Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet14/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   179
Bog'liq
фито

Бошқа ниҳол касалликлари. Аскохитоз касаллик ғўза ниҳолларини баҳор ҳарорати салқин, серёмғир мамлакатларда тарқалган бўлиб, ниҳолларнинг шира, трипс билан зарарланиши, тупроқда озиқа моддалар етишмаслиги ва шу кабилар аскохитознинг ривожланишига сабаб бўлади. Аскохитоз одатда даланинг у ер бу ерида, манба шаклида, учрайди. Баъзида ёш ниҳолларни нобуд қилиши ва уларнинг сонини жиддий камайтириши мумкин. Ҳарорат кўтарилиб, ҳаво қуруқ бўлиб турса, ниҳоллар сарғаяди, аммо улар ўсишда ва ҳосил тўплашда кеч қолишади, ҳосилнинг сифати пасаяди. Қўзғатувчи замбуруғ уруғ ва ўсимлик қолдиқларида сақланади. Жанубий склероциал илдиз (ва поя) чириши. Дунёнинг тропик ва суптропик мамлакатларида тупроқда яшайдиган асосий патогенлардан бири, Sсlеrоtium rolfisii замбуруғи баъзида ғўзада ҳам касаллик қўзғатади. Шоналаш фазасида илдиз чириш ва кейинчалик кўсакда некротик доғлар ҳосил қилса ҳам, замбуруғнинг энг кўп зарари ғўза ниҳоллик пайтида кузатилади (Watkins ва б.қ.,1981).
Замбуруғ одатда қум ёки қумлик-лойтупроқларда, намлик юқори бўлганида, ниҳол илдизининг тупроққа яқин қисмини (илдиз бўйинчасини) зарарлайди. У биокимёвий жиҳатдан ўта фаол, гифалардан кўп миқдорда фитотоксик оксалат кислотаси, ҳужайра деворчаларини емирувчи полигалактуроназа, целлюлаза ферментлари ва бошқа моддаларни чиқаради, ҳужайраларни нобуд қилади, тўқималарни юмшатиб юборади, илдизи ёки унинг бўйинчасида халқасимон яра ҳосил қилади. Агар поянинг пастки қисми ёки унга яқин ерида ўқ илдиз яра билан ўраб олинса, ниҳол бирдан сўлиб, нобуд бўлади. Намлик юқори бўлса, замбуруғ тупроқ юзига чиқади, поя атрофида пахтасимон оқ мицелий ва унинг устида концентрик доиралар шаклида жойлашган склероцийлар ҳосил қилади. Мицелий поядан 10 см гача масофага ўсиши мумкин. Склероцийлар олдин оқ бўлиб, тезда сарғиш жигар ранг, сўнгра тўқ қўнғир тусга киради, диаметри 0,1-1,0 мм ёки каттароқ бўлади. Касаллик ғўзадан кўра, помидор, қалампир, лавлаги, ерёнғоқ ва қовоқсимон экинларга катта талофат етказади. Замбуруғ ғўзада АҚШ, Перу, Ҳиндистон ва баъзи бошқа мамлакатларда тарқалган (Watkins ва б.қ.,1981). Ўзбекистонда учраши ҳақида маълумотлар йўқ.
Альтернариоз ва бошқа моғорланишлар. Alternaria ва Aspergillus, Penicillum, Rhizopus туркумларига оид моғор замбуруғлари одатда тупроқда оддий сапрофит сифатида яшайди, аммо ҳаво салқин, серёмғир ва ғўза ниҳоллари камқувват, нимжон бўлган ҳолларда уларда чириш касаллигини қўзғатади. Чигит унмасдан, моғорлаб кетади, унганлари тупроқ юзасига чиқа олмай чирийди. Бу замбуруғлар ғўза ниҳолларида асосий паразит турлари (Rhizoctonia, Fusarium, Puthium) қўзғатган касалликларни янада жиддийлаштиради. Улар дунёнинг барча жойларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам, кенг тарқалган (Шапова, Григорьянц, 1971; Степанова, 1972; Davis ва б.к., 1981; Minton, Garber, 1983). Гоммоз. Қўзғатувчи бактерия Хanthomonas malvasearum ғўзани бутун ўсиш даврида ҳар хил органларини зарарлайди ва ниҳоллар шикастланиши касалликнинг фақат бир туридир. Касаллик уруғбаргда думалоқ, сув шимиб олганга ёки мой томганга ўхшаш доғлар пайдо бўлиши билан бошланади, улар қуриб, сарғиш-жигар ранг, сўнгра қўнғир, атрофлари қизғиш тусга киради. Гоммоз кучли ривожланганда ниҳоллар нобуд бўлиши мумкин. Гоммознинг ниҳол формасининг энг хавфли томони шундаки, биринчидан, у патоген замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар билан бирга ўсимликларга қаттиқ ялпи салбий таъсир кўрсатади, патоген ва ярим паразит замбуруғлар учун тўқималарда "дарвоза" очиб беради, иккинчидан уруғбаргдаги доғлар устида миллионлаб бактериялар ҳосил бўлиб, улар ёмғир ва ҳашаротлар воситасида янги баргларга, сўнгра эса ғўзанинг бошқа органларига (поя, кўсак) тарқалиб, зарарлайди. Касаллик ва унинг қўзғатувчиси ҳақида батафсил маълумотлар ушбу маърузанинг "Гоммоз" бўлимида берилган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish