Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


ЛАВЛАГИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ



Download 1,79 Mb.
bet118/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   179
Bog'liq
фито

3. ЛАВЛАГИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Лавлаги ниҳоллари илдизи емирилиши касаллиги ривожланишида замбуруғ ва бактерияларнинг 100 тадан ортиқ тури иштирок этиши мумкин. Улардан энг кўп тарқалганлари ва фаол касаллик қўзғатувчилари қаторига гифомицетлар Fusarium beticola, Fusarium javanicum, Fusarium moniliforme, Fusarium oxysporum, Rhizoctonia solani, пикнидали замбуруғ Phoma betae, оомицетлар Pythium debaryanum, Aphanomycis cochlioides, Aphanomycis raphani, камроқ учрайдиганларига бактериялар (Erwinia sp., Pseudomonas sp.,) ва бошқа замбуруғлар киради. Ниҳоллар илдизи емирилиши лавлагининг энг муҳим, хавфли ва иқтисодий зарар келтирувчи касаллиги ҳисобланади.
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Fusarium javanicum. Ҳаво мицелийси яхши ривожланмаган, пўк, кулранг-кўкиш-яшил ёки оч-жигарранг тусли. Макроконидиялар пионнотларда, камроқ ҳолларда спородохийларда ривожланади, урчуқ-ўроқ ёки ўроқ шаклли, эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, устки ҳужайраси калта ва тўмтоқ, 4-6 ҳужайрали, 4 ҳужайралиларининг ўлчами 25-60x3,5-6 мкм, кўпинча 35-50x3,5-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 40-70x4-6 мкм. Склероцийлар камдан-кам ҳосил бўлади.
Аскомицет босқичи Nectria haematococca (бошқа манбааларга кўра Hypomyces haematococcus).
Fusarium moniliforme. Ҳаво мицелийси яхши ривожланган, бароқ, оқ ёки оқ-пушти, пушти-қизғиш ёки сал бинафша тусли. Макроконидиялар ҳаво мицелийси, пионнот ва спородохийларда ривожланади, ингичка ўроқ шаклли, эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, 4-6 (камроқ ҳолларда 2 ва 7-8) ҳужайрали, 2 ҳужайралиларининг ўлчами 9-30x2-5 мкм, 4 ҳужайралилариники 20-60x2-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 37-70x2-4,5 мкм, 8 ҳужайралилариники 58-90x2,5-4,5 мкм. Микроконидиялар 1 ҳужайрали, урчуқ-тухум шаклли, занжирчалар ёки сохта бошчаларда ҳосил бўлади, ўлчами 4-8x1,5-4 мкм. Типик хламидоспоралари мавжуд эмас, баъзан тўқ-кўк тусли, диаметри 80-100 мкм бўлган склероцийлар ҳосил қилади.
Аскомицет босқичи Gibberella fujikuroi.
Aphanomycis cochlioides. Гифалар рангсиз, кам ёки ўртача даражада шохланган, эни 3-9 мкм. Зооспорангийлар жуда узун, 3 мм гача, гифалар билан ўралган, ичида 300 та ва ундан ҳам кўпроқ зооспоралар ривожланади. Бирламчи зооспоралар узунчоқ шаклли, зооспорангийдан чиқибоқ, цисталарга айланади. Цисталар думалоқ шаклли, диаметри 6-15 мкм. Иккиламчи зооспоралар буйрак шаклли, ён томонида 2 та хивчинчали. Оогонийлар гифа ёки ён шохчаларучида пайдо бўлади, деярли думалоқ, диаметри 20-29 мкм. Ооспоралар рангсиз ёки сариқтусли, диаметри 16-24 мкм. Антеридийлар 1-5 тадан, эгилгаи тўқмоқ шаклли, ўлчами 6,5-10x9-18 мкм.
Лавлагидан ташқари исмалоқ ва бошқа экинларни зарарлайди.
Phoma betae. Пикнидалар илдиз бўғзи, барг ва пояларда пайдо бўлади, шар ёки ясси-думалоқ шаклли, оч- ёки тўқ-қўнғир тусли, диаметри 100-400 мкм. Пикноспоралар рангсиз, 1 ҳужайрали, тухум, баъзан деярли шар шаклли, ўлчами 3,5-7x3-4 мкм, кўпинча ичида 1-2 томчи ёғ мавжуд.
Аскомицет босқичи Pleospora betae.
Бу патогенлар қўзғатадиган касалликлар қанд, хўраки ва хашаки лавлагида дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган.
Ўсимликлар тупроқда ва тупроқ юзасида, уруғунишидан то 3-4 чин барг чиққунига қадар зарарланади. Уруғбарг тупроқда ва униб чиққач бутунлай чириб кетиши мумкин. Ниҳоллар илдизларида рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ва чизиқчалар пайдо бўлади. Илдиз ва унинг бўғзида қора халқа яралар пайдо бўлади, илдиз жуда ингичка ва ипсимон бўлиб қолади, чирийди. Бундай ниҳолларнинг ўсиши секинлашади, улар кўпинча сўлиб, қуриб қолади.
Оғир тупроққа сифатсиз, калибрланмаган, фунгицид билан дориланмаган уруғни экиш, қатқалоқ, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари, ҳаво паст ва нам келиши заиф, нимжон ниҳоллар олиниши ва улар илдиз емирилишига ўта чидамсиз бўлишига олиб келади.
Намлик шароитида зарарланган илдизлар пушти-оқ (Fusarium spp.,), қўнғир (R. solani), оқ (P. debaryanum) мицелий, ёки қора нуқталар шаклидаги пикнидалар (P. betae) билан қопланади.
Касаллик катта зарар етказади - экилган уруғнинг бир қисми моғор билан қопланиб, чириб кетади, унган ниҳолларнинг илдизи емирилади ва ниҳоллар текис чиқмайди, жуда сийрак бўлиб қолади, натижада қайта экиш талаб қилинади, экин ўсишдан орқада қолади, илдизмевалар кеч етилади ва ҳосили 10-40% гача пасаяди, улардаги қанд миндори камаяди.
Битта далага ҳар йили ёки йил ора лавлаги экилиши қўзғатувчилар миқдори тупроқда йилдан йилга кўпайишига ва касаллик йилдан йилга кучайишига олиб келади.
Фомоз билан лавлаги вегетация даврида ҳам зарарланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish