Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet173/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   179
Bog'liq
фито

Илдизнинг оқ чириши. Бу касалликни Rosellinia necatrix (Hart) Berl замбуруғи келтириб чиқаради. Касаллик А.А.Ячевский ва Н.Г. Запрометовлар томонидан ўрганилган. Касалланган ўсимлик илдизи юзаси оқ рангдаги момиққа ўхшаш замбуруғ мицелийси билан қопланиб, кейинчалик қўнғир рангга киради. Ризоморфлар тупроқда тарқалиб соғлом илдизларни ҳам зарарлайди. Касалланган илдиз юзасида ҳосил бўлган замбуруғ склероцийсида конидия бандлари ва конидиялар ҳосил бўлади. Илдизнинг пўстлоқ остида замбуруғ пикнидиялар ҳосил қилади. Замбуруғ меватанаси перитецийлари қора рангда бўлиб, илдиз пўстлоқ остида ҳосил бўлади, Бу касаллик барча мевали дарахтларни ҳам касаллантиради.
Илдиз чириши. Илдиз чириши Mycelia sterilla замбуруғи томонидан келтириб чиқарилади ва карантин касалликлари қаторига кирган. Бу касаллик Арманистондаги тутчилик хўжаликларида учрайди. Касаллик туфайли дарахтлар бирдан қуриб қолиши ва сурункасига касалланиши мумкин. Сурункасига касалланган дарахтлар ўсишдан орқада қолади, новдалар ингичкалашади, барглари майдалашиб, сийраклашади. Касаллик 7-80 % ўсимликларни касаллантириб, 3-6 ойдан кейин дарахтлар қуриб қолади. Касаллик кучли тарқалган тутзорларда дарахтлар 3 кунда қуриб қолиши мумкин.
Касалликка қарши кураш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак: Касалланган дарахт тупларини ва унинг қолдиқларини даладан йиғиштириб олиб ташлаш; Ўсимлик қолдиқларини ёқиб ташлаш ва дарахт ўрнини оҳак хлорид эритмаси билан ювиб, бу жойга 3 йил давомида кўчат экиш таъқиқланади; касалланган кўчат олиб ташланган дарахт ўрнини 60 г формалинни 1м2 жойга солиб кўмиб ташланади; дарахтдан бўшаган жойларга ғалла экинларини экиш; тупроққа минерал ўғитларини қўллаш керак;
Касалликка қарши муҳим тадбирлар қаторига пайвандостни касалликка чидамли хилларини излаб топиш ҳам муҳим тадбир ҳисобланади. Касалликка қарши курашда агротехник кураш чоралари ҳам муҳим ҳисобланади.
Пўкак замбуруғлари. Polyporeceae оиласига мансуб замбуруғларнинг меватаналари тут дарахти танасининг ташқи қисмида учбурчак шаклидаги ўсимталар шаклида ҳосил бўлади. Замбуруғнинг меватанаси дарахт танасининг ичида, пўстлоқ остида ривожланиб, мицелий тарқалган туқималар чирий бошлайди ва дарахт бутунлай қуриб колади. Бу касаллик Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, дарахтнинг трутовик зарарлаган қисмидаги танаси чириб тушиб кета бошлайди ва чуқурлар ҳосил бўлади. Касаллик айрим йиллари 40% дарахтларда тарқалади.
Касаллик асосан шамол ёрдамида тарқалган спораларнинг дарахтларнинг яралари орқали кириб келишидан ҳосил бўлади. Бу споралардан ҳосил бўлган замбуруғ мицелийси дарахтларнинг пўстлоғи остида ривожланиб, ҳосил қилган ферментлари воситасида дарахт танасини парчалай бошлайди ва ҳосил бўлган озиқа ҳисобига озиқланиб, фитотоксинлар воситасида тўқималарни нобуд қилади.
Касаллик туфайли келиб чиқадиган чиришлар рангига қараб уларни оқ чириш ва қўнғир чириш турларига бўлинади. Замбуруғ мицелийсининг кириб борган жойларида юзага келадиган чиришлар дарахтларнинг ўзагида, ёғочлик қисмида ва пўстлоқ остида ҳосил бўлиши мумкин.
Тутнинг трутовиклар билан касалланишида қуйидаги турлар қатнашади: Polyporus hispidus Fr., Fomes fomentarius (L) Gill.
Замбуруғнинг Polyporus hispidus Fr., тури тутда жигар рангдаги ёки қўнғир чиришни келтириб чиқаради. Замбуруғнинг меватанаси бир йиллик бўлиб, шакли ёстиқсимон ёки туёқсимон бўлиб, ўлчами 10- 30 см узунликда. Замбуруғ қалпоғининг устки қисми тўқ жигар рангда бўлиб, туклар билан қопланган. Меватананинг танаси жигар рангда бўлиб, толалари нурсимон, найлари узун, сариқ рангда, кузга бориб қизғиш жигар рангга киради. Замбуруғ силлиқ, жигар рангдаги спораларни ҳосил қилади. Спораларнинг ўлчами 6-12х5-7 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғ тутнинг ўзагини чиритиб, чириган тўқималар сарғиш оқ рангда кўринади.
Замбуруғнинг Fomes fomentarius (L) Gill тури тутда оддий чиришни келтириб чиқаради. Замбуруғнинг меватанаси кўп йиллик бўлиб, шакли туёқсимон бўлиб, ўлчами 5-30 см узунликда, 5-10 см қалинликда бўлади. Замбуруғ қалпоғининг устки қисми бахмалсимон, кўндаланг пушталар ҳосил қилиб, тўқ қўнғир рангда бўлиб, юзаси ғадир будир. Меватананинг ички танаси жигар рангда бўлиб, толалари нурсимон, найлари қисқа. Замбуруғ узунчоқ эллипссимон, оч жигар рангдаги спораларни ҳосил қилади. Спораларнинг ўлчами 14-124 х 5-8 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғ тутнинг танасини чиритиб, чириган тўқималар сарғиш оқ рангда кўринади.
Касалликка қарши курашиш учун амалга ошириладиган тадбирлар қаторига агротехник, профилактик тадбирларни киритиш мумкин. Касаллик асосан зарарланган тўқималар орқали ўсимликка кириб келгани учун дарахт танасини чорва моллари томонидан зарарланишига йўл қўймаслик керак. Дарахтларнинг қуриган шохларини ўз вақгида йиғиштириб олиб ташлаш керак. Қуриб қолган дарахтларни тезда йиғиштириб олиб ташлаш керак. Касаллик белгилари пайдо бўлган дархтлардаги трутовик танасини ёшлигида олиб ташлаб, ўрнини (1:100 ) формалин билан ювиб, шпаклевка билан суркаб қўйиш керак.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish