1.3.Лексикографик тадқиқотлар методологияси
Фанда методологиякатегориясини кўп ҳолларда “илмий тaдқиқ методлaри ҳaқидa тaълимот, мaълум бир фaндa қўллaнилaдигaн методлaр мaжмуaси”22сифaтидa тушуниш урф бўлган. Аслида методология ёкиилмий тaдқиқ методологияси дегaндa, ҳозирги кундa, мaълум бир фaндa қўллaнилaдигaн хилмa-хил методлaр, тaҳлил усулaри ҳaқидaги тaълимот эмaс, бaлки тaдқиқотчининг тaдқиқ мaнбaини қaндaй тушуниши вa унгa қaндaй ёндaшиши, тaдқиқотдaн қaндaй мaқсaдни кўзлaши,бошқaчa қилиб aйтгaндa, тaдқиқотчининг дунёқaрaшинaзaрдa тутилaди.
Лексиографик тадқиқотларда методология фаннинг қайси билиш босқичида эканлиги, шунингдек, давр талаби, давлат ва ижтимоий буюртма талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Маълумки, собиқ шўро даври ўзбек филологияси бўйича олиб борилган тадқиқотларда методологияга деярли эътибор қилинмас эди. Бунинг сабаби фандаги муамоларни ечиш учун тайёр андозалар борлиги ва тилшуносликда ҳам, адабиётшуносликда ҳам рус филологияси бўйича бажарилган тадқиқотлар хулосалари кўп ҳолларда муаммолар ечими учун калит, очқич вазифасини ўташи эди. Умуман олганда, мавжуд андозанинг ўзи методология вазифасини ўтар ва шу боисдан муайян тадқиқотлар учун методологик асосларни танлаш ёки белгилаш муаммоси намоён бўлмас эди. Ўзбек тилшунослигида истиқлол даврида методология масаласи кўтарилди ва фаннинг назарий босқичида диалектик мантиқ ва тасаввуфнинг билиш назарияси тамойилларидан келиб чиққан ҳолда лисон ва нутқ изчил фарқланди, тил бирликлари орасидаги зиддиятлар дастлаб қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши, кейинчалик фан градуонимия муаммолари билан шуғуллана бошлагач, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни методологик вазифа бажара бошлади. Бироқ тилшунослик бўйича бажарилаётган барча тадқиқотларда ҳам методлогия аниқ уқилган ҳолда татбиқ қилинаяпти деб бўлмайди. Шу боисдан бажарилаётган диссертацияларда “тадқиқотнинг методологик асоси оламдаги нарса-ҳодиса, белги-хусусиятларнинг объективлигини, субстанционаллигини, зиддиятли, иккиланган табиатга эга эканлигини тан олувчи диалектик фалсафадир” шакли ва мазмунидаги декларатив эътирофларни учратиш мумкин.
Бажарилаётган тадқиқотлар назарий ва амалий аҳамияти нуқтаи назаридан қатор муаммолар ечимига хизмат қилади ва шундан келиб чиққан ҳолда муайян тадқиқотнинг методологик асослари ҳам илмий ишлардаги ҳар хил муаммоларни ечиш нуқтаи назаридан турли даража ва кўринишларда бўлиши мумкин. Биз уларни қуйидагича умумлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз ва бир тадқиқотдаги методологик асосларнинг тубандаги турларини лксикографик тадқиқотлар нуқтаи назаридан фарқлашга ҳаракат қиламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |