Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet133/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчиларнинг белгилари. Stemphylium allii. Конидиофоралар рангсиз, оз шохланган. Конидиялар шакли ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ ёки думалоқ, ўлчами 20-50x15-25 мкм, олдин бинафша, сўнгра оч-кулранг-қўнғир тусли, усти жуда майда тиканчалар билан қопланган, кўпчилигининг 5 та энига ва 1 ёки бир нечта бўйига жойлашган септалари мавжуд; энидаги септалари тортилиб, конидияларнинг ўша жойлари хипчароқ бўлиб қолади.
Stemphylium botryosum. Гифалар кўп ҳужайрали, деярли рангсиздан тўқ-сариқ-қўнғиргача, эни 2-9 мкм. Конидиофоралар ранги тўқ-зайтун-сариқдан сариқ-қўнғиргача, ўлчами 10-80x3-7 мкм, устида сарғиш-қўнғир, тўқ-зайтун тусли шиши мавжуд. Конидиялар биттадан ҳосил бўлувчи, узунчоқ-думалоқ, ўлчами 13,5-66x7-28,5 мкм, сарғиш-қўнғир, зайтунрангқўнғир тусли, усти жуда майда тиканчалар ёки сўгалчалар билан қопланган, кўпчилигининг эни-га 3-10 ва бўйига тўғри ёки қийшиқ жойлашган 1-10 септалари мавжуд; эни ўртасидан тортилиб, конидиялар хипчароқ бўлиб қолади.
Пиёзнинг (аспергиллёз) қора чиришини сапротроф (кучсиз
паразит) Aspergillus niger деган замбуруғи қўзғатади.
Пиёз, саримсоқ, сабзи, лавлаги, помидор ва бошқа экинларнинг мевалари омборхоналарда юқори ҳарорат ва намлик мавжудлигида зарарланади. Пиёзбош юмшайди, сўнгра пўстлоғи қурийди, баъзан мумиёлашади, пўстининг устида замбуруғ мицелийси ва спораларидан иборат бўлган қора кукун қатлами ривожланади. Споралар омборхонага тарқалиб кетади ва узоқ вақтгача сақланади.
Омборхонага қўйишдан олдин яхшилаб қуритилган пиёзбошлар қуруқ ва паст ҳароратда сақланса зарарланмайди ёки кам зарар ланади ва касаллик секин ривожланади. Оқ пиёз навлари кўпроқ, пўстлоғи рангли навлари камроқ зарарланади.
Аспергиллёз Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 19776; Вянгеляускайте и др., 1989; Холмуродов, 2004).
Қўзғатувчининг белгилари. Aspergillus niger. Конидиофоралар тўғри, тик, силлиқ, рангсиз ёки қўнғир, тепага қараб, эни катталашиб, устида шиш, унинг устида 2 ярусли стеригмалар ва стеригмалар устида конидиялар занжирчалари ҳосил қилади. Конидиялар шар шаклли, диаметри 2,5-5 мкм, қўнғир рангли, усти жуда кўп, майда тиканчалар билан қопланган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish