Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида қуйидаги маълумотлар билан гуруҳ талабаларини таништирди:
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
1. Гуруҳ талабалари билан “Янги йилингиз қутлуғ бўлсин азиз юртдошлар” шиори остидаги давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар маълумот учун қабул қилинсин.
Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 18
15.01.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида давра суҳбати ўтказиш
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, асосий қонунимизда мамлакатимиз Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиши, шу билан бирга, Ватанимизни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи экани алоҳида белгилаб қўйилганлигини айтиб, давра суҳбатини давом этди. Шу маънода, бугун ҳар бир йигит учун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш нафақат Конститутциявий бурч, айни вақтда нуфузли ва шарафли ишга айланди.
Айтиш мумкинки, бугун соҳани янада ислоҳ этиш, мамлакатимизни ташқи кучлардан ҳимоя қилишга қодир бўлган жисмонан соғлом, ақлан етук, маънан баркамол, мард, жасур ўғлонларни тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини ошириш, соғлом турмуш-тарзини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳам, ушбу масалалар устувор этиб белгиланган.
Мамлакатимизда миллий армиямизни тубдан ислоҳ этиш, унинг нуфузини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бугун Ватанни ҳимоя қилиш, унга хизмат қилиш ҳар бир эр йигитнинг шарафли бурчига айланди. Ҳозирда кўча-кўйда ҳарбий либос кийган йигитларни кўрсангиз уларга бошқача ҳавас билан қарайсиз. Чунки тақдирини юрт ҳимояси, ота-онаси, қолаверса, халқ тинчлигига сафарбар этган ўғлонлар учун мамлакатимизда барча шароитлар муҳайё. Бу албатта, юртимизда Президентимиз ташаббуси билан армиямизнинг қиёфаси ва жанговар қобилиятини яхшилашга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси десак, асло янглишмаймиз. Боиси, истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари томонидан муддатли ҳарбий хизматга жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли ёшларни саралаб олишнинг қулай тизими яратилди. Бугун соҳада юз берган бундай ўзгариш ва янгиланишлар миллий армиямиз сафларида хизмат қилишни ҳар бир йигитнинг нафақат фуқаролик бурчи, балки юксак шон-шараф ишига айлантирди. Зеро, ватанпарварлик, содиқлик, фидойилик тўйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз юртимиз келажагидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |