Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида қуйидаги маълумотлар билан гуруҳ талабаларини таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Тошкентда 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
“Қомусимиз - эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати”. 8 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун” умумхалқ байрами тарғиботини амалга ошириш ишларини янада такомиллаштиш.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар билан танишиб бориш.
Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 15
10.12.2019 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Қадриятлар қадр топган юрт”. 10 декабрь - “Инсон ҳуқуқлари куни” муносабати билан ушбу кун мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш.
“Халқ қудрати мужассам қўшиқ”. 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, қуйидаги маълумотлар билан талаба-ёшларни таништирди. Муайян жамият ундаги устувор маънавий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий ва бошқа қадриятлар ҳамда талабларга жамият аъзолари оғишмай амал қилган тақдирдагина собит тараққий эта олиши, жамиятнинг тарихий, иқтисодий, жўғрофий, мафкуравий ўзига хосликлари туфайли майдонга келган қадрият ва меъёрларга фуқароларнинг амал қилиши ҳақида кенг ва атрофлича тушунчалар берилди.
Бунёдкорлик – улуғ аждодларимиздан мерос қадрият. Шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига-кўрк қўшиб турган муҳташам иморатларнинг қад ростлаши, тарихий обидаларнинг қайта тикланиши ва муқаддас қадамжоларнинг обод этилишида мамлакатимиз ҳунармандларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Улар яратган миллий ва замонавий санъат уйғунлигидаги безак, нақш ва миниатуралар бугун хорижий меҳмонларни ҳайратга солса, юртдошларимиз қалбидаги фахру ифтихорни оширади.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов, “Халқ қудрати мужассам қўшиқ”, 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинган кун тўғрисида давра суҳбатини давом эттирди. 1992 йил 10-декабрда “Ўзбекистон Республикаси Қонуни” қабул қилинди. Қонунда мадҳиямиз давлат суверинетитининг рамзи экани, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи экани қайд этилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Ўзбекистонда мустақиллик йилларда халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида қуйидаги маълумотлар билан гуруҳ талабаларини таништирди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни 2020 йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш, бу борадаги мақсадли параметрларни белгилаш ва таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Тожикистон Республикасининг пойтахти - Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомалини қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
1. Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, билим савияси ошириш мақсадида талабалар билан “Қадрятлар қадр топган юрт” шиори остида суҳбатлар ўтказиш ишлари белгилаб олинсин.
2. “Халқ қудрати мужассам қўшиқ”, 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинган кун тўғрисидаги давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар маълумот учун қабул қилинсин.
Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 16
17.12.2019 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида давра суҳбати ўтказиш.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусда белгилаб қўйилган иккинчи ташаббус бўйича.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, мустақиллик йиллари Қуръони Карим ўзбек тилига таржима қилиниб, кўп нусҳада чоп этилди. Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилдлик ҳадисларини чоп этиш тугалланди. Хожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» тўплами чоп этилди. Кўплаб Қуръони Карим шарҳларига оид китоблар ҳам чоп этилганлигини ва улардан халқимиз баҳраманд бўлаётганлиги, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Беҳбудий ва бошқаларнинг номи тикланганлиги, асарлари чоп этилганлиги, улар таваллуд топган кунлар нишонланиши ва ҳозирги кунда ижод аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор ҳақида кенг тушунчалар берди.
Маълумки, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг барча соҳалари қатори халқ маънавиятининг кўзгуси бўлмиш бадиий ижод, хусусан, бадиий адабиёт ривожи ҳам давлатимиз, жамиятимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Мустабид тузум даврида номлари, асарлари тақиқлаб қўйилган ёзувчи ва шоирларимизнинг хотираси эъзозланиб, уларнинг адабий мероси қайтадан тиклангани, таваллуд саналари кенг нишонланиб келаётгани, нашриёт ва босмахоналар, газета ва журналларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, нашр ишлари замонавий талаблар асосида йўлга қўйилаётгани, адабиёт аҳлини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар бу фикрни яққол тасдиқлайди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳақида гапирганда, табиийки, халқимиз маънавиятининг, миллий тафаккуримизнинг ажралмас қисми бўлган, керак бўлса, унинг ўзагини ташкил этадиган она тилимизни, бой тарих ва қадимий анъаналарга эга адабиётимизни асраб-авайлаб, ривожлантириб келаётган заҳматкаш инсонлар, уларнинг оғир ва масъулиятли меҳнати барчамизнинг кўз олдимиздан ўтади.
Биз шоир деганда, аввало Алишер Навоийдек беназир зотларни, ёзувчи деганда, Абдулла Қодирий, Ойбек сингари ўз халқи учун нафақат ноёб истеъдоди, айни пайтда бутун ҳаётини бағишлаган буюк ва мўтабар инсонларни тасаввур этамиз.
Бир сўз билан айтганда, халқимиз адабиётни муқаддас ва улуғ бир даргоҳ деб билади. Ана шундай баҳонинг ўзи эл-юртимиз ҳаётида бу соҳа намояндаларига, уларнинг ҳаққоний сўзи, чуқур маъноли асарларига ишонч, ҳурмат-эътибор ва эҳтиром азалдан юксак даражага кўтарилганини яққол кўрсатиб турибди.
Ўзбек тили, адабиёти бу борада қандай рол ўйнаши керак? Она тилимизни, бадиий тафаккуримизни ривожлантириш орқали халқ маънавиятини юксалтириш йўлида яна қандай ишларни қилишимиз зарур?
Ҳозирги шиддат билан тез ўзгараётган замоннинг ўзи ўртага қўяётган кескин ва долзарб муаммоларни англаш, таъбир жоиз бўлса, давримизнинг бадиий солномасини яратишга ёзувчиларимиз қодирми?
Мана шундай катта масалалар билан майдонга чиқиши керак бўлган Ёзувчилар уюшмасининг фаолияти бизни, аввало, шоир-адибларимизнинг ўзини қониқтирадими?
Жамиятнинг илғор ва онгли вакилларини бирлаштирган мазкур ижодий ташкилот бугун олдимизда турган янги ва юксак марраларга халқни даъват этиш, айниқса, таълим ва тарбия, маънавият, маданий ҳаётни ривожлантиришда нима иш қилиши керак, деган саволни кун тартибига қўйиш ўринлидир.
Албатта, адабиёт, ижод аҳли фаолиятига баҳо беришда, аввало, уларнинг меҳнати, маҳорати ва истеъдоди меваси бўлган асарларидан баҳраманд бўладиган кенг китобхонлар оммаси, жамоатчилик фикрига суяниш энг ҳаққоний, демократик ёндашув эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |