Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ёнғоқнинг поя ўзагини чириши



Download 1,79 Mb.
bet176/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179
Bog'liq
фито

Ёнғоқнинг поя ўзагини чириши. Касалликни қўзғатувчиси Polyporus hispidus ёки Tnonotus hispidus замбуруғларидир. Бу замбуруғлар туфайли ёнғоқ дарахтининг асоси поясини ўзак қисми сарғиш оқ рангдаги чиришни келтириб чиқаради. Поянинг зарарланган қисми соғломидан тўқ қўнғир рангдаги ҳошия билан ажралиб туради. Пояни ёғочлик қисмини чириши туфайли баъзи ҳолларда бутунлай ҳамма қисми қуриб қолади. Замбуруғни ривожланиши туфайли кўпинча пояда тешиклар ҳосил бўлади. Мева таналарни ҳосил бўлиши билан замбуруғ учун озиқа манбаи бўлган ёғсимон қават, ёғоч ва пўстлоқ орасида юзага келади. Замбуруғнинг мева танаси дарахт поясининг турли қисмида ҳосил бўлиши мумкин. Ёнғоқнинг дарахт танасида ҳосил бўлган мева таналарнинг остки қисмида гименофоралар мавжуд бўлиб, шу қисмидан етилган базидиоспоралар атрофга тарқалади, яъни бу мева таналар касалликни тарқатувчи асосий инфекция манбаи бўлиб ҳисобланади.
Ёнғоқ касалликларига қарши кураш чоралари. Касалликка қарши энг аввало олдини олиш чораларини амалга ошириш билан курашиш керак. Бунинг учун кузда барглар тўкилгандан сўнг барг қолдиқлари ва қуриб қолган новдаларини қирқиб олиб, йуқотиш зарур.

  1. Ёнғоқни чириш касаллигига сабабчи бўладиган инфекция манбаалари бўлган пояда ҳосил бўлган мева таналарни йиғиб олиб, йуқотиш керак.

  2. Ёнғоқ дарахтини ўзида сақланиб колган инфекция қолдиқларини йуқотиш учун кеч кузда ёки куртак ўйғонмасдан эрта баҳор 2 % ли нитрафен кимёвий препарати билан дориланади.

  3. Ўсиш даврида учрайдиган ун шудринг касаллигига қарши 1 % ли коллоид отингугурт ёки олтингугурт кукуни сепилади, қўнғир доғланиш, оқ доғланиш ва бактериоз касалликларига қарши 1 % ли бордо суюқлиги ёки 0,4 % ли миснинг хлорли оксидини сепиш тавсия этилади.

Бодомнинг қизил доғланиш касаллиги. Касалликни Polystigma rubrum замбуруғи қўзғатади. Касаллик билан бодомнинг барглари зарарланади. Зарарланган барг сиртида бўртиб чиққан қизил доғлар ҳосил бўлади. Баргнинг орқа томонида доғ ҳосил бўлган қисмида замбуруғнинг пикнидалари юзага келади. Касал ўсимликларда барча физиологик ва биокимёвий жараёнлар бузилади, бу эса ҳосилдорликни камайишига ва новдаларни яхши пишмаслигига сабабчи бўлади. Натижада новдалар қишда совуқ туфайли қуриб қолади. Замбуруғ касал баргларда перитеций ҳосил қилиб қишлаб чиқади. Эрта баҳорда перитецийлардан споралар отилиб чиқиб, бодом баргларини зарарлайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish