ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
“Тарбия ҳаёт мамот масаласи” мавзусидаги давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
“Ҳуқуқ ва бурч нима” мавзусидаги давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар маълумот учун қабул қилинсин.
Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 12
19.11.2019 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Китобхонлик – буюк келажак кафолати” тўғрисида давра суҳбати олиб бориш.
“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун”га бағишланган “Давлат рамзлари менинг ғурурум” мавзусидаги давра суҳбати.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Турли масалалар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккур доираси ҳам бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни терангроқ англаши тўғрисида гапириб, мавзуни давом эттирди. Нима учун дунёга келгану, нима билан ўзининг қадрли бўлган умрини ўтказмоқда, қайси амали фойдали ва қайси иши нотўғри экани борасида мушоҳада этади. Китобхон бўлган одам нафақат ўзи, балки оила аъзолари, фарзандлари ва атрофдагиларни ҳам китобнинг сирли олами томон чорлайди. Секин – аста эса жамиятда китоб ўқишга бўлган истак ортиб бораверади.
Китоб мутолаа қиладиган, илмли, чуқур мулоҳаза этадиган кишини нотўғри йўлларга бошлаш, вақтини беҳудага сарфлашга ундаб бўлмайди.
Китоб ўқишликнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир. Қуйида уларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз:
Атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилишлик асабни тинчлантиради.
Эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради.
Инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради.
Статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшар экан, китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан.
Мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликни олдини олишга ёрдам беради.
Азал-азалдан халқимиз ижод аҳлига ўзгача меҳр ва ўзгача ҳурмат билан қарайди. Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ эса халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Зотан, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди.
Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, айниқса, навқирон авлодда китобга меҳр уйғотиш, уларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш давлатимизнинг доимий диққат эътиборида турди.
Инсоннинг дунёқарашини кенгайтиришда, мустақил фикрлашда, ҳаёт синовларига бардош беришда, ўз келажагини ўзи қуришда бадиий адабиётнинг ўрни беқиёс. Ижодкор сифатида тенгдошларимни китоб дўконларида, кутубхоналарда кўрсам, кўнглим тоғдек кўтарилади. Талабалар бугунги ҳаётимизда илмий адабиётлар билан бир қаторда, бадиий адабиётларнинг нақадар муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзга чиқиб, Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва ардоқли саналади. Боиси уларда севикли Ватаннинг суврати, меҳру таровати, халқнинг мардонавор ўтмиши, бугунги фидокорлиги ва истиқболи баралла намоён бўлади. Улардан бири Давлат байроғидир.
Жонажон Ўзбекистонимизнинг мовий, зангору оппоқ рангларга уйқаш, ҳилол Ой ва кумуш юлдузлар жилоланиб турган байроғини мағрур ҳилпираб турганини ҳар гал кўрганда кўнгилда ажиб туйғулар уйғонади, фахру ихтихор вужудингни қучади. Ана шу байроқ тимсолида она Ватанинг мужассамлигини туйиб, ўзингни тетик, бардам ҳис қиласан, келажакка ишонч билан боқасан. Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, биз ўз байроғимизга эга бўлдик. 1991 йил 18 ноябрда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов имзо чеккан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги тарихий Қонун бизга шундай фарахбахш ғурур ва сурур бағишлади. Айни кунларда байроғимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг тантана қилиняпти.
Давлат байроғи ор-номусимиз, шон-шавкатимиздир. Аждодларимиз юрт туғини ҳар недан афзал билишгани, кўз қорачиғидай авайлаб-асрашгани олис мозий саҳифаларида олтин ҳарфлар билан битилган. Юртин байроғини ёғий қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубронинг жасорати ҳамон тиллардаю дилларда. Матонатли бобокалонимиз босқинчилар билан беомон жангда байроқни қўлида маҳкам тутганча жон таслим қилганди. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олмоқдан ўзга чора тополмаганди... Туғини жонидан ортиқ асраган ва уни бошлари узра мағрур кўтариб юрган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардаларнинг порлоқ сиймоси, матонати олдида ҳар қанча таъзим қилсак арзийди.
Байроғимиз жонажон ўлкамиз дунёда халқаро ҳамжамиятнинг тенглар ичра тенг аъзоси эканлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. У бизнинг ғолиблигимиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва асло кам бўлмаслигимизни яққол намоён қилади. Демакки, байроғимиз бизнинг ғурур, ифтихоримиздир. Уни эъзозлаш эса фуқароларда ўзининг қадр-қимматига, ўз мамлакатига ва шахсига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди. Байроғимизда юртимизнинг, халқимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолат берувчи рамзий тимсоллар мужассам.. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Do'stlaringiz bilan baham: |