Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet111/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   179
Bog'liq
фито

Кураш чоралари. Уруғларни экишдан олдин тешиклари 1,5-2 мм бўлган элакдан ўтказиб, саралаш, ўсимликлар ўсишини тартибга солувчи препаратлар (стимуляторлар) билан ишлов бериш ва фунгицидлар билан дорилаш, 12-20 соат давомида ивитиш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш, шамоллатиб туриш; тупроқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш; уни юмшатиш; илиқ сув билан суғориш; тупроққа 5 см чуқурликда коллоид олтингугурт солиш (30-40 кг/га) ва унинг 0,4-0,45% ли суспензияси билан кўчат экиш пайтида суғориш; янги илдизлар чиқиши учун кўчатларнинг тагига 1-4 см баландликда қум, ёғоч қириндиси ёки уларнинг аралашмасини солиш; касаллик ўчоғи топилса, у ердаги ниҳолларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш, ўша жойни калий перманганат эритмаси (10 л сувга 3-5 г, 1 л/м2) билан суғориш, кейин эса бир ҳафта давомида суғормаслик; сабзавотларни омборхоналарда сақлаш қоидаларига риоя қилиш лозим (Андреева, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Пидопличко, 1977а, 1978; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Абдуллаев, 1994; Киргизбаева ва б., 1997).
Карамнинг фузариоз сарғайиши ва сўлишини гифомицет Fusarium oxysporum f. conglutinans қўзғатади. Патоген карам ва бошқа бутгулдошлар оиласига мансуб экинларнинг ниҳол ва етилган ўсимликларини зарарлайди. Иссиқхоналарда ниҳоллар, далада ёш ва етилган ўсимликларнинг барглари сарғаяди, доғлар ривожланиб, олачипор тус олади, томирлари қораяди, ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, карам боши кичик ва, барглар тўкилиши натижасида, яланғоч бўлиб қолиши кузатилади. Карам навлари замбуруғ ирқлари билан ҳар хил даражада зарарланади. Патогеннинг хламидоспоралари тупроқда 11 йилгача, карам бошида омборхоналарда кейинги мавсумгача сақланади. Тупроқда калий етишмаслиги фузариозни кучайтиради.
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш; уруғликка экишдан олдин триходермин (15-20 г - 2,5*109 конидия/г) ёки бошқа фунгицидлар билан ишлов бериш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш ва тупроқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш; далаларда бутгулдошлорга мансуб экинларни ҳар 5-6 йилдан кейин қайта жойлаштириш шартига тўғри келадиган алмаштириб экишни жорий этиш; калий ўғитларининг юқори меъёрларини қўллаш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш; кузги шудгорни чуқур ва ўз вақтида ўтказиш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Песцов, 1974; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Абдуллаев, 1994).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish