Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сабзининг фузариоз қуруқ чириши



Download 1,79 Mb.
bet108/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   179
Bog'liq
фито

Сабзининг фузариоз қуруқ чириши касаллигини Fusarium roseum замбуруғи қўзғатади; Ўзбекистонда сабзидан ажратилган Fusarium oxysporum замбуруғи адабиётда сабзида касаллик қўзғатувчиси сифатида қайд этилмаган. Зарарланган илдизмеваларда оч тусли, ботиқ доғлар пайдо бўлади, ўсади ва концентрик шаклли бурушиқлар ҳосил бўлади. Зарарланган тўқима оч-жигарранг тусли, ўртаси зич, ичида кичик кавакчалар бўлиши мумкин, атрофидаги соғлом тўқимадан яққол ажралиб туради.
Сабзи далада ўсув даврида зарарланади ва касаллик ривожланиши омборхонада давом этади. Кўпинча фузариоз билан зарарланган илдизмеваларда иккиламчи сапротроф бактериялар жойлашади ва чиришни якунлайди.
Сабзида қуруқ чириш қўзғатувчи Fusarium замбуруғлари ўсимликларни зарарлаши учун оптимал ҳарорат 20-25°С, илдизмевалар 10°С ва юқорироқ ҳароратда кучли зарарланади.
Фузариоз чириш билан курашда бошқа чиришларга тавсия қилинган тадбирлар қўлланилади (Дьякова, 1969; MacNab et al., 1983; Ганиев, Недорезков, 2005).
Сабзининг ҳўл бактериоз чиришини Erwinia sp.,. ва Erwinia carotovora бактериялари қўзғатади. Бактериялар сабзидан ташқари пиёз ва бошқа ўсимликларни ҳам зарарлайди. Касаллик далада ўсимликларнинг
сўлишига сабабчи бўлади, илдизмеваларнинг тепаси ёки пастки
қисми чирийди, улар юмшоқ, ҳўл, шилимшиқсимон бўлиб қолади,
кўланса ҳид чиқаради.
Омборхоналарда физиологик кучсиз сабзи кучлироқ зарарланади, одатда бу бактериялар замбуруғлар зарарлаган илдизмеваларни иккиламчи зарарлайди ва сабзи чиришини тугаллайди. Бактериялар зарарланган ўсимлик қолдиқлари, уруғ ва илдизмеваларда сақланади.
Кураш чоралари. Апмашлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини шудгорда кўмиб ташлаш, экишдан олдин уруғликка иссиқ (52-53°С) сув билан 15 мин давомида ишлов бериш, қуритиш ва самарали уруғ дориси билан дорилаш, ўсув даврида бактерицидлик хусусияти бўлган фунгицид пуркаш, фомозга қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим (Масленников и др., 1974; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005; Попкова и др., 2005).
Бу бактериоз дунёнинг барча мамлакатларида тарқалган, Ўзбекистонда омборхоналарда карам, пиёз ва саримсоқда кўп учрайди (Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Бўриев ва б., 2002), аммо сабзида учраши хабар қилинмаган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish