-мувалоти товон
тўлашдан бош тортган бўлса, улар орасидаги келишув
бузилгани учун товон тўлашдан бош тортган одам мерос
олмайди.
Агар маййит ҳаётлигида товон тўлашни шарт қилувчи
жиноят қилган бўлса ва товонини бошқа мавлал-мувалот
тўлаган бўлса, товонни тўлаган мавлал-мувалот унинг
меросхўрига айланади. Бундан насаби номаълум инсон бир ва
ундан кўп инсонлар билан шу тарзда келишиши мумкинлиги,
улардан қай бири келишувга амал қилса, ўша меросга ҳақдор
бўлишлиги ва товон тўлашда биттадан кўп мавлал-мувалот
қатнашган бўлса, улар меросни тўловга мувофиқ тақсимлаб
олишлари келиб чиқади.
Радд масаласида эр-хотин ўз улушларини олганларидан
сўнг ҳисобга олинмаганликлари каби улардан ортган барча
меросга мавлал-мувалот ҳақдор бўлади.
Мавлал-мувалот тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаблар ичида
фақатгина Ҳанафий мазҳабида меросга ҳақдорлардан деб
саналган.
(“Раддул Мухтор” Ибн Обидийн).
www.madrasa.uz
142
НАСАБИ БОШҚАГА ИҚРОР ҚИЛИНГАН, АММО
СОБИТ БЎЛМАГАН ИНСОННИНГ МЕРОСГА ҲАҚДОР
БЎЛИШИ ҲАҚИДА
Турли даража ва кўринишлардаги насаб собит бўлиши
оталик ва фарзандлик собит бўлишига боғлиқдир. Масалан,
бир киши бир боланинг отаси эканлиги очиқ-ойдин ҳужжат
ила собит бўлса, бошқа даража ва кўринишлардаги насаблар,
яъни ака-укалик, амакилик, боболик ва ҳоказо насаблар ҳам
отанинг собит бўлган насабига эргашган ҳолда собит бўлади.
Оталик ва фарзандлик насаби тўшак ила собит бўлиши
мумкин, очиқ-ойдин ҳужжат келтириш ила собит бўлиши
мумкин ёки бир киши оталикни ёки фарзандликни даъво
қилганда, даъво қилинган инсон шунга иқрор бўлиши ила
собит бўлиши мумкин. Насаб собит бўлганда мерос олиш ва
қолдириш ҳақиқий насаб орқали қандай амалга ошса, шундай
амалга ошади. Собит бўлган насаб худди ҳақиқий насаб
кабидир.
Аммо гоҳида бирорта меросхўри бўлмаган инсон бошқа
бир инсонни “бу киши менинг акам” ёки “менинг амаким”
деб насабни бошқага иқрор қилади. Масалан “бу киши
менинг акам” деганда унинг насабни бошқага, яъни ўз отасига
иқрор қилган бўлади. Бу ҳолатда насаб собит бўлмайди.
Бунда учта шарт ила насаби собит бўлмаган инсон мероснинг
барчасига ҳақдор бўлади:
1. Насаби иқрор қилинган, аммо собит бўлмаган
инсоннинг насаби мутлақо номаълум бўлиши шарт. Зеро,
Do'stlaringiz bilan baham: |