«ишлаб чиқариш инфратузилмаси» фанидан маърузалар матни


Лизинг компаниялари ва уларнинг молия институти сифатидаги фаолияти



Download 352,87 Kb.
bet42/64
Sana25.02.2022
Hajmi352,87 Kb.
#270797
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
Маъруза матни

6.Лизинг компаниялари ва уларнинг молия институти сифатидаги фаолияти.
Лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.
Лизинг объектлари - Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк.
Лизинг субъектлари - лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи.
Лизинг компанияси - лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи юридик шахс.
Ўзбекистонда лизинг лицензияланмайдиган фаолият тури бўлиб ҳисобланади ва у бўйиа операциялар нафақат ихтисослашган лизинг компаниялари, балки тижорат банклари томонидан ҳам амалга оширилади. Бугунги кунда мамлакатимизда лизинг капитал йўқилмаларни инвестициялашнинг энг истиқболли йўлларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда лизинг бозорини ривожланиш босқичлари:
1-босқич: 1991-1999 йй. Лизингнинг халқаро механизмларини жорий қилиш ва қонунчилик асосларини шакллантириш.
2-босқич: 1999-2005 йй. Лизинг соҳасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва лизинг бозорининг ҳосил бўлиши.
3-босқич: 2005-2012 йй. Лизингни оммавийлаштириш ва лизинг бозорида рақобатли муҳитни шаклантириш. ажратмаларини барчаси чегириб ташланади.
Ўзбекистонда лизинг бўйича қуйидаги имтиёзлар ва афзалликлар берилган:

  • Лизингга бериш учун Ўзбекистонга олиб кирилаётган технологик ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади

  • Лизинг тўловлари ҚҚС га тортилмайди

  • Лизинг олувчи лизинг объекти бўйича мулк солиғи тўламайди

  • Лизинг олувчининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базасини белгиланаётганда уни жами даромадидан лизингга оид фоизлар ҳамда лизингга олинган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини барчаси чегириб ташланади

Лизинг компаниялари ва уларнинг фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари:



  • Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, 6-бўлим. “Лизинг”, 587-599-моддалар.

  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

  • “Лизинг тўғрисида”ги Қонун (1999 йил 14 апрель)

  • Ўз.Р. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти №6 “Ижара ҳисобини юритиш”

  • Ўз.Р. Президентининг 2002 йил 28 августдаги ПФ-3122-сонли “Лизинг тизимини янада рағбатлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони

  • Ўз.Р. Президентининг 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сонли “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори.




Download 352,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish