Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бактерияларнинг умумий тавсифи



Download 1,79 Mb.
bet6/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179
Bog'liq
фито

Бактерияларнинг умумий тавсифи. Бактериялар бир ҳужайрали хлорофилсиз организмлардир. Бактериялар жуда юпқа қобиқ билан ўралган протоплазмадан иборатдир. Уларнинг ўлчами 0,06-0,3 дан 3,5 микронгача бўлиши мумкин. Бактериялар кўпинча шарсимон, таёқчасимон шаклга эга бўлади. Деярли ҳамма бактериялар хивчинларга эга бўлиб, бу хивчинлар ҳужайранинг бир ёки икки учига, айрим ҳолларда эса бутун ҳужайра бўйлаб жойлашгандир. Хивчинлар ёрдамида бактериялар ҳаракатланади. Хивчинга эга бўлмаган бактериялар ҳаракатланмайди. Фитопатоген бактерияларда бир қатор ферментлар: протеаза, амилаза, протопектиназа ва бошқалар бор. Мавжуд ферментларнинг юқори даражали фаоллиги туфайли бактериялар ўсимлик ичига кириб, ҳужайра деворларини емиради, ҳужайрани нобуд бўлиши туфайли патологик жараён кузатилади, бу эса касалликни турли хил кўринишларида намоён бўлади.
Бактериялар ўсимлик ичига турли ёриқлар, қирилган жойлар ва бошқа механик шикастланган қисмидан ҳамда табиий тирқишлар устида, чечевичка орқали киради.
Ўсимликларда бактериялар келтириб чиқарадиган касалликларни паренхимали ва паренхимали­– ўтқазувчи тўқима касалликларига бўлиш мумкин.
Паренхимали касалликлар туфайли паренхима тўқималари зарарланади. Бунда касаллик доғланиш, чириш ва шишларни ҳосил бўлиши билан намоён бўлади.
Доғланиш. Касалликни бу тури зарарланган ўсимлик аъзоларида ноаниқ шаклли ёки бурчакли доғларни ҳосил бўлиши билан тавсифланади. Бактериялар учун хос бўлган доғлар замбуруғларникидан фарқ қилиб, уларнинг сиртида ғубор ёки қора нуқталар кузатилмайди. Бундан ташқари доғларни ҳосил бўлиш даврида улар ёғсимон кўринишда бўлади. Мисол тариқасида ғўза гоммозини, бодринг бактериозини ва тамакини бактерияли рябуха касалликларини олишимиз мумкин.
Чириш. Ўсимликларнинг озуқа моддаларига бой бўлган аъзолари– пиёзбоши, туганак, илдизмева, ва бошқа қисмларида бактериялар чиришни юзага келтиради. Бунда аввал ҳужайра оралиғидаги модда, кейинчалик ҳужайра пўсти емирилади. Зарарланган ўсимлик аъзоси олдин юмшайди, сўнгра ёқимсиз ҳид чиқариб ҳўл чириш юзага келади. Бунга мисол қилиб картошканинг ҳўл чириш касаллигини олиш мумкин.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish