Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 14
03.12.2019 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Қомусимиз - эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати”. 8 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун” умумхалқ байрами тарғиботини амалга ошириш.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, Ватанимиз мустақилликка эришгач, 1992 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган эди. Мана йигирма етти йилдирки, Бош Қомусимиз ватанимиз мустақиллиги ва унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Шу маънода, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан жойларда турли давра суҳбатлари, учрашувлар, амалий мулоқотлар ташкил этиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг 27 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалари, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилди. Президентимиз эътироф этганидек, “Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомусномадир”. Унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилган дея таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида 1992 йилда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Конститутцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Бош қомусимиз қабул қилинган кун алоҳида Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси куни, умумхалқ байрами деб эълон қилинди. У халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим манба бўлди.
Бош Қонунимиз мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий маънавий соҳалардаги улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг ҳуқуқий асоси ва ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси бугунги кунда, ҳаётимизда қандай улкан, ҳал қилувчи ўрин тутаётгани барчага маълум. Таъкидлаш жоизки, ҳаётимиз қомуси бўлган Конститутциямиз биз учун янги давлат ва жамият қуришнинг энг муҳим принцип ва мақсадларини, вазифа ва нормаларини белгилаб берди.
Тарих зарварақларига битилган, Конститутциямизда муҳрлаб қўйилган мақсадларимиз ва принципларни амалга ошириш йўлидаги узлуксиз давом этадиган, ҳаётимизни кундан-кунга фаровон, эркин ва озод қиладиган жараён, айни ҳақиқатлигини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Конститутциямизда белгиланган давлат ва жамият қурилишининг энг муҳим принцип ва мақсадларини, вазифа ва нормалари асосида мамлакатимиз тарихан қисқа муддат ичида собиқ иттифоқ таркибида асосан пахта хом-ашёси етказиб берадиган, салоҳияти паст, аҳолисининг ҳаёт даражаси энг қолоқ республикадан барқарор суръатлар билан ўсиб бораётган, кўп қиррали иқтисодиётга эга бўлган замонавий давлатга айланганини бугун халқаро миқёсдаги эътирофлар мисолида кўриш мумкин.
Ю ртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили сифатида одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бормоқда. Албатта, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида Конститутциямизнинг энг муҳим тамойилларидан бири, «ўзбек модели» деб ном олган янги жамият барпо этишнинг 5 тамойилидан бири бўлган қонун устуворлиги ва қонунчиликка риоя қилишдир.
Суҳбат давомида талаба ёшлардан К. Шукуруллаев Ўзбекистон Республикаси Конституциясини моддалари буйича ўз фикрларини билдиришди. “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида гапириб ўтишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |