Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликка таъсир этувчи экологик



Download 1,79 Mb.
bet18/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   179
Bog'liq
фито

Касалликка таъсир этувчи экологик омиллар. Ҳаво ва тупроқ ҳарорати ва намлиги ғўза вилт билан зарарланиши ва касаллик ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Вилт учун баҳорнинг салқин об-ҳавоси, ҳарорат кечаси 18,4°С дан паст бўлиб, кундузи 32-35°С ошмаслиги жуда қулай келади. Айниқса, ушбу ҳароратда, ёмғир ёки суғориш натижасида тупроқ намлиги 50-80 % орасида бўлиши касаллик ривожланиши учун оптимал шароит туғдиради (Камилова, 1967; Каримов, 1976). Ёз ўртасида вилт ривожланиши секинлашиб, охирида яна кучаяди (Пересыпкин,1982). Замбуруғ микрослероцийлари ўсиши ва ғўза зарарланиши учун хабар қилинган кардинал ҳарорат кийматларининг ўртачаларини олсак, минимум 5-6°С, оптимум 23-26°С ва максимум 30-32°С ни ташкил этади.
Сунъий зарарлантириш тажрибаларидан маълум бўлишича (Икромов ва б.қ., 1979), ингичка толали ғўза 24-26°С да кучли, 27-29°С да ўртача касалланган; 32°С да ғўзанинг 2 тури ҳам вилт билан зарарланмаган.
Вилт қумоқ ва айниқса ишқорли ёки бироз нордон лой тупроқларда кучли ривожланиши аниқланган (Garber ва б.қ., 1996).
Касалликнинг ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари. Касалликнинг ривожланиш цикли: ёз охири - кузда шикастланган органлар (барг, поя, шох) тупроққа тушади, уларнинг устки ва учки қисмларида пропагулалар (рангсиз қорамтир тусли мицелий гифалари, конидиофоралар ва конидиялар ҳамда микросклероцийлар) ҳосил бўлади. Пропагулалардан энг муҳими микросклероцийлар бўлиб, улар ўсмасдан кейинги мавсум (лар)гача сақланади. Об-ҳаво шароити қулай пайтда ғўза илдизи тупроққа чиқарадиган органик моддалар (экссудат) пропагулаларни «уйғотади». Улардан инфекцион гифалар ўсиб чикади ва бу гифалар олдин илдиз пўстлоғига, сўнгра ксилема (асосий сув ва озиқа ўтказувчи томир) тўқималарининг ичига кириб, у ерда конидиялар ҳосил қилади. Конидиялар ксилема томирлари ичидаги оқимлар ёрдамида тезда ўсимликнинг барча қисмларига етиб боради, ғўза шохлари ва баргларида ўсиб ва ривожланиб, касаллик белгилари ривожланишига олиб келади. Мавсум сўнгида зарарланган органлар нобуд бўлади, тупроққа тушади ва цикл янгидан бошланади.
Вилтнинг асосий манбаси - тупроқда эркин ҳолда ёки ўсимлик қолдиқларида сақланадиган замбуруғ микросклероцийлари ҳисобланади. Улар биринчи навбатда далада тупроққа ишлов бериш машиналари ва асбоблари ёрдамида камроқ ёки жуда кам ҳолларда -суғориш пайтида ёки чанг билан бирга шамол воситасида тарқалади. Замбуруғ микросклероций ҳолида қишлайди, об-ҳавонинг барча ноқулайликларига бардош беради, касалликка мойил экин йўқлигида тупроқда ўсмай сақланади ва қулай об-ҳаво шароитида хўжайин экинларни зарарлайди (Ҳайдаров, 1996; Комилова, 1967; Бенкен 1974; Каримов, 1976; Мирпўлатова ва б.қ.,1981). микросклероцийларнинг кўп қисми (70%) баргида ҳосил бўлади ва вирулентилиги юқорилиги билан таърифланади (Бенкен ва б.қ., 1974).
Илгари Verticillium dahliae ўсимлик қолдиқлари бўлмаган тупроқда ҳам фаол ривожланадиган ва кўпаядиган типик сапрофит деб ҳисобланарди (Соловьева, Пояркова, 1940; Головин, 1953). Кейинги йилларда маълум бўлишича, экин ўсмаётган тупроқда замбуруғ аслида ривожланмайди ва унинг микросклероцийлари фақат мажбурий «ухлаш» ҳолатида сақланади; бу ҳолат 20 йилдан ҳам кўпроқ хам давом этиши мумкин (Wilhelm,1955). Бундай тупроқда микросклероцийлар ўсишига тўсқинлик қиладиган асосий фактор - тупроқ табиий микрофлораси ўзидан чиқарадиган фунгистатик моддалар эканлиги аниқланган. Биринчи бўлиб, С. Чинн (Chinn, 1953) намойиш қилган бу ҳодиса «фунгистазис» номини олган (Бенкен ва б.қ.,1974). Экин илдизлари чиқарадиган моддалар фунгистазисни бартараф қилади ва қўзғатувчиси сапрофит сифатида жуда заиф рақобатчи бўлиши туфайли, тупроқ микроорганизмлари таъсирига чидай олмайди. Фунгистазис замбуруғ микросклероцийлари бевақт ўсиши ва далада ҳали мойил экин йўқлигида, ҳалок бўлишидан ҳимоя қилади. Мисол учун, Ўзбекистон шароитида микросклероцийлар ҳарорат ва намлик қулай, аммо ҳали ғўза экилмаган давр (март)да эмас, балки кейинроқ (апрел-май), ниҳол илдизларидан чиқарилган моддалар фунгистазисни бартараф қилиб, уларни «уйғотгандан» сўнг ўсишади. Аммо дала шароитида микрослероцийларнинг нафақат патогенга мойил, балки иммун экинлар илдизи ва ўсимлик қолдикларидан тупроққа ажралиб чиқаётган органик моддалар ҳам «уйғотиши» мумкин.
Демак, тупроқдаги микросклероцийлар миқдорини дала Verticillium dahliae билан ифлосланганлигининг кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. Тадкиқотларга кўра, АҚШ Калифорния штати, Сан-Жоакин водийси пахтазорларининг ҳар 1 г тупроғида 0-40, ўртача 5-7 микросклероций борлиги аниқланган. Ғўза якка ҳоким бўлган далаларда уларнинг миқдори 1 г тупроқда 8-10 та бўлса, 100 фоиз экин зарарланиши ва анча ҳосил камайиши исботланган (Davis ва б.қ., 1996; Garber ва б.қ., 1996).
Конидия ва оидияларнинг касаллик ривожланишидаги аҳамияти асосан улар ксилема оқимлари билан ғўзанинг барча қисмларига тарқалиб, иккиламчи зарарланишнинг сабабчиси бўлишидир (Губанов,1967). Шу билан бирга конидиялар жуда оз даражада бўлса ҳам, суғориш суви, шамол ва ёмғир билан бошқа ўсимликларга ўтиб, шикастланиши мумкин (Комилова, Киреева, 1971; Бенкен ва б.қ., 1974).Ундан ташқари, вилт зарарланган чигит, ҳашарот ва нематодалар воситасида ҳам тарқалиши мумкин, аммо бу манбаларнинг аҳамияти жуда чекланган (Доценко, 1972; Бенкен ва б.қ., 1974; Пересыпкин,
1992).
Тупроқ замбуруғ пропагулалари билан зарарланишига ёки уларнинг тупроқда миқдори ортишига вилт билан касалланган бошқа экин ва бегона ўтлар ва уларнинг қолдиқлари сабаб бўлади. Вилтга мойил бегона ўтлар қаторига янтоқ, олабўта, бўзтикан, қўйтикан, гибиск, қизилмия, мармарак, ихрож, қушкўнмас, тугмачагул, мушук ўт (адонис), эшАҚШўра, шўра ва бошқалар, умуман 10 тадан кўп оилага мансуб, 23 тадан кўпроқ турлар киради (Головин, 1953).
Касалликни ҳисобга олиш. Бунинг учун бир нечта усул қўллаш мумкин.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish