Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ёнғоқ баргларининг оқ доғланиш касаллиги



Download 1,79 Mb.
bet175/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179
Bog'liq
фито

Ёнғоқ баргларининг оқ доғланиш касаллиги. Бу касаллик баҳорги-ёзги даврларда бўлади, унинг аломати шуки, бунда баргнинг устки томонида ёйиқ сариқ доғлар, орқа томонида эса сариқ доғлар, остида қор сингари оппоқ ғубор ҳосил бўлади, бу ғубор барг томири бўйлаб жойлашади. Барглар сарғаяди ва вақтидан илгари тўкилади. Касалликни Microstroma juglandis деган базидияли замбуруғ тўкилган баргларда қишлайди.
Ёнғоқнинг бактериоз касаллиги. Бу касалликдан ёнғоқнинг барглари, новдалари ва мевалари зарарланади. Баргларида қўнғир рангли аста-секин катталашиб, кўпинча, бир-бирига қўшилиб кетадиган юмалоқ ёки бурчак шаклидаги майда доғлар ҳосил бўлади, бу доғлар кейинчалик уйилиб тушади, барг тешилиб қолади. Бундай доғлар барг бандида, яшил новдаларда ҳосил бўлади, натижада яхши новдалар буралиб қолади. Хом, пишмаган ёнғоқларда аввал сувли ёйиқ доғлар ҳосил бўлади, ёнғоқ пиша борган сари улар қораяди, ичига ботиб киради ва атрофи оқиш чордиш билан ўралади. Бу касаллик аста-секин ёнғоқ пўчоғига етиб боради ва ёнғоқнинг ўзини ҳам зарарлайди, касалланган ёнғоқлар қораяди, пўсти бужмаяди ва тўкилади. Ўсимликнинг касалланган ҳамма тўқималаридан оқиш шилимшиқ модда оқади. Касалликни Xanthomonas juglandis деган бактерия чақиради. Бу бактерия касалланган новдаларнинг барг ҳамда гул куртакларида, шунингдек тўкилган баргларда ва ёнғоқда қишлайди. Касаллик Марказий Осиёда кам учрайди.
Ёнғоқ ун шудринги. Бу касалликни Microsphaera juglandis қўзғатади. Касаллик асосан кўчатларда ва ёш ўсимликларда кузатилади. Ун шудринг асосан баргларини зарарлайди, натижада барглар ўсиш ва ривожланишда орқада қолади. Зарарланган барг сирти оқиш ғуборлар билан қопланади ва бу ердаги ҳосил бўлган конидиялар тезда йўқолади. Касал барг юзасида нуқта ҳолидаги, қорамтир рангли замбуруғ мева танаси клейстотецийлар ҳосил қилади. Ун шудринг туфайли барглар сарғайиб, қуриб қолиш ҳоллари ҳам кузатилади.
Бу касалликни инфекция манбаи зарарланган баргларда мавжуд бўлган қишлаб чиққан мева таналар - замбуруғ клейстотецийларидир.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish