Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet129/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   179
Bog'liq
фито

Кураш чоралари. Қишда сақлаш учун соғлом пиёз ва саримсоқ бошларини танлаш; омборхоналарни дезинфекциялаш ва тавсия қилинган паст ҳароратни (-3... +1°С) таъминлаш; уруғларни экишдан олдин фунгицид билан дорилаш, қуритиш ва 50-60 соат давомида ивитиш; ўсув даврида ҳашаротлар билан курашиш; уруғ олиш учун экиладиган бошларни экишдан олдин самарали фунгицид билан дорилаш зарур (Герасимов, Осницкая, 1961; MacNab et al., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989).
Фузариоз Ўзбекистонда саримсоқнинг энг кўп тарқалган касал-ликларидан бири эканлиги хабар қилинган (Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986). Омборхонада сақланаётган пиёзбошларда ҳам учрайди (Бўриев ва б., 2002).
Пиёзнинг сохта ун-шудринг (мильдью, пероноспороз) касаллигини Perenospora schleideniana оомицет замбуруғи қўзғатади.
Қўзғатувчининг белгилари. Perenospora schleideniana. Конидиофоралар барг тешикчаларидан биттадан ёки гуруҳларда чиқади, устки қисмида 3-7 карра дихотомик, баъзан симподиал шохланган, ўлчами 300-750x12 мкм (кўпинча 330-410x11,6 мкм), таг қисмининг зни 15-18 мкм. Конидиялар 1 ҳужайрали, тухум шаклли, кулранг-бинафша рангли, ўлчами 23-60x19-35 мкм (кўпинча 41-53x23-24 мкм). Оогонийлари думалоқ, қобиғи юпқа; ооспоралари думалоқ ёки эллипсоид шаклли, қобиғи силлиқ ёки ғижимланган шаклли, диаметри 25-35 мкм.
Замбуруғ пиёзни, кам ҳолларда саримсоқни зарарлайди. Патоген пиёзбошларда уларни чиритмасдан, мицелий шаклида ва ўсимлик қолдиқларида ооспоралари ёрдамида қишлайди. Уруғлик олиш учун экилган пиёзбоши ўсганида касалликнинг диффуз шакли ривожланади: ўсимлик билан бирга замбуруғнинг мицелийси ҳам ўсади ва барча тўқималарга тарқалади. Касал ўсимликнинг барглари оч-яшил, сўнгра сарғиш тус олади, устида олдин оқ, кейин кулранг-бинафша тус олувчи юпқа моғор қатлами ҳосил бўлади; деярли ҳамиша патогеннинг моғори устида қора моғор ҳосил қилувчи иккиламчи сапротроф замбуруғлар ривожланади. Зарарланган барглар сарғаяди ва сўлади, ўқбарглар синади. Диффуз зарарланган ўсимликларда кўплаб споралар ривожланади, улар шамол билан тарқалади ва шабнам ёки ёмғир томчилари мавжудлигида соғлом экинларни зарарлайди. Ўсув даврида патоген 7 тагача авлод беради.
Пиёзда пероноспороз Ўзбекистонда ҳам қайд этилган ва у уруғлик экинлар учун катта хавф туғдиради (Кузнецова, Турсуметова, 1970; Ершов, Ореховская, 1978; Киргизбаева и др., 1985). Аммо патогеннинг об-ҳавога талабларини ташхис қилсак, касаллик ривожланиши учун мамлакатимизда имконият чегараланган, деган хулосага келамиз: пероноспороз кучли ривожланиши учун тез-тез ва кўп ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати 10-15°С бўлиши қулай ҳисобланади; 25°С ва ундан юқори ҳароратда касаллик ривожланмайди.
Пероноспорозга чидамли пиёз навлари мавжуд эмас.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish