Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet174/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179
Bog'liq
фито

Пластинкали замбуруғлар Schizophyllum alneum Schrol. Пластинкасимон замбуруғлар орасида тут новдасини касаллантирувчи паразитлар қаторига киради. Замбуруғ тутнинг совуқ урган, заифлашган новдаларини зарарлаб чиритади, баъзан тутнинг асосий танасини ҳам касаллантиради. Касаллик қўзғатувчиси факултатив паразит ҳисобланиб, ўсимлик новдасига зарарланган тўқималар воситасида кириб келади. Бу касаллик Франция, Ўзбекистон, Италия, Япония, Уссурий ўлкасида кенг тарқалган.
Бу замбуруғ новда юзасида қўнгир оқ рангдаги юпқа қалпоқчада меватаналарини ҳосил қилиб, 4 мм кенгликдаги қисқа оёқчада ўрнашган бўлади. Қалпоқчанинг юзаси бахмалсимон, оқ, пластинкаси елпиғичсимон, оёчадан атрофга қараб кенгайиб боради. Қалпоқчаларда ҳосил бўлган споралар 46х23 мкм ни ташкил қилади.
Касалликка қарши курашда амалга ошириладиган тадбирлар қаторига агротехника тадбирлари ўтказилганда уларнинг совуққа чидамлилигини ошириш; плантацияларни тупроғига ишлов беришда минерал ва органик ўғитларни қўллаш яхши самара беради. Касаллик қўзғатувчиси новдаларга зарарланган тўқималар орқали кириб келгани учун дарахт танасини зарарланишига йўл қўймаслик керак. Дарахтларнинг қуриган шохларини ўз вақтида йиғиштириб олиб ташлаш керак.
Ёнғоқни қўнғир доғланиши. Бу касалликдан ёнғоқнинг барглари, барг бандлари кўк новдалари ва мева қати зарарланади. Баргларда юмалоқ қўнғир доғлар ҳосил бўлади, кейинчалик бу доғларда концентрик доиралар шаклида жойлашган қора нуқталар касаллик туғдирувчи замбуруғнинг мева таналари пайдо бўлади. Касалланган барглар кўплаб қурийди ва тўкилиб кетади. Мевани устида кичик қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Бу доғлар ёнғоқ пишишига яқин (эпидермис кўчиши туфайли) оқ рангга киради. Яшил новда ва барг бандларидаги доғлар туқ қўнғир рангда бўлади. Касалликни Marsoni juglandis замбуруғи келтириб чиқаради. Бу замбуруғ ўсимликнинг ўсиш даврида баргларда конидия ҳосил қилади ва конидиялар билан тарқалади. Тўкилган баргларда замбуруғ эрта баҳорда перитеций ҳосил қилади, баҳорда халтаспоралар етилади, бу Cnomonia leptostyela деган замбуруғнинг халтали стадиясидир. Замбуруғнинг халтаспоралари дарахтлар барг чиқариши биланоқ тарқалади ва сентябр ойигача давом этади.
Халтаспоралар ўсимликларга юқиш учун баргларда сув томчилари бўлиши зарур. Шу сабабли бу касаллик ёғингарчилик кўп бўлган даврларда ва йилларда кенг тарқалади. Қўнғир доғланиш касаллигидан тоғ ёнғоқлари энг кўп зарарланади. Касалликнинг зарари шуки, бунда ўсимликнинг ассимиляция фаолияти қисқаради, совуққа чидамлилиги пасаяди ва ниҳоят, ҳосили жуда камайиб кетади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish