Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet122/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари. Perenospora farinosa. Барглар устида, асосан остки томонида, оч-сариқ, сўнгра сариқ ва қўнғир доғларда патогеннинг спора ҳосил қилувчи органларидан иборат бўлган жуда майин, юпқа, кўзга зўрға кўринадиган, кулранг-бинафша қатлам пайдо бўлади. Конидиофоралар ўлчами 250-650x8-12 мкм, барг тешикчаларидан 1-3 тадан чиқади, улар 6-8 марта дихотомик шохланган, учлари ўткирлашган. Конидиялар юпқа кулранг-бинафша қобиқли, эллипсоид ёки тухум шаклли, ўлчами 20-28 х 16-23 мкм. Оогонийлар думалоқ, қобиғи юпқа, рангсиз, диаметри 50-60 мкм. Ооспоралар кам ҳолларда пайдо бўлади, шар шаклли, қобиғи сарғиш-қўнғир, қалин, силлиқ, 2 қаватли, диаметри 32-60 мкм. Қишлаган ооспоралар баҳорда гифа ҳосил қилиб ўсади ва экинларни зарарлайди.
Кураш чоралари. Ниҳол илдизлари емирилиши ва церкоспорозга қарши тавсия қилинган тадбирларни қўллаш; касаллик кўриниши би-лан дарҳол фунгицид пуркаш; 1- ва 2- йил экинлар далалари орасида камида 1 км масофа қолдириш; экинни назорат қилиб туриш ва касал ўсимликларни эхтиёткорлик билан қирқиб, устидаги споралари тарқалиб кетмаслиги учун уларни силкитмай, ўша жойда, устига 10-15 см тупроқ ташлаб, кўмиш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991).
Лавлагининг занг касаллигини Uromyces betae базидиомицет занг замбуруғи қўзғатади. Занг Марказий Осиё мамлакатларида қайд этилган, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Хўраки, қанд ва хашаки лавлаги зарарланади. Уруғбарг ва чин баргларда баҳорда сариқ, ликопча шаклли ёстиқчалар - эциялар пайдо бўлади. Уларнинг ичида ривожланган эциоспоралар шамол билан бошқа баргларга тарқалади ва зарарлайди. Ёзда баргларнинг икки томонида ҳам қўнғир, думалоқ, диаметри 1 мм келадиган урединия ёстиқчалари пайдо бўлади, баъзан улардан бир нечталари баргларда концентрик доиралар шаклида жойлашади. Урединияларда ривожланган уреди-ниоспоралар ҳам шамол билан тарқалади ва экинларни зарарлайди. ёз давомида урединия босқичи бир нечта авлод беради. Эцио- ва урединиоспоралар барг бандлари, иккинчи йил экинларининг поялари ва уруғларини ҳам зарарлайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish