5.Фонд биржалари ва уларнинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги иштироки. Биржа - аввалдан тайинланадиган манзил ва вақтда белгиланган қоидалар асосида очиқ савдо-сотиқ ўтказиш орқали биржа товарлари билан эркин улгуржи савдо қилиш учун шарт-шароитлар яратувчи, юридик шахс ҳисобланадиган корхонадир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда қуйидаги биржалар фаолият кўрсатиб келмоқда:
1. Республика фонд биржаси “Тошкент”
2. Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси
3. Республика универсал агросаноат биржаси
3. Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси
Фонд биржаси – фаолияти қимматли қоғозларнинг айланиши учун зарурий шароитларни таъминлаш, уларнинг бозор нархини аниқлаш ва улар тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг юқори даражадаги профессионаллиги таъминлаш ҳисобланган ташкилот.
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар “Тошкент” Республика фонд биржаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасининг фондлар бўлимида амалга оширилади.
“Тошкент” РФБ Ўз.Р. Президентининг 1994 йил 21 январдаги 745-сонли “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хуусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 январдаги 36-сонли қарори билан ташкил этилган.
Фонд биржасининг профессионал иштирокчилари:
Брокер – қимматли қоғозлар билан олди-сотди битимлари тузилишида ўз мижозларининг топшириғига биноан ва уларнинг номидан воситачилик хизматини амалга оширувчи шахс.
Дилер — фонд биржасида ўз номи ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозлар билан воситачиликни амалга оширувчи шахс.
Андеррайтер – эмитент қимматли қоғозларини чиқариш ва кафолатли жойлаштириб бериш бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилот.
Фонд биржалар ва уларнинг фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари:
Қонунлар:
“Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонун (1992 йил 2 июль)
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонун (2008 йил 13 февраль)
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (1996 йил 26 апрель)