Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet131/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   179
Bog'liq
фито

Пиёз бўғзи чиришини Botrytis allii, кам ҳолларда Botrytis byssoidea ва Botrytis sguamosa гифомицет замбуруғлари қўзғатади ва улар пиёз
етиштириладиган барча минтақаларда тарқалган. Омборхоналарда сақлаш пайтида дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам, пиёз ва саримсоққа энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланади.
Қўзғатувчи факультатив паразит бўлгани учун, физиологик заиф тўқималарни зарарлайди; фаол ўсиш пайтида (эҳтимол, таркибида фитонцидлар мавжудлиги учун) пиёз касалликка ўта чидамлилик намоён этади.
Ўсув даврининг охирида пиёз (ва саримсоқ) нинг бўғзига замбуруғ ҳар хил механик жароҳатлар ва бошқа касалликлар туфайли пайдо бўлган яралар орқали киради. Касаллик аломатлари далада намоён бўлмасдан, кўпинча омборхоналарда яққол кўринади: пиёз бўғзининг тўқималари юмшайди, бироз ботиқ шакл олади; пиёз бўйига кесилса, унинг устки қисми худди қайноқ сувда пишганга ўхшаб юмшагани ва сариқ, пушти ёки қўнғир тус олганини кўриш мумкин.
Омборда сақлаш даврининг иккинчи ярмида зарарланган жойларнинг устидаги пўстида зич, кулранг моғор ва майда, диаметри 1-5 мм бўлган қора склероцийлар ривожланади. Бундай пиёзбошларга тезда иккиламчи замбуруғ ва бактериялар киради ва, омборхонага қўйгандан кейинги 1-2 ой ичида, пиёз бутунлай чириб кетади, серсув бўлиб қолади ва қўланса ҳид чиқаради. Кейинчалик пиёзбош қуриб, фақат пўсти қолиши мумкин. Омборхоналарда (айниқса иссиқ усулда 18-22°С ҳароратда) сақланаётган пиёзбошларнинг 50 фоизи ёки кўпроғи касаллик туфайли йўқотилиши мумкин.
Уруғлик олиш учун экилган зарарланган пиёзбошлардан инфекция ўқбарг ва тўпгулларга ўтиши, ўқбарг букилиши ва синиши, уруғ пишмай қолиши мумкин.
Инфекция кейинги мавсумга пиёзбош, ўсимлик қолдиқлари ва баъзан уруғ орқали ўтади. Касаллик билан пиёзнинг чучук ва оқ навлари кўпроқ, аччиқ, сариқ ва қизил пўстли навлари камроқ зарарланади.
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Botrytis allii. Гифалар кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, кейинчалик қўнғир, эни 4,5-9 мкм. Колониялар кулранг, қалин, кийгизсимон. Конидиофоралар кўплаб ҳосил бўлади, тик турувчи, баландлиги 0,5-1 мм ва ундан ҳам узун, бироз шохланган, олдин рангсиз, кейин қўнғир-кулранг; конидиофоранинг устки 1/4 ёки 1/3 қисмида кўплаб конидияларнинг сувда эрувчан шилимшиқ ёрдамида бириккан бошчалари пайдо бўлади. Конидиялар 1 ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра оч-кулранг ёки қўнғир тусли, эллипсоид ёки тухум шаклли, ўлчами 7,1-16,2x3,8-9 мкм. Микроконидиялари топилмаган. Склероцийлар жилосиз-қора тусли, зич, ичи оқ, шакли ўзгарувчан, тухумсимон, субстратга ёпишган қорақўтир шаклли, диаметри 1-5 мм. Аскомицет босқичи botryotinia allii.
Botrytis byssoidea. Гифалар кўп ҳужайрали, рангсиз. Колониялар оқ, сўнгра оч-кулранг, ғовак. Конидиофоралар фақат намлик жуда юқори бўлганида пиёзбоши тўқималаридаги мицелий ёки склероцийларда ҳосил бўлади, тик турувчи, Botrytis allii никидан ҳам узунроқ ва кучлироқ шохланган, тўқ-қўнғир, устида конидияларнинг бошчалари пайдо бўлади. Конидиялар 1 ҳужайрали, рангсиз, оч-кулранг кейинроқ қораювчи, тухум шаклли, ўлчами 8-19x5-11 мкм, кўпинча 10-14x6-9 мкм. Микроконидиялар қисқа оёқчалардп, диаметри 3 мкм. Склероцийлар оқ, сўнгра қораювчи, шакли ўзгарувчам Аскомицет босқичи номаълум.
Botrytis sguamosa. Гифалар кўп ҳужайрали, рангсиз, эни ҳар хил. Конидиофоралар мицелийда ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб, склероцийларда ҳосил бўлади, тик турувчи, вакгг ўтиши билан ясси (япалоқ) ва буралган шакл олувчи, кўп марта шохланган, олдин рангсиз, кейин қорамтир тусли, конидиялар ажралиб тушганидан кейин ўсишини давом эттириб, яна конидиялар пайдо қилувчи. Конидиялар 1 ҳужайрали, олдин оч-кулранг, кейин қораювчи, эллипсоид ёки тухум шаклли, ўлчами 13-22x10-17 мкм, 20-22оС ҳароратда ва сунъий озуқа муҳитида кам ҳолларда ривожланади. Микроконидиялар қисқа оёқчаларда, диаметри 3 мкм. Склероцийлар оқ, сўнгра қораювчи, ясси (япалоқ) ликопчага ўхшаш, эни 0,5-4 мм, кенглиги одатда 1/8 мм дан қалин эмас, кўпинча конгломерат ҳосил қилади, сунъий озуқа муҳитида ривожланмайди. Аскомицет босқичи Botryotinia sguamosa.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish