Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ниҳол касалликлари мажмуаси



Download 1,79 Mb.
bet11/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   179
Bog'liq
фито

Ниҳол касалликлари мажмуаси

Ғўзани ниҳол касалликларининг нақадар хавфлилигини алоҳида таъкидлаш лозим, афсуски, бу касалликларга ҳар доим ҳам етарли даражада эътибор берилмайди, улар келтирадиган зарарнинг ҳақиқий баҳоси аниқланмайди ёки бу зарар ёмғир, қатқалоқ каби табиат ҳодисаларига тўнкалади. Бунинг асосий сабаби шундаки, шу пайтгача Ўзбекистон пахтазорларида гоммоздан бошқа ниҳол касалликларининг йилдан-йилга тарқалиши ва ривожланиши, уларни қўзғатадиган замбуруғлар таркиби ва алоҳида турларининг вилоятларда, минтақаларда, турли тупроқ иқлим шароитларида тарқалиши мунтазам ўрганилмаган; бу мамлакатимиз олимлари ва мутахассислари олдида бажарилишини кутаётган муҳим вазифалардан биридир.


Нима учун ниҳол касалликлари жуда хавфли ва жиддий муаммо деб ҳисобланади? Чунки, биринчидан, олимларнинг ҳисобларига кўра, чигит униб чиққан кундан бошлаб 30 кун ичида, ўсиш ва ривожланиш даврида йиғилиши мумкин бўлган (потенциал) пахта ҳосилининг 80 % нинг асоси, негизи, яратилар экан. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида ҳар йили ўртача ғўза эқиладиган далаларнинг энг камида 10 – 15 %, баъзи йиллари эса 70 – 80 % гача майдонларини бузиб экишга тўғри келади. Тупроғи замбуруғлар билан кучли зарарланган далалар, об-ҳаво ноқулай бўлган йиллари, баъзида камида 2 ва 3 марталаб қисман ёки бутунлай қайтадан эқилади. мисол учун, 1993 ва 2009 йилларда Самарқанд вилоятининг бир қатор хўжаликларида деярли 80 % майдон 3 мартагача бузиб экилган. Ўзбекистон бўйича 1996 йил 122,2 минг га майдонга чигит қайта экилган. Оддий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, агар ниҳол касалликларидан ҳимоя қилиш учун уруғлик чигит замонавий самарали дорилардан бири билан ишлов берилиб, сифатли чигитни об-ҳаво қулай шароитда экиш ҳисобига вилоятларда қайта экишни 2 баробар камайтирсак, энг ози билан 15-20 минг тонна уруғлик чигитни тежаш мумкин.
Ниҳол касалликлари хавфли ва жиддий муаммо эканлигининг яққол мисоли сифатида АҚШнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мутахассисларининг кўп йиллик кузатув ва тадқиқотлари натижаларини келтиришимиз мумкин. АҚШда касалликлар туфайли йўқотилган пахта ҳосилини ҳисоблаш бўйича тузилган махсус комиссиянинг 1996 йилги ҳисоботларида кўрсатилишича, 1995 йилда чигит ва ниҳол касалликларидан 800000 тойдан кўпроқ, пул ҳисобида эса деярли 350 млн АҚШ долларига боробар пахта ҳосили йўқотилган.
Ниҳол касалликлари мажмуаси фақатгина АҚШда эмас, дунёнинг барча ғўза эқиладиган мамлакатларида ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб, уларни бир нечта микроорганизмлар қўзғатади. Бу касалликлар аломатлари бир-бирига жуда ўхшаш бўлганлиги учун, ташқи кўринишига қараб уларни қайси микроорганизм қўзғатганлигини билиш жуда қийин; бунинг учун одатда ниҳолнинг касалланган қисмлари лаборатория шароитида таҳлил қилиниши лозим. Ғўзада ниҳол касалликларининг асосий қўзғатувчилари қаторига қўйидаги микроскопик замбуруғлар киради: Rhizoctonia solani, Thielaviopsis basicola, Fusarium spp, Pythium spp. Бу тупроқда яшайдиган замбуруғларнинг ҳар бири алоҳида ёки бир нечтаси бараварликда қўйидаги ниҳол касалликларини келтириб чиқариши мумкин: чигит унишидан олдин чириши; чигит унаётган пайтда (уруғпалла ҳосил бўлишидан олдин ёки унинг тупроқ юзасигача бўлган йўлида) чириши; униб чиққан ниҳол поясининг тупроқ юзасига яқин қисми нозиклашиши; ҳалқасимон яра билан қопланиб чириши ва ниҳол ҳалок бўлиши; ниҳолнинг ўқ илдизи ва ён илдизларида, пояси (гипокотиль) ва уруғпаллаларида доғланишлар ривожланиши, шу органларнинг қисман ёки бутунлай чириши. Бу касалликлар ниҳоллар миқдорини камайтириши ёки уларни деярли бутунлай ҳалок қилиши мумкин. Кейинги ҳолда бутун дала қайта эқилиши ва анча қўшимча харажатлар қилинишига тўғри келади (яъни уруғлик, ёнилғи, мой, меҳнат қийматлари ва бевосита талофатлар – йўқотилган қулай вақт, ҳосилни кеч етилиши, ҳосил миқдорини камайиши ва ҳ.к.)
Ниҳол илдиз чиришининг маккорлиги яна шундаки, у ўсимликларни узоқ муддатга нимжон қилиб қўяди ва натижада ҳосилдорлик камаяди. Мисол учун замбуруғлар таъсиридан ўқ илдизнинг тупроқ юзасидан 5-7 см даги пастки қисми чириши, ўсимликни фақат бир нечта юзаки ён илдизларга қарам қилиб қўяди; бундай ўсимликлар ёзда ҳаво исиб, ёш кўсаклар ривожлана бошлаган пайтда (ҳатто тупроқ намлиги илдиз системаси соғлом бўлган ўсимликлар учун етарли бўлса ҳам), ҳалок бўлиши мумкин.
Чигит унишини ва ўсимликлар ўсишини секинлаштирадиган омиллар ниҳол касалликларининг кучли ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу омиллар – тупроқ ва ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, уруғни тавсиядагидан чуқурроқ экиш, қатқалоқ, тупроқнинг ортиқча намлиги, яхши юмшатилмаганлиги, патоген замбуруғлар билан зарарланганлиги ва б.қ. Яна шуни эсда тутиш керакки, чигит ва ниҳол касалликларини қўзғатувчи замбуруғларнинг кўпчилиги ғўзадан бошқа экин ва бегона ўт турларини ҳам зарарлайди, шунинг учун улар илгари ғўза экилмаган далаларнинг тупроғини ҳам ўзларининг споралари ва склероцийлари билан зарарлаган бўлиши мумкин.
Юқорида кўрсатилганлардан ташқари бир неча микроорганизмлар ҳам ниҳолларни касаллантиради. Уларнинг қаторига замбуруғлар Alternaria spp., Ascochyta gossypii, Sclerotium bataticola, Phytophthora spp., гоммоз бактерияси (Xanthomonas malvacearum) ва нематодалар (Meloidodyne incognita ва б.қ.) киради. Қўйида ғўза ниҳолларида учрайдиган асосий паразит микроорганизмлар ва улар қўзғатадиган касалликлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish