Г уруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, Фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, бурчлари, вазифалари Бош Қомусимизда ўз ифодасини топган дея давра суҳбатини давом эттирди. Албатта, ҳар бир фуқаро буларни билиш билан бирга ундаги қоидалар бузилишининг олдини олиш, бошқа шахсларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга ҳам одатланиши лозим.
Маълумки, бурч, асосан, қоидалардан, ахлоқий нормалардан мажбурият эса аксар ҳолларда шартнома ва битимлардан келиб чиқади. Бурч шахс туғилгандан то умрининг охирига қадар давом этади, мажбурият эса шартноманинг амал қилиш давригача бўлади. Шунингдек, бурч давлат ва жамият томонидан белгиланиб, унинг бажарилиши талаб этилади. Бурч ва мажбурият бажарилмаган тақдирда кўриладиган чора-тадбирлар турличадир. Бурч бажарилмаганда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
Бурч – кишининг бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча. Бурчда объектив муносабатлар ифодаланади. Яъни у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий негизлари билан белгиланади. Бурчнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, у инсоннинг ички кечинмалари, ташқаридан туриб назорат қилинмайдиган мураккаб руҳий ҳолатини ифодалайди. Бурч нисбий тушунча. У ижтимоий тараққиёт жараёнида мазмунан бойиб, шаклан ўзгариб боради. Ҳозирги шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги бурчи янгича мазмун касб этиб бормоқда. Оилавий бурч эса жамият олдида турган мақсадлар билан янада уй- ғунлашмоқда. Бизда она-Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланади.
Талабалар иштирокида “Ҳуқуқ ва бурч нима” мавзусидаги баҳс-мунозарали давра суҳбати олиб борилди.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида қуйидаги маълумотлар билан гуруҳ талабаларини таништирди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган делегациялар бошлиқларини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Do'stlaringiz bilan baham: |