Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сабзида астранинг сариқ касаллигини



Download 1,79 Mb.
bet109/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   179
Bog'liq
фито

Сабзида астранинг сариқ касаллигини микоплазма (Aster yellows) қўзғатади. Зарарланган барглар кичраяди, сарғаяди, сўнгра қизғиш тус олади. Касалликнинг характерли белгилари - ўсимлик тепасида барглар кўп ва қалин ривожланиб, "розетка" ҳосил қилиши ва илдизмевалар устида кўп ипсимон иккиламчи томирлар пайдо бўлишидир.
Микоплазма сабзи, помидор, пиёз, манзарали ўсимликлар ва кўп йиллик бегона ўтларда ҳамда саратон ичида сақланади. Сабзига микоплазма саратонлар орқали ўтади.
Сариқ билан курашда помидор ва картошканинг вирус касалликларига қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; MacNab et al., 1983).
Ўзбекистонда сабзида сариқ касаллиги қайд этилмаган, аммо учраши эҳтимол қилинади.
Сабзининг мелойдогинозини Ўзбекистонда жануб ва шимол галл нематодалари қўзғатади. Зарарланган илдизмеваларнинг ён томонларида ғурра ва туганаклар, ўқ ва ён илдизларида бўртмалар – галлар пайдо бўлади. Касаллик ва унинг қўзғатувчилари ва кураш чоралари ҳақида маълумот "Помидор мелойдогинози" қисмида келтирилган (MacNab et al., 1983; Мавлянов, 1987).
2. Карам ниҳол касалликлари (жумладан "қорасон") комплекс касаллик бўлиб, уни бир нечта замбуруғлар қўзғатади. Улардан энг кенг тарқалганлари ва жиддий зарар етказадиганлари Rhizoctonia solani, ва Fusarium spp., камроқ ва/ёки айрим минтақаларда учрайдиганлари Olpidium brassicae, Pythium debaruanum ва Plendomus lingam турларидир. Olpidium brassicae ва Pythium debaruanum одатда уруғпалла ва ёш ниҳолларни, Rhizoctonia solani Plendomus lingam ва Fusarium spp., эса карамни бутун ўсув даврида зарарлайди. Булардан ташқари, кейинги бўлимларда баён этилган фузариоз, сохта ун-шудринг ва кулранг чириш касалликлари ҳам ниҳолларга маълум даражада зиён келтиради.
Ортиқча тупроқ намлиги, паст ҳарорат ва ёруғлик етарли бўлмаслиги, керагидан ортиқча (айниқса, совуқ сув билан) суғориш, ниҳоллар жуда зич бўлиши, улар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупроқ нордон бўлиши, унинг устида қатқалоқ ҳосил бўлиши ва ниҳоллларни кўчириб экиш кечикиши улар қорасон билан зарарланиши учун имконият яратади. Алоҳида торф-озиқа кубикларида ўстирилган ниҳоллар кам зарарланади.
Қўзғатувчиларнинг барчаси тупроқ замбуруғлари бўлиб, карам бир неча йил айни жойга экилса, улар иссиқхона тупроғида тўпланиб, йилдан-йилга тупроқдаги миқдори ва ниҳоллар зарарланиши ортиб бораверади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish