Кураш чоралари. Алмашлаб экиш (кузги ва баҳорги буғдой, қанд лавлаги ва картошка энг яхши ўтмишдошлар ҳисобланади); чуқур кузги шудгор; карам бошқа касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланишига йўл қўймаслик; қишда узоқ вақт давомида сақлаш учун ҳосилни ўз вақтида, қуруқ об-ҳавода, механик шикаст етказмасдан йиғиб олиш; қишда сақлаш учун соғлом карам бошларини танлаб олиш; маҳсулотни сақлашга қўйишдан 15-20 кун олдин омборхона деворлари ва шифтини (10 л сувга 1,5-2 кг оҳак ва 100 г мис сульфат эритмаси билан) оқлаш ва яхшилаб қуритиш, хоналарини олдинги маҳсулот қолдиқлари ва бошқа чиқиндилардан пухта тозалаш, хлорли оҳак (10 л сувга 400 г) ёки бошқа бирор дезинфектант билан дезинфекциялаш ва яхшилаб қуритиш; омборхоналарда тавсия қилинган ҳароратни (0°...-1°С)таъминлаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; MacNab et al.,1983; Вянгеляускайте и др., 1989; Бўриев ва б., 2002; Ганиев, Недорезков, 2005).
Карамнинг кулранг чиришини Botrytis cinerea замбуруғи
қўзғатади. Кулранг чириш омборхоналарда карамнинг энг кенг
тарқалган ва энг зарарли касалликларидан бири ҳисобланади.
Замбуруғ кўп экинт урларини зарарлайди. Ўзбекистонда касаллик
карамда омборхоналарда кўп тарқалган (Бўриев ва б. 2002)
Ёмғирли мавсумларда карам далада (одатда мавсум сўнгида), барча бошқа ҳолларда омборхоналарда зарарланади. Уларнинг усти мицелий, конидиофора ва конидиялардан ташкил топган майин, момиқ, кулранг моғор билан қопланади, шилимшиқланади ва карам бош чирийди, кейинчалик тўқималарида қора склероцийлар ривожланади. Улар 2-3 йилгача ҳаётчанлигин сақлайди ва инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Қўзғатувчи конидиялари ва мицелий воситасида бошқа, соғлом карам бошларига осон тарқалади.
Чириш ривожланиши даврида, устки барглар олиб ташланишидан кейин касаллик карам бошининг энг устки куртагини заралайди, натижада энг сифатли уруғ олиш учун хизмат қиладиган карамнинг қимматли куртаги йўқотилади. Далада замбуруғ ўсимлик қолдиқларида ҳам сақланиши мумкин.
Кураш чоралари. Чидамли навларни қўллаш; алмашлаб экиш; омборхоналарни дезинфекциялаш; қишда сақлаш учун соғлом карам бошларини қўйиш; тавсия қилинган ҳарорат ва намликни таъминлаш; касаллик бошланаётганида бўр кукунини пуркаш; зарарланган карамларни юлиб олиб, чиқариб, йўқотиш; уруғлик учун соғлом карам бошларини танлаш ва уларни далага эртароқ муддатларда экиш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005).
Do'stlaringiz bilan baham: |