Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


– Мавзу: Қишлоқ хўжалик экинлари касалликларига қарши кураш чоралари



Download 1,79 Mb.
bet8/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   179
Bog'liq
фито

2 – Мавзу: Қишлоқ хўжалик экинлари касалликларига қарши кураш чоралари.
(2соат)
Режа:
1.Карантин усули.
2. Агротехник усули.
3. Кимёвий усул.
4. Биологик усули.
5. Уйғунлашган ҳимоя қилиш усули.



  • Ўсимликларни ҳимоя қилиш фани қишлоқ хўжалик энтомологияси, қишлоқ хўжалик фитопатологияси ва заҳарли кимёвий моддалар пестицидлар ҳақидаги фан бўлиб, ўсимликларга зарар етказадиган ҳашаротларни, касалликларни ва уларга қарши кимёвий усул қўлланилишини, касаллик тарқатувчи манбаалар таъсири ва ташқи келтириладиган зарарини ўргатади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш фанининг назарий асоси қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган заҳарли моддаларни ўрганувчи агрономик токсикология ҳисобланади. Бу фанинг назарий асоси турли хилдаги ўсимликларни кимёвий усулда ҳимоя қилиш воситаларининг зарарли ҳашаротлар ва касаллик тарқатувчи манбаларига физиологик нуқтаи назардан таъсирини ўрганиш йўли билан қарши курашишнинг янги усулларини излаб топишдан иборатдир.
Бунга эришиш учун агротехник, карантин, физик, механик, биологик ва кимёвий усулларни ўз ичига оладиган комплекс тадбирларни ўз вақтида бажарилиши шарт.

  1. Экин экиладиган далаларга энг хавфли зараркунандалар касалликлар бегона ўтлар ва бошқа манбааларни четдан кириб келиши олдини олишда ўтказиладиган давлат тадбирига карантин тадбир дейилади. Бу тадбирлар мамлакат ичида ва ташқарисида ҳам бирдек амалга оширилиши шарт. Бу тадбирни ўтказилишига асосий сабаб йилдан йилга ўсиб бораётган товар айри бошлашнинг кўпайишидир.

  2. Агротехник тадбирларига ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши бир меъёрда ўсишда таминлайдиган даражадаги барча шароитларни яратиш, зарарли ҳашаротлар ва касалликларга ўсимликларни чидамлилигини ошириш буларга: тупроққа ишлов бериш, ерни экишга тайёрлаш, уруғликни экиш муддатини белгилаш ва экишни сифатли ўтказиш, ўғитлаш, суғориш ва қатор ораларига ишлов беришни сифатли ўтказиш, шу билан бирга ғўза ва бошқа экинларнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини етиштириб экиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Экинларни айниқса ғўзани ҳамда буғдойни парваришлашда азотли ўғитлар миқдорини кўпайтирмаган ҳолда фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўсимликни тўғри озиқлантирилса ғўза ва буғдойдаги вертициллиоз, фузариоз вилти, гоммоз, ғалладонли экинлардан кузги буғдойдаги бошоқ фузариози, илдиз чириш ва занг касалликларини кескин камайтиради. Тупроқ орқали ва ўсимликларнинг барги орқали ва бошқа микроэлементлар билан озиқлантирилса ўсимликларни турли хилдаги бактериоз, вирус, фузариоз касалликларини камайтириши мумкин.
Зараркунадалар ва касалликларга қарши курашнинг физик усулига кетмон чапиги, культивация, юқори ва паст ҳарорат бериш ультратовуш, юқори кучланишдаги электр токини бериш, лазер ва радиация нурлари бериш киради.
Ҳашаротлар ва касаллик тарқатувчи манбааларни йўқотишдаги механик усулга, ерни кузда шудгорлаш, қишда чилла суви яхшилаб бериш, ҳашаротларни майли тутқич белбоғлар, тутгич чуқурлар кавлаш, ёруғлик тутгичлари ёрдамида ҳашаротларни тутиб олиш кабилар киради.
3. Ўсимликларни кимёвий усулда ҳимоя қилиш зарарли ҳашаротларга қарши турли хилдаги органик ва анорганик бирикмаларни қўллашга асосланган бўлиб, ўсимликларни кимёвий усулда ҳимоя қилиш воситаларининг кўпчилигини турли хилдаги зараркунандаларга, касалликларга ва бегона ўтларга таъсир этиши билан фарқланади. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ёрдамида ҳар хил қишлоқ хўжалик экинларидаги зараркунанда ва касалликларга, омборхоналардаги зараркунанда ва касалликларга иссиқхоналарга ва эливаторлардаги зараркунандаларга қарши кураш ишида кенг кўламда фойдаланилади.
4. Ҳашаротлар ва касаллик тарқатувчи манбааларга қарши курашда табиатдаги фойдали ҳашаротлардан, лаборатория шароитида ишлаб чиқариладиган трихограмма, бракон, олтинкўз подизус каби фойдали ҳашаротлар, фитесейулюс, псевдафикус, линдарус, фито-бактериомицин, энтобактерин, дендрабациллин, битотсибациллин, трихотецин, леподоцид каби биологик воситаларни қўллаш биологик усул деб аталади. Ҳозирги пайтда энг истиқболли экологик жиҳатдан тоза, иқтисодий, жиҳатдан арзон қарши кураш усули биологик усул ҳисобланади. Бу усул ҳақида махсус ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш фанини ўтиш билан тўлиқ тушунча берилади.
5. Уйғунлашган ҳимоя қилиш усули юқорида қайд этилган барча усулларни ўз ичига олади ва шу усулларни ичида энг нуфузли ҳисобланади. Бунда ҳамма усуллардан оқилона фойдаланиш назарда тутилади, айниқса бу ҳолат кимёвий усулга биринчи навбатда тааллуқлидир, чунки республикамиз далаларида пестицидлар ишлатилиши чекланган. Пестицидлар фақат биологик усул самара бермаганда махсус рухсат билан қўлланилади.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish