Ыщчыорова Фарангиз


Оилавий низоларни бартараф



Download 373 Kb.
bet6/14
Sana04.04.2022
Hajmi373 Kb.
#528061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Зухриддин

1.2. Оилавий низоларни бартараф
этиш йўллари
Икки қалбнинг бирлашувидан янги бир оила вужудга келади. Ҳар бир инсон умрида аҳил оила қуришни, ширин турмуш кечиришни, яхши фарзандлар тарбиялашни орзу қилади. Лекин инсон қалбини билиш, уни ўз қалбингга мослаштириш анча қийин. Халқимизда бир гап бор: “Ошсиз уй бўлиши мумкин, лекин низосиз уй бўлмайди”. Фақат низонинг низодан фарқи бор.
Оиладаги шахслараро муносабатлар жараёнида учрайдиган низолардан бири эр-хотин ўртасидаги низолардир. Бундай низолар оиладаги тартиб, интизом, озодалик, оила бюджетини юритиш, саранжомлик, тежамкорлик, исрофгарчиликкка йўл қўймаслик, бола тарбияси каби масалалардан келиб чиқади. Низоларни ҳал этишда эса эр-хотиннинг бир-бирларини янада яқинроқ билиб, тушуниши, бир-бирларининг салбий - ижобий хусусиятларини ўрганиб бориши, бир-бирларига мослашиши, муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорликлари муҳим роль ўйнайди.
Айрим ҳолларда эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик улар характеридаги ўзига хослик натижасида юзага келади. Инсон характери батамом бир-бирига ўхшаш бўлмайди. Эр-хотин бир-бирининг характерини ўзгартиришга эмас, бир-бирига мослашишига ҳаракат қилишса низолардан йироқроқ бўлишади.
Баъзи йигитлар уй юмушлари билан шуғулланишмайди, буни ҳақорат деб биладилар. Шу билан бирга уй юмушларини асосли сабабларсиз эрнинг зиммасига юклайдиган хотинлар ҳам бор, аслида “эр-хотин қўш хўкиз” бўлиб, рўзғор ташвишларини биргаликда ҳал қилишлари лозим. Аёлга уй ишларининг ортиқча юкланиши, турмуш ўртоғининг ёрдам бермаслиги ўзаро ҳамкорликнинг йўқлиги, талабчанликнинг юқори қўйилиши, ўзаро бир-бирларини тушуна олмаслик ҳам эр-хотин ўртасида турли зиддиятларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга аёлнинг қўполлиги, оилани бошқаришга, лидерликка даъвогарлик қилиши, ўзаро ишончнинг йўқлиги, эмоционал муносабатларнинг бузилишига олиб келади. Аёл киши доимо қаноатли бўлиши, шукр қилиши, эрига итоатли бўлиши, озода, саранжом-саришта бўлиши, нафақат уй-жойни, ўзини ҳам доимо тоза, хушбўй тутиши керак. Овқатни вақтида тайёрлаш, овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирмаслик керак, чунки очлик инсоннинг тез жаҳлини чиқаради. Шу билан бирга уйқу ҳам ўз вақтида бўлгани яхши, йўқса уйқусизлик инсонни ҳафақон этади. Асаблари бузуқ, хафақон одамларнинг эҳтироси, муҳаббати секин-секин сўниб боради.
Эр-хотин бир-бирининг эътиборини қозонмоқ учун албатта қариндош-уруғлар ва яқинларини ҳурмат қилиши лозим. Ҳар бир оиланинг ўз сири бўлади. Оила сирининг ташқарига чиқмаслиги эр-хотиннинг бир-бирига ишончини орттиради, акс ҳолда эса зиддиятларни келтириб чиқаради.
Эр ҳам хотин ҳам фаъм-фаросатли бўлиши лозим. Бу дегани эр хурсанд бўлганда хотин ҳам қувониши, хотин ғамгин бўлган вақтларда эр унга ҳамдард бўлишидир. Қувончига, ғамига шерик бўлмаслик ҳам улар ўртасида турли низоларни пайдо қилади.
Эр-хотин ўртасидаги муносабатда вужудга келадиган низоларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги билан бир қаторда ҳар бир зиддиятнинг олдини олиш ва бахтли ҳаёт кечириш мумкинлиги эр ва хотиннинг ўзларига, уларнинг ақлига, психологик билимдонлигига боғлиқдир.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики айрим қизлар келинлик ва оналик вазифаларини бажаришга тайёр бўлмайдилар. Улар на овқат пиширишни, на кир ювишни, на катталар билан муомала қилишни биладилар. Шунинг учун оналар, қизларига рўзғор юритишни, уй-жойни саранжом-саришта тутишни, дид билан меҳмон кутишни, тежамкорликни ўргатишлари зарур.
Қайноналар ҳам келинларидан камчилик ахтармасдан, уни ўз фарзандидай кўриб, билмаганини сабр-тоқат билан ўргатиб бориши лозим. Келиннинг янги оилага кўникиб кетиши кўпроқ қайнонага боғлиқ. Баъзи ҳолларда қайнона келиннинг ёш хусусиятларини, қизиқишини, орзу-ҳавасини, ишлаши ёки ўқишини ҳисобга олмай унга кўплаб талабларни қўяди. Бунга келинларнинг имкони борми, йўқми ўйлаб ўтирмай ўғли орқали ўз эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қиладилар. Келини ҳақида бўлар-бўлмас гапларни ўғилларининг қулоғига қуядилар. Бундай қайноналар ўғиллари, набиралари бахтидан кўра ўз ҳузур-халоватларини кўпроқ ўйлайдилар. Бунинг олдини олиш учун ўғилдан ғоят тадбиркорлик талаб қилинади. Ўғил ҳам онанинг, ҳам умр йўлдошининг кўнглини оғритмаган ҳолда иш тутиши, онаси ва хотинини тарозининг икки палласидай баравар, тенг тутиши керак.
Баъзан катта хонадонларда икки ёки ундан ортиқ келинлар бўлиб, қайнона уларнинг ҳаммасига бир хилда қарай олмаслигидан келишмовчиликлар келиб чиқади. Келинлардан биронтаси қайнонанинг дидига яқинроқ, баъзиси узоқроқ бўлади. Аёллар ўта руҳий сезгирликлари туфайли буни тезда сезадилар. Натижада қайнона билан ёқтирилмаган келин ўртасида келишмовчилик бошланади. Бундай ҳолнинг олдини олиш ва овсинлар орасига совуққонлик туширмаслик учун қайнона ўз келинларига мумкин қадар бир хил муносабатда бўлиши, келинлар ҳам ақл-идрокли, мулоҳазали, сабр-тоқатли бўлиши керак.
Баъзи қайноналар ўғлини келинидан қизғонади ва оқибатда келини билан келиша олмасдан қолади. Бундай низолар одатда, камфарзанд ёки ёлғиз ўғил отасиз оилада ўсган тақдирда кўпроқ учрайди. Келиннинг фаросатлилиги, ўғилнинг ақллилиги бу келишмовчиликнинг олдини олади. Ўғил онадан ўз диққат-эътиборини, фарзандлик меҳр-муҳаббатини дариғ тутмаслиги, ёлғизлатиб қўймаслиги лозим. Қайноналар ҳам ўз навбатида ёшликларини эслашлари, келинига меҳр-муҳаббати улар оиласи бахт-саодати гарови эканлигини унутмаслиги керак.
Ёшларнинг оилавий ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришда уларнинг оилавий ҳаётга биологик, ижтимоий, психологик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан етукликлари, шахслараро муносабатлар психологиясининг ўзига хос хусусиятларини ўрганганликлари, эмоционал ҳиссий муносабатларнинг хусусиятларини билишлари муҳим аҳамятга эга. Чунки, оиланинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан оила қураётган ёшларнинг оилавий ҳаётга қай даражада тайёрлигига боғлиқ. Шунинг учун оилавий ҳаёт заминида юзага келадиган ноҳуш ҳодисаларнинг олдини олиш, оилалар бузилишининг олдини олиш ва нотўлиқ оилалар миқдорини камайтириш, уларда ҳар томонлама соғлом психологик иқлимни юзага келтириш борасида амалга ошириладиган ишларнинг самарадорлиги шу оилаларни юзага келтираётган ёшларнинг шахсига, индивидуал психологик хусусиятларига, уларнинг оилавий ҳаётларини мақсадга мувофиқ равишда ташкил этишга қай даражада тайёр эканликларига боғлиқдир. Бугунги кунда бу масала янада долзарбликни тақозо этмоқда ва давлат сиёсати даражасигача кўтарилди. Чунки, мустақил давлатимизнинг тараққиёти келажагимиз эгалари бўлган ёшларга, уларнинг дунёқарашига, оилавий муҳитнинг соғломлигига, мустаҳкамлигига узвий боғлиқдир.
Ҳозирги замон эгалитар оилаларда эса оиланинг бошқарув функцияси асосан ақлий меъёрлар, оила аъзоларининг шахсий обрўси ва биринчи навбатда ота-оналарнинг болаларга нисбатан бўлган муносабатларидаги обрўси кабилар ёрдамида амалга оширилади. Шунга кўра баъзи оилаларда оилани бошқариш, унга бошчилик қилиш оила аъзоларининг қизиқиши ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилса, баъзи оилаларда (эр-хотиннинг алоҳида-алоҳида) лидерликка интилиши натижасида оилавий низоларнинг ортиб бориши, болаларнинг ҳар томонлама эътибордан четда қолиши, натижада жиноятчилик кўчасига кириб кетиши кузатилади. Баъзи оилаларда аёл лидерлигининг мавжудлиги ўғил бола шахсида аёлларга хос хусусиятларнинг кучайиб боришига олиб келиши мумкин.
Маълумки, фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш муносабатларининг жаддаллашуви, халқ хўжалигининг турли жабхаларида янги технологияларнинг жорий этилиши ва шу каби қатор омиллар инсон руҳиятига олдингиларга қараганда кўпроқ жисмоний, руҳий зўриқишлар бермоқда. Бугунги ва эртанги кун саноати, ишлаб чиқариш ишчи ходимдан бор имкониятини сафарбар қилиб, бутун вужуди билан ишлашни ва ўзининг касб-хунар маъоратини мунтазам ошириб боришини тақозо қилади. Юқоридаги функцияларнинг муваффақиятли бажарилиши ҳар қандай оила бахтини таъминловчи мезон ҳисобланади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, оила-жамиятнинг бир бўлаги, унинг асосий ячейкасидир. Шунинг учун оиланинг ўз функцияларини муваффақиятли бажарилиши нафақат унинг ички ҳолатига, шу билан бирга жамиятнинг ижтимоий соғломлигига таъсир этади. Шундай экан, жамиятни соғломлаштириш учун энг аввало оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, лозим.
Айтилган фикрлардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни белгилаш мумкин:

  1. Оилавий қадриятларни ўғил-қизлар тафаккурига сингдириш учун янги давр талабларини назарда тутган ҳолда оилавий тарбия дастурини яратиш.

  2. Ёш ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясини олиб боришга ғоявий ва услубий тайёргарликларини кучайтириш.

  3. Оиладаги тарбиянинг миллий ва умуминсоний ютуқларини умумлаштириш.

  4. Оила кутубхонасини ташкил этиш, таълим муассасалри билан яқиндан алоқа ўрнатиш.

  5. Таълим муассасалари қошида «Оила институти» ташкил этилиб, талаба ёшлар учун таълим-тарбия жараёнига боғлиқ суҳбатлар, тренинглар уюштириш.

  6. Тарбия борасидаги кўрсатмаларни оммабоп рисолалар, буклетлар, илмий оммабоп мақолалар орқали тарғиб қилиш.

Юқорида тилга олинган тарбия шаклларини амалга оширишнинг энг қулай йўли - аввало ота-оналарнинг маънавий-психологик билим савиясини ошириш, уларда соғлом тафаккур ва замонавий дунёқарашни шакллантиришдир. Бу эса ота-онанинг фарзанд олдидаги, эл-юрт олдидаги бурчини тўғри англашини, инсоннинг дунёга келиши ва камол топиб ривожланишига оид психологик қонуниятларни пухта билишни, оилавий муносабатлар доирасида миллий урф-одат, анъаналаримизнинг энг нодирларини турмушга сингдириш орқали болаларда миллий қадриятларга меҳр-муҳаббат уйғотишни, уларни мустақил фикрлайдиган кишилар қилиб тарбиялашни тақозо этади.

Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish