Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Уруғлик чигит сифатининг пасайиши



Download 1,79 Mb.
bet10/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   179
Bog'liq
фито

Уруғлик чигит сифатининг пасайиши
Одатда уруғлик чигитни омборхоналарда сақлаш пайтида унинг сифати пасая бошлайди, бунда чигит таркибидаги озиқа моддаларининг миқдори камаяди, сифати бузилади, оқибатда эса, дала шароитида тез ва равон униб чиқиш қобилияти кескин пасаяди. Сифати паст уруғлик чигит экилганда униб чиққан ниҳолларнинг сони кам бўлиб, касалликларга чидамсиз, уруғпаллаларида эса некротик доғлар учрайди, илдиз тармоқлари яхши ривожланмаган бўлади. Уларнинг омон қолганларидан ривожланган ғўза ўсимликлари камқувват бўлиб, ҳосил тўплашда ва кўсаклар очилишида орқада қолади. Шунинг учун айрим ҳолатларда чигитни қайта экишга тўғри келади. Омборхоналарда сақлаш пайтида ёки далага экилгандан сўнг уруғлик чигитнинг сифати пасайиши ва чиришининг асосий сабаби чигитда микроорганизмлар, айниқса замбуруғлар ривожланиши учун қулай шароит – юқори намлик ва мўътадил ҳарорат мавжуд бўлишидир. Сифати пасайган чигит лабораторияда таҳлил қилинса асосан қўйидаги замбуруғ турлари топилади: Fuzarium spp., Alternaria spp., Aspergillus spp., Penicillium spp., Rhizopus spp. уруғлик чигит ҳар хил кўсак чиришини қўзғатувчи замбуруғлар ва баъзи бактериялар, мисол учун гоммоз бактерияси билан ҳам зарарланган бўлиши мумкин.
Замбуруғлар уруғлик чигитни олдин тўмтоқ қисмидаги халаза (уруғ куртаги ядросининг қобиққа ёпишган жойи) орқали зарарлаб, кейинчалик қобиқнинг ички қатламларига ва қобиқ билан муртак орасидаги бўшлиққа тарқалади. Муртак нуцеллус деб аталадиган юпқа тўқима-парда билан қопланган бўлиб, бу парда муртакни зарарланишдан асраш учун хизмат қилади. Одатда чигит ўзининг унувчанлигини йўқотмагунча муртакнинг ичига инфекция кира олмайди. Аммо баъзи юқорида кўрсатилган микроорганизмлар ўзларининг метаболитлари (токсинлари) ва экстрацеллюлар ферментлари ёрдамида ўсимлик тўқималарини касаллантириши ва ҳатто ҳалок қилиши мумкин.
Уруғлик чигитнинг сифатини пасайиши, уни ёки уруғлик олиш учун мўлжалланган пахтани омборхоналарда сақлаш пайтида осон аниқланади, чунки бу жараёнда уруғлик чигит ва пахта ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилиши ва оқибатда чигит муртагида турли доғларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Одатда муртакнинг ранги оқ ёки сарғиш-ок бўлса, зарарланганлари оч ёки тўқ қунғир рангга киради. Уруғлик чигит ва пахта нисбатан қуруқ жойда сақланиши туфайли, уларнинг зарарланишига деярли фақат осмофил замбуруғлар, асосан Aspergillus турлари сабаб бўлади. Бошқа замбуруғ турлари ва бактериялар чигитни фақат нисбий намлиги 20 % дан баланд бўлсагина зарарлаши мумкин.
Айрим ғўза турлари ёки навларининг чигитда моғор замбуруғлари билан зарарланишга нисбатан чидамлилик хусусияти мавжуд бўлиб, бундай навларда уруғлик чигит сифатининг пасайиши кам бўлади ёки учрамайди. Булар жумласига чигитнинг қобиғи қалин, сув ўтказмайдиган ва моғорланишга ўта чидамли бўлган ёввойи ғўза турлари киради, аммо бу хусусият агрономик жиҳатдан зарарлидир, чунки у чигит унишига кучли салбий таъсир кўрсатади. Кейинги йилларда АҚШда чигити моғорланишга чидамли бўлган ғўза навлари яратиш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу мақсадда текширилаётган чигитлар, устки томонидан дезинфекция қилинмасдан Петри идишларида сувли агарга экилиб, 13,3 0С да 8 кун ўстирилади ва улардан кам моғорлаганлари ва паст ҳароратда униб чиқиш тезлиги секин бўлганлари танлаб олиниб, янги навлар яратишда ишлатилади (Halion, Bourland, 1981).
Микроорганизмлар таъсирида чигит унмасдан чириши ҳарорати етарли бўлмаган (15 0С дан паст) тупроққа экилганда кўп кузатиладиган ҳолатдир. Бунда чигит сувни шимиб олади, бироқ униб чиқмайди ва тупроқ микроорганизмларининг ҳужумига чидамсиз булиб қолади. Айниқса, омборхоналарда сақлаш пайтида сифати пасайган, замбуруғлар билан зарарланган чигит бундай шароитда тез чириб кетади, чунки ўсиш энергияси ва униб чиқиш тезлиги пастлиги сабабли, у соғлом чигитга кўра узоқроқ давр чиришни қўзғатувчи микроорганизмлар таъсирида қолади.
Кураш чоралари: Уруғлик чигитнинг ва уруғлик олишга мўлжалланган пахтанинг намлигини 11 % дан паст ҳолатда сақлаш; уруғлик чигитни ўсимлик қолдиқларидан тоза бўлган пахтадан олиш; уруғлик чигит олишга мўлжалланган пахта ҳароратини мунтазам равишда назорат қилиш, ҳарорати 48 0С дан ошган тўпларни дарҳол жинлаш; уруғлик чигитни совуқ ҳаво билан шамоллатиб туриш, ҳарорати ошган чигитни уруғлик учун ишлатмаслик (мой олиш ва ҳ.қ учун қўллаш) лозим.
Уруғлик сифатида иложи борича кислота ёрдамида туксизлантирилган, солиштирма оғирлиги бўйича калибрланган чигит ишлатиш зарур; бунда вазни енгил, пишмаган, яъни микроорганизмларга чидамсиз чигит олиб ташланади. Одатда солиштирма оғирлиги 1,0 дан баланд (сувда чўкадиган) чигитнинг ички қисмлари енгил чигитга нисбатан жуда кам зарарланган бўлади. Туксизлантириш жараёнида қўлланиладиган кислота эса чигитни унинг устки қисмларидаги паразит микроорганизмлардан халос қилади.
Экилган чигит чиришининг олдини олиш мақсадида чигити моғорлашга чидамли бўлган ғўза навларини яратиш ва қўллаш лозим.
Чигитнинг паст ҳароратда ўсиш қобилияти, унинг дала шароитида униб чиқиш ва микроорганизмларга чидамлилик даражасининг кўрсаткичи бўла олишини назарда тутган ҳолда, уруғлик сифатида қуллаш учун 18 0С да энг ками 90 % униб чиқиш қувватига эга бўлган чигит ишлатиш мақсадга мувофиқдир. (Halion, Bourland, 1981).
Уруғлик чигитни микроорганизмларга, айниқса паразит ва моғор замбуруғларига қарши юқори самарали ва кенг спектрли фунгицидлардан бири ёки бир нечтасининг аралашмаси билан дорилаш ғўза ниҳолларининг текис ва равон униб чиқишини гаровлайдиган муҳим шартлардан биридир.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish