Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet123/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари. Uromyces betae. Лавлагида паразитнинг барча (эцио-,урединио- ва телио-) босқичлари ривожланади. Спермогонийлар баргдаги сариқ доғлар устида тўқ-сариқ ва оч-қўнғир нуқталар шаклида, гуруҳларда пайдо бўлади, диаметри = 150 мкм. Эциялар ликопча шаклли, оқиш тусли, сарғиш доғлар устида тартибсиз равишда ёки доиралар шаклида жойлашган. Эциоспоралар узунчоқроқ ёки шар шаклли, усти майда сўгалчалар билам қопланган, ўлчами 17-25x15-18 мкм. Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида ва бандларида ҳамда пояда ва уруғ тўдачаларида, эни 1 мм гача, тартибсиз равишда биттадан ёки гуруҳларда доиралар шаклида жойлашган, сарғиш-қўнғир, шоколад рангли. Урединиоспоралар 1 ҳужайрали, оч-сариқ рангли, шар, тухум, тескари-тухум шаклли, устида кам миқдорда майда тиканчалари мавжуд, ўлчами 21-32x16-26 мкм. Телиялар ёз охири-кузда урединияларнинг ўрнида ривожланади, тўқ-қўнғир ёки қора тусли. Телиоспоралар 1 ҳужайрали, шакли думалоқдан эллипсоид ва тескари тухумгача, оч-қўнғир тусли, усти бироз қалинлашган ва рангсиз ғуддачали, ўлчами 22-34x16-26 мкм, оёқчасининг узунлиги 10 мкм гача, рангсиз. Касаллик 16-22°С ҳарорат ва юқори намликда қулай ривожланади. Телиоспоралар ўеимлик қолдиқлари, уруғлик учун сақланган илдизмевалар ва уруғларда қишлайди. Баҳорда телиялар устида базидиялар, уларнинг устида эса базидиоспоралар ўсиб чиқади. Базидиоспоралар ўсимликни зарарлаб, спермогоний ва эциялар ҳосил қилади.
Кураш чоралари. Ниҳол илдизлари емирилиши, церкоспороз, ун-шудринг ва сохта ун-шудринг касалликларига қарши тавсия қилинган тадбирларни қўллаш; касаллик кўриниши билан дарҳол фунгицид пуркаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизу-ов, 1991; Рашидов ва б., 1998).
Лавлагининг фузариоз чиришини Fusarium туркумига мансуб
замбуруғ турлари қўзғатади. Зарарланган барглар четларидан бошлаб сўлади, барг бандлари қораяди. Илдиз ўсишдан орқада қолади, кўп ортиқча ён илдизлар ривожланади. Илдиз кесилса, томирлари қўнғир тус олгани ва нобуд бўлгани, илдиз ичида пушти-оқ мицелий билан тўлган тешиклар мавжудлиги кўринади. Касаллик кучайса, илдизмеванинг ташқи тўқималари ҳам чирийди - илдиз думи томонидан юмшайди, оч-қўнғир тус олади, чирийди, баъзан илдиз бўғзи ва меванинг боши чирийди. Лавлаги мевасининг ичида оқ мицелий билан тўлган каваклар ва чатнашлар пайдо бўлади. Замбуруғ ўсимлик илдизларига, айниқса иссиқ ҳарорат ва тупроқда намлик етишмаслиги натижасида заифлашганларига ҳар хил механик жароҳатлар ҳамда ҳашаротлар (илдиз шираси, пластинка мўйловли қўнғизлар ва симқуртларнинг личинкалари) пайдо қилган яралар орқали киради.
Илдизлари зарарланган уруғлик лавлаги экилганда майда уруғ беради ёки умуман уруғ ҳосил қилмайди.
Омборхонага қўйилган зарарланган лавлаги чириб кетади (Пересыпкин, 1982; Рашидов ва б., 1998).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish