Ўсимликларда вируслар ва микоплазмалар қўзғатадиган касалликларнинг умумий тавсифи. Вируслар ҳақида таълимотнинг асосчиси рус олими Д.И.Ивановский бўлиб ҳисобланади. Ўсимликларда фильтрланувчи вируслар касалликни келтириб чиқаради.
Фитопатоген вируслар тирик организмга хос хусусиятга эгадир. Вируслар кимёвий таркибига кўра оқсил ва нуклеин кислоталардан иборатдир. Вируслар тирик хужайрада кўпаяди.
Фитопотоген вируслар зарарланган ўсимликларнинг хужайрасида кристаллар ҳосил қилади. Вируслар ҳосил қиладиган кристалларни биринчи бўлиб 1902 йили Д.И.Ивановский томонидан топилган.
Вирусларнинг шакли жуда ҳам турли тумандир (таёқсимон, ипсимон, юмалоқ), уларни фақат электирон микроскоп орқали кўриш мумкин.
Фитопотоген вируслар (вирионлар) оқсил қобиғи (капсула) Билан уралган нуклоин кслотанинг бир ёки иккита ипчасидан иборат. Кўпчилик фитопатоген вируслар ичида эса ДНК (дезаксирибонулеин кислота) мавжуд. Вируслар фақат нуклеин кислотада иборат бўлиб, капсулага эга бўлмаса вироидлар дейилади. Вирусларнинг шакли ва нанометрлардан ўлчанади.
Вирусларнинг ҳаётий фаолияти хужайин ўсимликнинг хужайраси билан чамбарчас боғлангандир ва улар фақат шу хўжайра ичида кўпаяди. Вируслар кўпинча бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка сурувчи ҳашаротлар орқали ўтади.
Шуни таъкидлаш керакки, илгари вируслар келтириб чиқарадиган касалликларнинг (сарғайиш ва супургиларнинг ҳосил бўлиши) ҳозирда микоплазмалар келтириб чиқариши аниқланилган (В. Дой ва бошқалар, 1967, К. Марамором, 1968 ва бошқалар)
Микоплазмалар юмалоқ, эллипсимон ёки маълум шаклсиз бўлиб, уларнинг диаметри 26 – 1000 НМ, мембрана билан ўралган, лекин ҳужайра қобиғи йўқ. Микоплазмалар, вирусларга нисбатан мураккаброқ тузилишга эгадир. Уларнинг таркибида 2 хил нуклеин кислота – ДНК ва РНК бор. Микоплазмалар зарарланган ўсимликнинг флоэмасида (турсимон най, флоэма – паринхимаси, йўлдош ҳужайра) ҳужайрасининг цитоплазмасида кузатилади. Бу микроорганизмлар соғ ўсимликка цикадка ҳашорати, зарпечак орқали ҳамда пайвандлаш даврида ўтиши мумкин. Ҳозирги вақтда 60 га яқин экинларда микоплазмалар келтириб чиқарадиган касалликлар маълум. Микоплазмалар келтириб чиқарадиган касалликларни аниқлашнинг асосий усули бўлиб, электрон микроскоп ёрдамида кузатиш ҳисобланади. Микоплазмалар вируслардан фарқи равишда сунъий озиқа муҳитларида ривожланади.
Тетрациклин гуруҳига мансуб бўлган антибиотикларнинг микоплазмаларга таъсири жуда сезиларли. Уларни касалликка қарши қўлланилганда ўсимлик маълум миқдорда айрим ҳолда бутунлай соғайиб кетади. Бундай ҳолат микоплазма келтириб чиқарган касалликларни аниқлашда ҳам фойдаланиши мумкин. Охирги вақтда ўсимликларда микоплазмалардан ташқари, риккеция ва спироплазмаларга яқин бўлган организмлар ҳам кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |