Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet121/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари. Erysiphe cjmmunis. Конидиофоралар калта. Конидиялар занжирчаларда, эллипсоид ёки цилиндр, баъзан овал ёки бочка шаклли, ўлчами 20-40x10-20 мкм. Клейстотецийлар шарсимон, қуриганда яссироқ шаклли, диаметри 65-180 мкм, ўртача 90 мкм, 2-8 қопчали. Халтачалар тухум, эллипсоид ёки шар шаклли, 46-72 (80)хЗО-45 мкм, ичида 3-6 (баъзан 8 ва камдан-кам 2) аскоспоралари мавжуд. Аскоспоралар эллипсоид шаклли, 19-25x9-14 мкм.
Ун-шудринг иссиқ ва қуруқ ҳавода, 20-30°С ҳароратда экин ичида тез тарқалади. Лавлагининг баъзи навлари бошқаларига нисбатан камроқ зарарланади. Касаллик Хоразм вилоятида қанд лавлагида кенг тарқалган ва ҳосилни 10-40% га, илдизмева таркибидаги қанд миқдорини 0,5-1,5% га, Қирғизистонда илдизмева ҳосилини 20-22% га, қанд чиқишини 28-30% га пасайтиради.
Кураш чоралари. Касаллик кўриниши билан экинга фунгицидлар пуркаш, лозим бўлса, ишловни 10-15 кундан сўнг такрорлаш, илдиз емирилишига қарши тавсия қилинган чораларни қўллаш даркор (Полевой, 1960; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Гапоненко и др., 1983; Рашидов ва б., 1998; Матёқубова, 2004).
Лавлагининг сохта ун-шудринг (пероноспороз) касаллигини Perenospora farinosa оомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик барча минтақаларда тарқалган, жумладан, Қирғизистонда ҳам тез-тез учраши хабар қилинган, аммо Ўзбекистонда қайд этилмаган.
Биринчи йил экинларининг зарарланган уруғбарглари ва розеткадаги ёш марказий баргларида хлороз ривожланади, барглар мўрт бўлиб қолади, четлари пастга букилади. Барглар хунук шакл, қора тус олади ва чирийди.
Иккинчи йил (уруғ олиш учун экилган) экинларида энг ёш барглар, гул ва гул новдалар ҳамда уруғзарарланади. Гул новдалари ўсишдан орқада қолади, бужмаяди ва сўлиб, қурийди. Намлик мавжудлигида зарарланган баргларнинг пастки томонида кулранг-бинафша тусли юпқа моғор ривожланади. Патоген уруғликучун экишга мўлжалланган илдизмеваларда, ўсимлик қолдиқлари ва уруғда мицелий ва ооспоралари ёрдамида қишлайди. Вегетация даврида экин ичида замбуруғ конидиялари билан тарқалади, 16°С ҳарорат ва 70% ёки юқорироқ намликда тез ривожланади. Баъзи навлар касаллик билан камроқ зарарланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish