Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги



Download 0,53 Mb.
bet10/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

этномаданий омил (Абдулла Қаҳҳор водий этномаданий муҳити фарзанди, акс ҳолда Оллоберган (Хоразм этномаданий муҳити), Худойдод (Бухоро этномаданий муҳити), Худойқул (жанубий этномаданий муҳит) каби исмлардан бирини танлаши мумкин эди;

  • диний-мафкуравий омил (Сотиболди – фарзандсизликдан ёки бошқа фарзандлар ўлимидан кейинги азоб-уқубатлар фарзанди, олдинги фарзандлар учун худога қилинган илтижолар натижа бермагач, камбағалнинг мол-дунё сарфлаши эвазига сақлаб қолинган зурриёд. Буисмдан мурод – худога исён, унга онг усти ёки остидаги ихлоссизликни намоён қилиш);

  • социал омил (Сотиболди – камбағалона исм, исмларнинг социал хосланиши, турли табақа ва доираларнинг ўзига хос исмлари бўлиши дунё халқларида кенг учрайди).

    Бундан ташқари психологик, миллий, гендер ва бошқа қатор омиллар ҳам борки, уларни ҳам тавсифлаш уч ўлчамли таҳлилнинг расолигини таъминлайди.
    Тадқиқ ҳодисаларини уч ўлчов асосида ўрганиш структур таҳлилнинг нисбатан мукаммаллиги ва тўлиқлигига олиб келади.
    Шу асосда айтиш мумкинки, лисоний ёки бадиий ҳодисаларнинг юқоридаги тарзда олиб бориладиган дискурсив таҳлили структур ёндашувнинг нисбатан янги босқичи бўлиб, ўлчамларни муштаракликда қарайди ва ҳозирги пайтда зўрма-зўраки бирлаштирилган тилшунослик ва адабиётшуносликни тўла маънодаги яхлит филологияга айлантиради. Комплекс таҳлил эса гуманитар фанлар интеграциясига олиб келади. Фанлар тараққиёти ва давр ижтимоий тафаккури даражаси тадқиқотларда илмий интеграцияни тақозо қилмоқда.


    Боб бўйича хулосалар

    Хуллас, ўқув луғатларига бўлган талабнинг ошаётгани маълум. Турмуш тарзи, ҳаёт суръатларининг ўзгариши биринчи навбатда тилда акс этади. Бугун янги тушунчалар, номлар пайдо бўлди, ички ва ташқи имкониятлар асосида тилимиз лексикаси кескин бойиди; кўпгина тушунчалар иқтисодий-сиёсий, маънавий-маданий жиҳатдан эскирди, талайгина сўзлар истеъмолдан чиқиб бугунги авлод учун изоҳталаб бўлиб қолди. Бундан 15-20 йил аввал мактаб дарсликларида луғат деярли илова қилинмас эди. Эндиликда ҳар бир мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежи учун яратилган дарсликларнинг сўнгида, ҳатто баъзан ҳар бир бўлим охирида луғатларга кўзимиз тушади. Бу луғатларнинг табиий равишда таълимнинг таркибий қисмига айланиб бўлганлигидан далолат бермоқда.


    Бугунги кунда нафақат, она тили фанидан, балки бошқа фанлардан ҳам умумий (мактаблар учун, академик лицей, касб-ҳунар колежлари учун), мавзувий ўқув луғатларига бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. 2006-2009 йиллар оралиғида “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан йигирмага яқин ўқув луғатларининг тузувчилар ҳисобидан нашр этилди. Баъзиларининг эҳтиёж туфайли Халқ таълими вазирлиги томонидан маълум бир ададда қайта нашр қилинганлиги ҳам юқоридаги фикрни исботлайди. Бироқ тилшунослигимизда ўқув луғатчилиги соҳаси етарли даражада шаклланмаганлиги, қолаверса, луғатларни нашр қилиш билан боғлиқ молиялаштириш тизими яратилмаганлиги сабабли мазкур луғатларни замонавий луғатлар даражасида деб бўлмайди. Улар такомиллашган янги ўқув луғатлари учун сўзликлар вазифасини бажара олади, холос.
    Ўзбек ўқув луғатчилигининг кейинги тараққиёти қуйидаги муаммолар ечими билан боғлиқ:

    1. ўзбек лексикографияси негизида ўқув луғатчилиги тармоғини ташкил қилиш;

    2. ўқув луғатчилигининг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланадиган Доимий анжуман ташкил этиш;

    3. ўқув луғатларининг лингвистик ва педагогик асосларини яратиш;

    4. ўқув луғатларини тузиш тамойилларини ишлаб чиқиш;

    5. ўқув луғатларини тузиш назарияси ва амалиёти билан шуғулланувчи марказ ташкил қилиш ва улар учун маблағ ажратиш;

    6. луғатларни нашр қилишни молиялаштириш;

    7. яратилган луғатларни таълимнинг тўлақонли ёрдамчи воситасига айлантириш, она тили бўйича дастур ва дарсликлар мундарижасини шу мақсадда қайта ишлаб чиқиш, ўқувчининг луғатлар билан ишлаш кўникма ва малакасини шакллантириш, ҳар бир луғат учун унинг иш услуби билан таништирадиган илмий-методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;

    8. ўқув луғатларининг электрон версияларини яратишни йўлга қўйиш.

    Бу муаммоларнинг ечими она тили таълимидаги катта бўшлиқнинг бартараф этилишига олиб келади. Ўйлаймизки, фарзандларимизнинг кучли, билимли, доно, юксак маънавиятли, мустақил тафаккур соҳиблари бўлиб вояга етишига тўсқинлик қилаётган мазкур муаммолар ва уларнинг ечимига дахлдор соҳа мутасаддилари, мутахассислар, таълим фидойилари бизнинг фикрларимизга бефарқ муносабатда бўлишмайди деган умиддамиз.


    Иккинчи боб



    Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish