Ыщчыорова Фарангиз



Download 373 Kb.
bet10/14
Sana04.04.2022
Hajmi373 Kb.
#528061
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Зухриддин

Т.Р.

А

Б

сон

Фоиз

сон

Фоиз

1

43

91,5

4

8,5

2

3

6,4

44

93,6

3

36

76,5

11

23,4

4

41

87,2

6

12,8

5

33

70,2

14

29,8

6

24

51,1

23

48,9

7

31

65,9

16

34,04

8

9

33,3

18

66,7

9

7

25,9

20

74,1

Жадвалдаги сонларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, оилали талабаларнинг аксарияти, 91,5 фоизи никоҳнинг ўзи оилали киши, деб ҳисоблаш имкониятини беради, деб ҳисоблайди. Никоҳга енгилтаклик билан қараб, уни катталарнинг ўйинига ўхшатадиган ёшлар 6,4 фоизни ташкил этди. Афсуски, оз миқдорда бўлса ҳам бундай ёшларнинг мавжудлиги ҳозирги кунда оилалар ажримларига сабаб бўладиган ҳолатларни пайдо қилмоқда. Улар оиланинг муқаддас қадрият эканлигини ва келажак ҳаёти шу оиланинг барқарорлигига боғлиқ эканлигини ҳали-хануз тушуниб етмаган ёшлардир.


Оилали талаба ёшларнинг аксарияти, 76,5 фоизи ота-онасига моддий боғланганлигини таъкидлашган. Чунки, талабалик даврида вужудга келган оилаларнинг моддий таъминланиши ота-оналар томонидан амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, талаба бўлишига қарамасдан оиласи эҳтиёжларини қондириш учун дарсдан сўнг маълум бир фаолият билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган ёшлар синалувчиларнинг 23,4 фоизини ташкил этди. Бу албатта, уларнинг оила масъулиятини ҳис қилиш, уни мустаҳкамлигини таъминлаш учун ҳаракат қилишидан далолат беради.
«Сизларнинг никоҳ ва кутишлар борасидаги қарашларингиз мос тушадими?» деган саволга синалувчиларнинг 87,2 фоизи «Ҳа», 12,8 фоизи «Йўқ» жавобларини танлашган.
«Оила, турмуш тарзи, маиший-хўжалик соҳаси ҳақидаги тасаввурларингиз турмуш ўртоғингиз ҳамда бошқа оила аъзоларингиз билан бир хилми?» саволига эса синалувчиларнинг 70,2 фоизи «Ҳа», 29,8 фоизи «Йўқ» жавобларини танлашган.
«Муносабатларни ойдинлаштиришда низо ва келишмовчиликлар тез-тез бўлиб турадими?» саволига синалувчиларнинг 51,1 фоизи «Ҳа», 48,9 фоизи «Йўқ» жавобларини танлашган.
«Сизларнинг умумий қизиқишларингиз, қарашларингиз, машғулотларингиз мавжудми?» саволига эса синалувчиларнинг 65,9 фоизи «Ҳа», 34,04 фоизи «Йўқ» жавобларини танлашган.
Сўровномада иштирок этган 47 нафар оилали талабаларнинг 27 нафари фарзандли бўлиб, 2 та ва ундан ортиқ фарзандлилар 33,3 фоизни, 2 тадан кам фарзандлилар эса 66,7 фоизни ташкил этди.
Фарзандли талабалар болаларининг тарбиясини юқори даражада баҳолаганлари 25,9 фоизни, ўртача ёки паст баҳолаганлари 74,1 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич эса уларнинг ота-она сифатида фарзанд тарбияси борасида ҳали етарли даражада тажрибага эга эмасликларини билдиради.
Энди йиғилган балларнинг умумий кўрсаткичлари бўйича таҳлилни амалга оширамиз.

«Оилангизда низолар мавжудми?» тестининг умумий натижалари.


3-жадвал

Баллар

Сон

Фоиз

0-2

39

82,9

3-5

7

14,8

6-9

1

2,1

0 дан 2 гача балл тўплаган талабалар 82,9 фоизни ташкил этиб, улар оиласига ажралиш хавф солгани йўқ. Уларнинг оиласида мустаҳкам оила қуриш, қийинчиликларни енгиш учун барча имкониятлар мавжуд. Оила аъзолари ўртасидаги оддий тортишувлар ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатмайди.


3 дан 5 баллгача йиққан талабалар 14,8 фоиздан иборат бўлиб, уларнинг муносабатлари таранглик чегарасидадир. Ушбу оилаларнинг вакиллари турмуш ўртоғидан доим мамнун эмас. Улар доим ҳам ўзларини тута билмайди, қўлга ололмайдилар. Бундай вазиятлар ажралиш учун хавфлидир. Шунинг учун бундай ҳолатлардан узоқлашишлари лозим. Уларнинг оилавий ҳаёти айрим ҳолларда зерикарли туюлса ҳам, ундан қониқадилар. Улар ўзаро муносабатларида мулоқот маданиятига эътибор беришлари, бир-бирларига ғамхўрлик кўрсатишлари ва бир-бирларига ён босишга ўрганишлари лозим.
6 дан 9 гача балл тўплаган респондентлар 2,1 фоизни ташкил этиб, уларнинг оиласида ажралиш вазияти юзага келган. Оилавий бурчларни тақсимланишини ҳақиқат нуқтаи-назаридан кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этиш зарур. Улар оиладаги мулоқот жараёнини ўзгартиришга эътибор беришлари, эр ва хотин ҳаётий қониқмаслик сабабини, турмуш ўртоғининг ҳаётдан қониқмаслик сабабларини, имкониятларини ўрганиб чиқишлари зарур. Бундай оила вакилларидан бир-бирларига назокатли, диққат-эътиборли, юмшоқ, яхши ният билан мурожаат қилиш, ўз навбатида бир-бирларига камроқ танбеҳ бериш талаб этилади. Эр-хотинни бир-бири билан боғлайдиган, бириктирадиган хусусиятларга кўпроқ интилишлари муҳим саналади.
Профессор В.М.Каримова баркамол авлод тарбиясини оиладаги соғлом турмуш тарзи билан боғлаб, муаммога ўсиб келаётган ёш авлод онгида рўй берадиган руҳий ҳолатларни таҳлил этиш нуқтаи назаридан ёндошади. Унинг фикрича “Маълум бир сабабларга кўра содир бўладиган оилавий можаролар болалар тарбиясига ёмон таъсир кўрсатади, бундай таъсир “болаларни деб” сақланиб келинаётган оилалардаги баъзи жанжаллар туфайлидир”9. Демак, оиладаги ёмон руҳий ва ижтимоий муҳит болаларда салбий хулқ-атвор пайдо бўлишининг жиддий сабабларидан биридир. Оилада мутаносиблик бузилса, ўша оиладаги соғлом авлод тарбиясига путур етади, агар соғлом муносабат қарор топса, оилада ҳам жамиятда ҳам соғлом турмуш тарзи юзага келади. Чунки, оилада шахснинг ижтимоийлашуви амалга ошади. Оилавий ижтимоийлашувнинг қадри ва аҳамияти шундаки, унинг таъсирида биринчидан, шахс катта, мустақил ҳаётга, жумладан, оилавий ҳаётга тайёрланади, ўзига яраша сифат ва фазилатларни шакллантириб боради, иккинчидан, ҳар томнлама етук, ақлли, соғ-саломат ва баркамол шахс бўлиб етишиш имкониятига эга бўлади. Шу жиҳатдан ҳам, оила ва унинг соғлом маънавий муҳити болани жамиятда яшашга, ўзига ўхшаш шахслар билан муроса қилиш, ҳамкорликда фаолият юритиш, касб-ҳунарли бўлиш, муомалада аҳлоқ-одоб нормаларига бўйсунишга ўргатади, психологик жиҳатдан тайёрлайди10.
Юртбошимиз И.А.Каримовнинг фикрича, “Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар-яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир”11. Ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, оила аъзоларининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаши бу ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлашда муҳим омилдир. Умуман оила инсоннинг шахс сифатида шаклланишига ижобий таъсир қилади, ёшлар маънавиятини такомиллаштиришга ёрдам беради, миллат асосини ташкил этиб, икки авлодни бирлаштиради12.
Эсини таниганидан бошлаб эртаклар руҳида, бадиий фильмлар, романлар, афсона, ривоятлар руҳида тарбияланган ёшларимизда ҳамма вақт ҳам оилавий ҳаёт ҳақида тўғри тасаввурлар шаклланавериши мумкин эмас. Оммавий ахборот воситалари орқали, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар орқали ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида берилаётган материалларда, оилавий ҳаётни бир ёқлама фақат ижобий томондан талқин қилиш ҳоллари кўп кузатилади. Бу каби ҳолатлар ёшларда оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини нотўғри шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Талаба ёшларда оилавий муносабатлар бўйича билимларни мувофиқлаштириш мақсадида улар билан тренинг ўйинларини ташкил этдик. Булар «Хушомад қилиш», «Интервью» ва «Суд йиғилиши» ўйинлари бўлиб, тренинг машьулотларидан мақсад талабаларни оилавий муносабатлар жараёнида эмоционал тўсиқларни бартараф этишга, ўзгалар билан самимий муносабатда бўлишга ўргатиш, оилавий муносабатлар жараёнида мулоқот малака ва кўникмаларини ҳамда муомала маданиятини шакллантиришдан иборат. «Хушомад қилиш» тренинги давомида талабалар ўз хоҳишлари билан қайнона, келин, куёв, қайнисингил каби ролларга бўлиндилар. Сўнг навбат билан бир-бирларига самимий тарзда, чиройли сўзлар билан хушомад қилдилар. Бошловчи ва қолган гуруҳ аъзолари уларнинг ўзини тутиши, суҳбатдош билан муомаласи, мимикаси, хатти-ҳаракатларини кузатиб туришди. Ўйин сўнггида кузатувчилар томонидан иштирокчиларнинг ролларни қандай бажарганликлари таҳлил қилинди ва керакли маслаҳатлар берилди. Роллар ўйин давомида алмашилиниб турилди.
«Интервью» ўйинида бошловчи талабага журналист сифатида турли оила аъзоларидан қайнона, қайнота, куёв, келин, овсин, қайноьа, қайнисингил ва ҳоказолардан интервью олиниши кераклигини айтди ва ўзи бир талабани шу ролга тавсия этди. Суҳбат мавзуси кечки овқатни тайёрлаш, рўзғорга керакли нарсаларни ҳарид қилиш, меҳмонга бориш, туьилган кунни нишонлаш каби ҳолатлар билан боғлиқ тарзда танланди. Ўйин таҳлилида бажарилган ролларга нисбатан кузатувчиларнинг фикрлари билдирилди.
«Суд йиғилиши» ўйинида зиддиятли шароитларда шахслараро ўзаро муроса йўлларини қидиришга ўргатилди. Талабалар судя, адвокат, жамоатчилик вакили, эр, хотин, қайнона, қайнота каби ролларга бўлиниб, турли вазиятларда яъни эр-хотин ўртасидаги зиддиятлардан чиқиш йўлларини ўргандилар. Ўйин сўнггида вазиятдан чиқиш учун танланган йўл муҳокама қилиниб, кузатувчилар томонидан берилган версиялар таҳлил қилинди.
Юқоридаги каби ўйинлар талаба ёшлар онгида оилавий муносабатлар бўйича ҳаётий билимларни шаклланишига ва оилавий ҳаётнинг паст-баландлари ҳақида тўла-тўкис маълумотлар олишга ёрдам беради.
Оилада ота-она, қайнона-келин, қариндош уруғлар ўртасидаги муносабатларнинг меъёри, уларнинг мақсадга мувофиқлиги, муносабатлардаги самимият даражаси оилавий ажримларнинг олдини олиш билан бирга, ёшларда соғлом фикрнинг, шарм-ҳаё, меҳр-оқибат, иффат, ибо назокат, лафз, масъулият каби ижобий фазилатлар ва интеллектуал сифатларнинг намоён бўлишига замин ҳозирлайди. Халқимизга хос устивор фазилатлар асосан оилавий муҳитда, яқин қариндошларнинг бевосита аралашувида юз беради. Бу ҳол меҳнатга тўғри муносабат, ҳалоллик, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларни эъзозлаш, аяш урф-одатларини муқаддас билиш жараёнида амалга ошади. Бундай сифатларни ўзлаштира олган ҳар бир ўғил ва қизда оилапарварлик ва юртпарварлик хусусиятлари ривожланиши муқаррар.
Бугунги кунда бу масала янада долзарбликни тақозо этмоқда ва давлат сиёсати даражасигача кўтарилди. Чунки мустақил давлатимизнинг тараққиёти келажагимиз эгалари бўлган ёшларга, уларнинг дунёқарашига, оилавий муҳитнинг соғломлигига, мустаҳкамлигига узвий боғлиқдир.
Оилада оила аъзоларининг бир-бирига ҳамдард бўлиши, муаммоларни ўзиникидай қабул қилиши ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Кўпчилик оиладаги келишмовчиликлар арзимаган нарсадан бошланади. Бир-бирини тушунмаслик натижасида орага совуқчилик тушади, меҳр-оқибат кўтарилади. Бу оила аъзоларида муомала маданияти етишмаганидан дарак беради. Инсонлар бир-бирларидан фарқ қилишади, лекин оила аъзолари бир-бирларининг характерини ўзгартиришга эмас, бир-бирларига мослашишига ҳаракат қилишса низолардан йироқроқ бўлиб, ажримларнинг олди олинади.
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов оиланинг жамият барқарорлигидаги ўрни ҳақида: «Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради », -деб таъкидлашлари бежиз эмас. Давлатимизнинг оила сиёсати оиланинг муаммоси- жамиятнинг муаммоси эканлиги, оила мустаҳкамлиги- жамият барқарорлигининг кафолатларидан эканлигини исботлайди. Шу боис ҳам бирор халқ, миллат ёки жамият йўқки, у ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиёт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни, қадриятларни инобатга олмаган бўлса. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила- бу умрнинг бошланиши, муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало оиласи билан боғлайди, яъни ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли бахтиёр ҳис этади.
Жамият тараққиётининг ҳозирги ҳолати оила олдига ўзига хос янги ижтимоий вазифаларни қўймоқда. Фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш муносабатлари, одамларнинг ўзаро мулоқат, муносабатлар доираси инсон руҳиятида ҳиссий эмоционал ўзгаришларни вужудга келтирмоқда ва булар оилавий ҳаёт характерига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Ёшларнинг оилавий ҳаётга биологик, ижтимоий, психологик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан етукликлари, шахслараро муносабатлар психологиясининг ўзига хос хусусиятларини ўрганганликлари, эмоционал ҳиссий муносабатларнинг хусусиятларини билишлари оилавий ажримларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, оиланинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан оила қураётган ёшларнинг оилавий ҳаётга қай даражада тайёрлигига боғлиқ. Шунинг учун оилавий ҳаёт заминида юзага келадиган ноҳуш ҳодисаларнинг олдини олиш, оилалар бузилишининг олдини олиш ва нотўлиқ оилалар миқдорини камайтириш, уларда ҳар томонлама соғлом психологик иқлимни юзага келтириш борасида амалга ошириладиган ишларнинг самарадорлиги шу оилаларни юзага келтираётган ёшларнинг шахсига, индивидуал психологик хусусиятларига, уларнинг оилавий ҳаётларини мақсадга мувофиқ равишда ташкил этишга қай даражада тайёр эканликларига боғлиқдир.
Оилали талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни тиббий ва жисмоний, руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида олий ўқув юртлари саломатлик марказлари ва психолог хизматлари фаолиятини кенгайтириш лозим. Ёш оила вакилларининг бўш вақтларини унумли режалаштириш ва ўтказишга ўргатиш, ёшларни маънавий ва мафкуравий ўсишига хизмат қиладиган тадбирларда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Бугунги кунда бу масала янада долзарбликни тақозо этмоқда ва давлат сиёсати даражасигача кўтарилди. Чунки, мустақил давлатимизнинг тараққиёти келажагимиз эгалари бўлган ёшларга, уларнинг дунёқарашига, оилавий муҳитнинг соғломлигига, мустаҳкамлигига узвий боғлиқдир.

Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish