Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 17
24.12.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
Ўзбекистонда “Янги йилингиз қутлуғ бўлсин азиз юртдошлар” шиори остида давра суҳбати ўтказиш.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, Янги йил байрами бизда ҳар йили 31-декабрда нишонланади деб давра суҳбатини бошлади. Лекин ушбу байрам турли давлатларда турлича урф-одатлар асосида нишонланар экан. Қадимда... 13 январь куни кўпгина христиан динига эътиқод қилувчилар давлатларда «Эски янги йил» байрами нишонланади. Бу ҳам янги йилнинг бир кўринишидир. Қадимги Мисрда янги йил байрами Нил тошқини бўлган кунда нишонланар эди. Бу кўпинча сентябрнинг охирига тўғри келади. Нил дарёсининг тошиши мисрликлар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. Уларнинг фикрича, шу кунларда қуёш худоси Амон ўз хотини ва ўғли Бинн билан дарёдан сузиб ўтишади. Сўнг яна ибодатхонага қайтишади. Шунинг учун ҳам улар бу кунни байрам сифатда нишонлашган. Бобилда эса янги йил байрами баҳорда нишонланган. Бу вақтда қирол мамлакатни тарк этади. Халқ эса ўзлари хохлаган юмушни бажаришади. Қирол қайтиб келиши билан аҳоли ўз иши билан шуғулланади. Римликлар узоқ вақтларгача янги йилни биринчи мартда нишонлаб келишган. Эрамиздан аввал 46 йилда Юлий Сезар янги тақвим жорий этган. Шундан кейин янги йил 1 январда нишонлана бошланди. «Январ» сўзи Рим ҳудоси Янус номига қўйилган. Римликларнинг фикрича, у икки бошга эга бўлиб, бири янги йилга, иккинчиси билан эски йилга қараб турган. Рим янги йил фестивали Календс деб номланган. Одамлар шу кунлари бир-бирларига совғалар улашишади, байрамни нишонлашади. Келтлар (ҳозирги Франция ва Англиянинг бир қисмида яшовчи аҳоли) янги йилни октябрнинг охирида нишонлашган. Уларнинг байрами Самҳейн деб номланиб, «йил якуни» деган маънога эга. Келтлар шу куни барча руҳлар тирилишига ишонишган. Бугунги кунда... Австралия. Янги йил Австралияда 1 январда нишонланади. Бу ерда шунчалик иссиқ бўладики, қорбобо ва қорқиз байрамда чўмилиш кийимида совға улашишади. Индонезия. Индонезияда янги йилни октябрда нишонлашади. Улар шу куни ўтган йилдаги айблари учун бир-бирларидан узр сўрашади. Эскимослар. Кимдир янги йилни 1 апрелда, кимдир октябрда, яна кимдир январда нишонлашади. Эскимослар учун эса биринчи қор ёққан кун янги йил ҳисобланади. Бирма. Бирмада янги йил байрами апрелда нишонланади. Буни бошқача қилиб сув байрами деб атаса ҳам бўлади. Ҳатто Тинжон деб аталган сув фестивали ҳам ўтказилади. Бирмаликлар бир ҳафта давомида бир-бирларини сувга бўктиришади. Хитой. Хитойда янги йилни ракеталар ва хлопушкалар садоси остида кутиб олишади. Авваллар бундай воситалар бамбукдан қилинар эди. Хитойда янги йил байрамининг биринчи кунида жанжаллашиш таъқиқланган. Италия. Янги йилда Италияда бўлсангиз уйларга яқин юрманг. Чунки улар шу кеча эски буюмларини деразадан улоқтиришади. Италияликларнинг фикрича, қанча кўп нарса отсанг, янги йилда шунча кўп бойлик келади. Шунинг учун бошингизга ҳатто шкаф ҳам тушиши ҳеч гап эмас. Ҳиндистон. Ҳиндистонда янги йил сифатида нишонлаш учун саккизта сана кўрсатилган. Масалан, Гуди Павдва куни. Шу куни ҳиндлар Ним-ним дарахти баргларидан кийим кийишади. Бу барглар жуда аччиқ бўлади. Қадимги ҳинд манбаларига кўра, бу кишилардаги турли хасталикларни даволайди, камбағалликдан қутқаради ва ширин қайт ато этади. Германия. Германияда Рождество классик оилавий байрам бўлса, янги йил байрами дўстлар билан кўчада ўтказиладиган байрам ҳисобланади. Янги йил кечаси кўчаларни шампан виноси ва бакал билан «қуролланиб» олган кишилар эгаллаб олишади. Осмон антиқа мушаклар билан ёришиб кетади.
Бизда... Янги йил байрами турли халқларда менталитетларидан келиб чиққан ҳолда ўз одатларига асосан турлича нишонланар экан, хўш биздачи? Бу кун қандай байрам қилинади? Ушбу байрамда бизнинг ўзбек оилаларида катта дастурхон тузалади, оила даврасида, ота-оналари, фарзандлари билан ёки қариндош-уруғлари билан биргаликда хурсандчилик қиладилар. Шу баҳона яқинлардан хабар олинади, байрам билан табриклаб, кўнгиллари олинади. Ушбу байрам учун бир ҳафта-ўн кун олдиндан оилаларда тайёргарликлар бошлаб юборилади. Шаҳар марказларида, боғлар, хиёбонларда, кўчаларда, иш жойларида арчалар безатилади. Байрамга тайёргарлик кўтаринки кайфиятда бошланади. Байрам арафаси кўчаларда кезсангиз, ҳамманинг димоғида қўшиқ, ҳамма хурсанд кайфиятда, ана шундай, барча янги йил «об-ҳаво»си таъсирида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |