15 Маъруза
Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигини таъминлашда амал қилинадиган қонун, қоида. Регламентни ахамияти
Режа: Саноат тармоқлари бўйича технологик жараён усулларини танлаш. Хомашё, модда, материалларни танлаш, хавфсиз фойдаланиш талаблари. Технологик регламент талаблари ва ахамияти.
Саноат ишлаб чиқаришида хавфсизликни илмий жихатдан хар томонлама чуқур ўрганилган, янги технологик жараёнларни хавфсиз шарт шароитларни ифодаланган лойиха қоидаларни тўғри тадбиқ қилиш ва амалга ошириш билан эришилади. Бу вақтда албатта, жараённинг бажарилишида хавфли холат вазиятга олиб келадиган омиллар хисобга олинади.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида махсулот, модда, материал олиш, синтез қилиш, қайта ишлаш технологик жараёнлари турлича ва бир биридан фарқланади.
Технологик жараёнлар хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқариш турини танлаш, хомашё ва материалларнинг агрегат холати жараённинг физик кимёвий шартлари, жараённинг даври, ускуналарни йиғиш ва созлаш, иситиш ва совитиш турлари, технологик регламентга риоя этиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш ахамиятли хисобланади. Шунингдек жараён хавфсизлигини таъминлашда ишчиларни касб бўйича танлаш ва уларни ўқитиш, шахсий мухофаза воситаларини қўллаш талаб қилинади.
Технологик жараёнлар атроф мухитга хавф туғдирмайдиган, ёнғин портлашга нисбатан хавфсиз бўлиши керак.
Шу мақсадда жараёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
Саломатлик учун зарарли бўлган жараёнларни хавфсиз турига алмаштириш
Зарарли, ёнадиган, портлайдиган моддаларни хавфсиз турига алмаштириш
Зарарли хавфли вазият мавжуд бўлган технологик жараёнлардан механизация, автоматизация, узоқдан бошқариш усулларини қўллаш
Ускуна жихозлар пишиқлигини таъминлаш
Ишчиларни химоялаш ускуналарни тўхтатиш мақсадида текшириш ва бошқариш тизимларини қўллаш
Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли холати хақида ўз вақтида маълумот бериш
Хавфли зарарли бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқотиш, зарарсизлантириш
Ишчиларнинг химоя воситаларидан фойдаланишлари
Бир хил ва чарчашга олиб келадиган мехнатда дам олишни, мехнатни режали уюштириш ва х.к.
Технологик жараёнларни бажаришда хавфларни олдини, носозлик, ёниш, портлаш, концентрациясини хосил бўлишидан ўз вақтида хабар бериш, камчиликларини бартараф қилинишини таъминлаш мақсадида автоматизацияни- автоматик назорат асбобларини, авариядан хабар берувчи мосламаларни, автоматик тўсиқлашни, автоматик бошқарувни, огохлантирувчи ва хабар берувчи мосламаларни қўллаш ахамиятли бўлиб ишлаб чиқаришда хавфсиз ва соғлом мухит яратишда асос хисобланади.
Технологик регламент жараёнлар хавфсизлигини таъминлашда асос хисобланиб таркиби қуйидаги бўлимлардан иборат:
Ишлаб чиқаришнинг умумий тавфсифномаси
Тайёрланадиган махсулот тавсифномаси
Хомашё, материаллар тавфифномаси
Технологик жараённнинг мазмуни, баёни
Технологик режим нормалари
Хомашё, энергия сарфлаш нормалари
Ишлаб чиқариш назорати
Жараён бажариш хавфсизлик қоидалари
Моддий баланс
Қатъий риоя этиладиган йўлланмалар
Ишлаб чиқариш чиқиндилари оқова сувлар, атмосферага модда ташлаш
Ишлаб чиқариш технологик схемаси
Йўл қўйиш мумкин бўлган носозлик, сабаблари ва йўқ қилиш усуллари
Асосий технологик ускуна ва жихозлар таърифи
Назорат саволлари
Саноат тармоқларига бўлган хавфсизлик талаблари
Жараён, хомашё, материал танлаш
Жараён хавфсизлигини таъминлаш
Технологик регламент ахамияти
Автоматизация воситалари ахамияти
Do'stlaringiz bilan baham: |