Исломда мерос ва унинг тақсимоти



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/94
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#233327
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94
Bog'liq
islomda-meros-va-uning-taqsimoti

www.madrasa.uz
 
23 
бўлмаса, яқинларидан бирор инсон албатта унинг қарзларини 
ўтаб қўйиши лозим. Аллоҳ розилиги учун маййитнинг 
қарзларини узишни бўйнига олиш савобли ишдир.
Қарзлар икки турли бўлади:
1. Соғлом қарз. 
2. Бемор қарз. 
Соғлом қарз. Ушбу қарз ҳужжат ила ёки иқрор бўлиш 
ила собит бўлган қарз бўлиб, бунга кейин берилувчи маҳр, 
пулини кейин бериш шарти ила қилинган савдо ва бировга 
етказилган зарарни тўлаб бериш каби қарзлар ҳам киради.
Бемор қарз. Ушбу қарз мерос қолдирувчининг – ўлим 
касаллиги вақтида иқрор бўлганидан бошқа ҳеч қандай 
исботи бўлмаган қарздир. (“Далилул-вуррос” Низомиддин 
Киронавий). 
Маййитдан қолган мол-мулк дафн харажатлари ва айний 
ҳуқуқларни ўташдан ортиб қолса ва бошқа қарзларни узишга 
етса, барча қарзлар узилади. Бўлмаса, дафн харажатлари ва 
айний ҳуқуқларни ўталгач, аввало соғлом қарзлар узилади. 
Соғлом қарзлардан ортгани бемор қарзларнинг эгаларига ҳар 
бирининг қарзига муносиб равишда тенг бўлиб берилади. 
Агар мол-мулк соғлом қарз эгаларига тўлиқ етмаса, улар 
орасида ҳар бирининг қарзига муносиб равишда тенг бўлиб 
берилади. Қарз тури бир хил бўлган қарз эгаларини бир-
биридан устун қўйиш жоиз эмас. (“Шарҳи фароизи Сирожия” 
Журжоний). 
Закот, ҳаж, назр, рўзанинг фидяси ва намознинг фидяси 
каби банданинг Аллоҳдан бўлган қарзлари – маййит уларни 


www.madrasa.uz
 
24 
ўташни васият қилса, уларни қолган мероснинг учдан 
биридан ўташ меросхўрлар учун вожиб бўлур. Агар васият 
қилмаган бўлса, бандалардан бўлган қарзлар ўталгач, 
уларнинг ҳам ўталгани маййит учун ҳам, унинг яқинлари 
учун 
ҳам 
яхшидир. 
(“Далилул-вуррос” 
Низомиддин 
Киронавий). 
Маййитнинг васиятларини рўёбга чиқариш. Айни 
тарикага боғлиқ бўлган барча ҳуқуқ ва маййитнинг қарзлари 
ўталгач, қолган мулкнинг учдан бири унинг васиятини рўёбга 
чиқаришга ишлатилади. Агар меросхўрларнинг барчаси ўз 
хоҳиши ила ижозат берса, қолган мулкнинг барчаси ҳам 
васиятни рўёбга чиқариш учун ишлатилиши мумкин. 
Меросдан улуши бор меросхўрга мол-мулкдан васият қилиш 
мерос қолдирувчига жоиз бўлмаган ишдир. Меросхўр 
бўлмаган кишига мероснинг учдан биридан кўпни васият 
қилиш ҳам жоиз бўлмаган ишдир. Агар маййит ўз 
меросхўрига васият қилган бўлса ёки меросхўр бўлмаган 
кишига мероснинг учдан биридан кўпроғини васият қилган 
бўлса, меросхўрлар бунга майли десалар васиятни жорий 
қилса бўлади. Аммо меросхўрлар рози бўлмасалар, 
меросхўрга қилинган васият жорий бўлмайди. Меросхўр 
бўлмаган кишига қилинган васият эса мероснинг учдан 
бирида жорий бўлади. Меросхўрлар орасида ким ушбу 
кўринишда васиятни жорий қилишни бир ўзи ихтиёр қилса, 
васият унинг меросдан бўлган ҳиссасича ўталади. (“Далилул-
вуррос” Низомиддин Киронавий). 
Шунингдек, маъсият ишларга васият қилиш ҳам ҳаром 
ишдир. Агар маййит шариятга зид бўлган васият қилган 
бўлса, унинг васиятини рўёбга чиқариш жоиз эмас. 



Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish