Усмирларнинг психик тараккиётини харакатга келтирувчи кучлар уларнинг фаолиятлари тугдирган янги эхтиёжлар билан бу эхтиёжларни кондириш имкониятлари уртасидаги карама-каршиликларнинг юзага келиши ва бартараф килинишидан иборатдир; бу карама-каршиликлар усмирларнинг ортиб бораётган жисмоний, интеллектуал ва ахлокий имкониятлари билан уларнинг эски, илгари таркиб топган олам билан узаро муносабат шакллари, улар фаолиятининг эски карама-каршиликлар, жамият, катталар ва жамоа томонидан усмирга нисбатан ортиб бораётган талаблар билан усмирлар реал хатти-харакатларнинг шакллари уртасидаги карама-каршиликлардир. Бу карама-каршиликлар анча юксак даражадаги психик тараккиетни, анча муракккаб шаклдаги фаолият турларини ва шахснинг катор янги психологик сифатларини туркиб топтириш оркали бартараф килинади. Бунинг натижасида усмирнинг психик тараккиетининг янада юксакрок боскичга утиши амалга оширилади. Вакт утиши билан усмирнинг хаетида биологик ва ижтимоий узгаришлар пайдо булади. Усмир ешдаги биологик яъни жисмоний тараккиётнинг энг мухим факти жинсий етилиши, яъни жинсий безларнинг ишлай бошлашидир. Натижада купчилик угил болалар 15-16 ёшда, киз болалар 13-14 ёшда балогатга етадилар. Балогатга еттиш усмирларда узига хос психологик холатни вужудга келтиради, яъни кишиларнинг ички дунёсига, уларнинг узаро муносабатларига кизикиш, уларни хис килиш ва хали аник тасаввур килиндаган севгига эхтиёж пайдо була бошлайди. «Тарбияси қийин» болалар педагогик қаровсизлик натижасидир. Л.С.Лиготский фикрича «қийин» ўсмир ҳаётининг муносабатлар характерининг натижасидир. Булар аввало қайсар, инжиқ болалар, уларни қизиқарли фаолият турига тортиш уларни тарбиялашнинг асосий усулларидан биридир. Уларнинг маълум бир қисми интизомсиз, кўпол болалардир. Уларнинг активлигини мақсадга мувофиқ ўзгартириш, уларга баъзи ҳуқуқларни бериш йўли билан уларга таъсир ўтказиш мумкин. Психологияда «Тарбияси қийин» болаларнинг бир қанча классификациялари мавжуд. Биринчи гуруҳ - ижтимоий салбий мустаҳкам қарашлари эга болалар. Иккинчи гуруҳ - қонунбузарларга тақлид қилувчилар. Учинчи гуруҳ - ижобиц ва салбий халқ - атвор стериотиплари ўртасида иккиланувчи, ўз хатоларини тушунувчи болалардир. Тўртинчи гуруҳ - иродали болаларга бўйсунувчилар. Бешинчи гуруҳ - қонунбузарлик йўлига тасодифан кириб қолганлар. Шуни айтиш лозимки, тарбияси огир болалар билан ишловидалар яшаётган муҳит, оила, улар ўқиётган жамоаг синфнинг роли жуда каттадир. Тарбияли бўлим - бу хулқ-атворини назорат қилишдан иборатдир: бундай назорат инсонни ёмон хатти-ҳаракатларни бажармаслик имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |