Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Лавлагининг қизил ризоктониоз



Download 1,79 Mb.
bet124/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   179
Bog'liq
фито

Лавлагининг қизил ризоктониоз касаллиги қўзғатувчиси
Helicobasidium purpureum базидиомицет замбуруғи бўлиб, у тупроқда вегетатив Rhizoctinia violacea шаклида яшайди. Касаллик Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммо омборхоналарда сақланаётган лавлагида учраши эҳтимол қилинади.
Қўзғатувчининг белгилари. Rhizoctinia violacea. Замбуруғ танаси кийгиз ёки каноп ипи ("шнур") шаклини ҳосил қилувчи, кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра қўнғир-бинафша тус олувчи, эни 7-10 мкм, учларининг эни 12-14 мкм бўлган гифалардан иборат; алоҳида ҳужайраларнинг узунлиги 55-173 мкм. Зарарланган лавлаги илдизлари устида, тўқималарга ботиб кирган кичик тўқ-қизил-бинафша рангли мицелий ривожланади. Нам тупроқда мицелий илдизлар устида кийгизга ўхшаш қатлам ҳосил қилади, илдизларнинг пўсти чириб, уларнинг устида ботиқ, кулранг-қўрғошин тусли доғлар ривожланади.
Илдиз устида бинафша рангли нуқталар шаклли таначалар пайдо бўлади. Улар ташқи кўринишидан кичик склероцийларга ўхшайди. Упар фақат Rhizoctinia violacea турига хос бўлиб, ўсимлик илдизларини зарарлаш учун хизмат қилади ва "зарарловчи таначалар" номини олган. Уларнинг усти пўк, тўқ-бинафша, ички қисмлари эса рангсиз гифалардан ташкил топган (Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1986).
Лавлагининг қўнғир чириши (ризоктониоз)ни Rhizoctinia solani замбуруғи қўзғатади. Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Илдизмева дум томонидан чирийди. Чириган тўқималар устида қўнғир, қалин, жунга ўхшаш моғор қатлами ривожланади. Баргбандлари ҳам чириши мумкин. Касаллик ўчоқлари даланинг паст жойларида, экин ортиқча суғорилганда ва айниқса лавлаги якка ҳоким бўлган далаларда пайдо бўлади (Пересыпкин, 1982; Рашидов ва б., 1998).
Лавлагининг бўртма (бўқоқ) касаллигини Agrobacterium tumefaciens бактерияси қўзғатади. Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган, аммо у далада кам учрайди. Бактерия қанд ва хўраки лавлагини ҳамда 60 дан кўп бошқа ўсимлик турларини зарарлайди, аммо унинг алоҳида штаммлари (мисол учун лавлагини зарарловчи штаммлар) зарарлай оладиган хўжайин ўсимликлар турлари жуда чегараланган.
Қўзғатувчи Agrobacterium tumefaciens бактерияси, аэроб, грамманфий, учлари тўмтоқ таёқча, 1-6 та хивчинчали перитрих, ҳаракатчан ёки баъзан ҳаракатчан эмас, зндоспоралари йўқ, 1,0-3,0x0,4-1,0 мкм, биттадан ёки занжирчаларда жойлашган, битта хивчинчаси ёрдамида ҳаракатланувчи. Бактерия тупроқда яшайди. КДА ва бошқа одатдаги озуқа муҳитларида колониялари оқ ёки сарғиш-оқ, бўртган шаклли, ялтироқ ва тиниқ. Қўзғатувчининг учта кенжа тури (биовари) мавжуд. Қўзғатувчи бактерия ва унинг биоварларини ажратиш учун махсус озуқа муҳитлари кашф қилинган, аммо тўғри ташхис қўйиш учун бактерия билан хўжайин ўсимликни сунъий зарарлаш ва қайта ажратиб олиш зарур. Индикатор ўсимликлар сифатида помидор, тамаки, кунгабоқар ишлатилади ва бактериянинг вирулент штаммлари уларда шишлар ҳосил қилади.
Бактериянинг галл қўзғатиш (вирулентлик) хусусиятини ДНК дан ташкил топган Ti-плазмидаси (Ti-ДНК) таъминлайди. Қўзғатувчининг номенклатураси анча чалкаш, чунки номенклатура бактериянинг касаллик қўзғатиш хусусиятига асосланган, бу хусусият эса плазмидага боғлиқ. Бактериянинг шишлардан ажратилган, аммо плазмидасини йўқотган штаммлари патогенлик хусусиятини (вирулентлигини) ҳам йўқотади (Moore, 1991).
Бактерия илдизмевага механик жароҳатлар орқали киради. Илдизмева устида ҳар хил катталикдаги, баъзан ўзидан ҳам катта бўлган шиш ва ғуддалар ўсиб чиқади. Упарнинг ичида бўшлиқ (кавак) лар бўлмайди. Ғуддалар илдиз билан ингичка бўйинча орқали боғланган бўлиб, уларни осон синдириб, узиб олиш мумкин. Бўртмаларнинг усти силлиқ ёки ғадир-будур, сўгаллар билан қопланган, пўк, ичи оқ рангли тўқимадан иборат; ичида каваклар ва бактериялар йўқ. Бўртмалар бактерия лавлаги меваси ҳужайраларини қичитиши ва улар тез-тез бўлиниши (гиперплазия) таъсирида ривожланади. Вегетация даврида бўртмалар чиримайди, аммо омборхоналарда сақлаш пайтида лавлаги осон чириб кетади (Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish