«ишлаб чиқариш инфратузилмаси» фанидан маърузалар матни



Download 352,87 Kb.
bet38/64
Sana25.02.2022
Hajmi352,87 Kb.
#270797
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64
Bog'liq
Маъруза матни

Микрокредит ташкилоти – бу микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва қонунда белгиланган бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Микрокредит ташкилотлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин. 2014 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда жами 29 та микрокредит ташкилотлари лицензия асосида фаолият кўрсатади, улар қуйидаги асосий хизмат турларини амалга оширишади:
- Микрокредит - қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағлари.
- Микроқарз - жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағлари.
- Микролизинг - лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизмат бўлиб, лизинг энг кам иш ҳақининг 2000 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.
Ломбард – бу ихтисослашган тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий фаолияти тури бўлиб аҳолининг кўчар мулк залоги остида ва бошқа буюмларни сақлаш асосида уларга қисқа муддатли қарзларни бериш ҳисобланади. Ломбардар ЎзР МБ нинг махсус лицензияси асосида фаолият юритади. Ломбардларда қимматли металл буюмлари, автотранспорт каби мулклар қабул қилинади, уларнинг қиймати эса томонлар келишувига биноан белгиланади. 2014 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда жами 45 та ломбардлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчаси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган.
Чет эл банклари ваколатхоналари - Ўзбекистон Республикаси худудида аккредитация қилинган чет эл банклари томонидан очилган ваколатхоналар. 2014 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда жами 6 та чет эл банклари ваколатхоналари фаолият кўрсатади:

  1. «Покистон миллий банки» (National Bank of Pakistan), Покистон

  2. «Коммерцбанк АГ» (Сommerzbank AG), Германия

  3. «Ландесбанк Берлин АГ» (Landesbank AG) Германия

  4. «Джей Пи Морган Чейз Банки»
    (JPMorgan Chase Bank, N.A.) АҚШ

  5. «Корея экспорт-импорт банки» (Export-Import Bank of Korea) Корея Республикаси

  6. «Шинхан банки», (Shinhan bank) Корея Республикаси

Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари:
Қонунлар:

  • “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун (1995 йил 21 декабрь);

  • “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун (1996 йил 25 апрель);

  • “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (2012 йил 17 декабрь);

  • “Банк сири тўғрисида”ги Қонун (2003 йил 30 август);

  • “Кредит ахборот алмашинуви тўғрисида”ги Қонун (2011 йил 4 октябрь);

  • “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонун (2006 йил 15 сентябрь);

  • “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун (2006 йил 20 сентябрь);

  • “Ипотека тўғрисида”ги Қонун (2006 йил 4 октябрь);

  • “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонун (2006 йил 6 май).




Download 352,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish