Ыщчыорова Фарангиз


Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги



Download 373 Kb.
bet2/14
Sana04.04.2022
Hajmi373 Kb.
#528061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Зухриддин

Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги.
Мустақил давлатимизда оилаларнинг ахлоқий, маънавий ва руҳий баркамоллигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган сайъи-ҳаракатлар кун сайин ортиб бормоқда. Давлатимизнинг оила мустаҳкамлигини таъминлаш, унинг ижтимоий функцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, айниқса, оиланинг фарзандлар тарбиялашдаги нуфузини оширишга кўмаклашиш ҳамда ёш эр-хотинларнинг моддий ҳамда маиший шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги аниқ дастурий тадбирлари мамлакатимизда оила ва никоҳ муносабатларининг қадрият сифатида эътироф этилишини таъминламоқда.
Дунё ҳамжамияти билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш, жамиятимизни маънавий-маърифий жиҳатдан такомиллаштириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг, оила ва келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол, доно, илғор фикрли ва заковатли бўлишига интилмоқдамиз. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса, аввало, оиланинг турмуш тарзи соғлом бўлишига эришиш лозим.
Афсуски, кўпинча ёшларнинг ўз қобилиятларини орттириб баҳолаб, ўз олдиларига эришиб бўлмайдиган мақсадларни қўйиш холларига дуч келинади. Айниқса, оилавий ҳаётни тасаввур қилиш, унда ўз ўрнини баҳолаш масаласида ёшларимизнинг ўзларини орттириб баҳолаши, оилавий ҳаётдан мумкин бўлганидан кўпроқ нарсани талаб қилиш туфайли кўпроқ хатога йўл қўйиш холлари кузатилади. Шахсни оилавий муаммоларни адолатли ҳал этишга хизмат қилувчи ўз мустақил фикри, қараши, позициясини билиши, зарур бўлганда оила борасида ўз қарашларини ҳимоя қила олмаслиги асосида оилаларнинг мустаҳкамлигига путур етмоқда.
Жамият тараққиётининг ҳозирги ҳолати оила олдига ўзига хос янги ижтимоий вазифаларни қўймоқда. Фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш муносабатлари, одамларнинг ўзаро мулоқот, муносабатлар доираси инсон руҳиятида ҳиссий эмоционал ўзгаришларни вужудга келтирмоқда ва булар оилавий ҳаёт характерига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Оилани қадрият сифатида тавсифлаш ва унинг жамият ҳаётидаги нуфузини таъкидлаш билан биргаликда уни мустаҳкамловчи омилларнинг ролини ўрганиш, айниқса, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда келажакка ишонч, ўз халқи ва юрти тақдирига нисбатан масъулият ҳисларини шакллантириш катта аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир. Чунки, Ўзбекистон йилдан йилга расмий никоҳлар ошиб бораётган мамлакатлардан бири бўлиб, унда никоҳ ажримларини камайтириш янада муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ёшларда оила ва никоҳ, истиқболдаги ҳаётга нисбатан тўғри тасаввурларнинг шаклланганлигига, уларнинг оптимизм руҳида тарбияланганлигига бевосита боғлиқдир. Афсуски, амалга оширилаётган сайъи-ҳаракатларга қарамай, ёшларнинг оилавий ҳаётга психологик жиҳатдан тайёр бўлмаганлиги, оиланинг соғлом маънавий муҳити тўғрисида аниқ тасаввурларга эга бўлмаганлиги туфайли ёш оилалар ўртасида никоҳ ажримлари ҳамон қайд этилмоқда. Республикамизда йилига ўртача 13-15 мингга яқин никоҳ ажримлари қайд этилади. Уларнинг аксариятида ёш фарзандлар бўлиб, улар тақдир тақозоси билан фақат оналари, бобо ва бувилари қаромоғида қолмоқдалар.
Оилада фақат бир ота ёки она бўлса, бундай оила нотўлиқ оила деб аталади. Нотўлиқ оила ҳақида гапирилганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, нотўлиқ оилалар турлича юзага келади. Оилада эр-хотинлардан бирининг вафот этганлиги туфайли ёки уларнинг ажралиши туфайли оила нотўлиқ бўлиб қолиши мумкин. Албатта, оилада ота ёки онанинг вафот этиши бу улкан фожеа, лекин бундай оилаларда марҳумнинг руҳи ҳурмати, унга нисбатан, унинг шаънига ижобий муносабатлар сақланиб қолади. Бироқ эр-хотиннинг ажралиши сабабли юзага келган нотўлиқ оилаларда «тирик етим» болалар қолади. «Тирик етимлик» жамоатчилик ўртасида, айниқса, болалар жамоаларида (боғчада, мактабда, тенгдошлар даврасида) нисбатан кучлироқ қораланади. Ажралиш фақатгина ажралган эр-хотинларга эмас, балки ажралиш оқибатида отасиз яшаётган фарзандларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, ажралиш отасиз яшаётган қиз боланинг ҳис-туйғуларига, онасига бўлган меҳрига, қиз болада шакилланадиган ота образига ва отасиз ўсаётган қизнинг руҳиятига салбий таъсир қилади.
Кўпинча ажралишаётганлардан ажралиш сабаби сўралса, улар қандайдир ҳамма учун, бирдек бўлиб қолган сабабларни кўрсатишга ҳаракат қилишади. Масалан, «характеримиз мос тушмади», «ўзга шахснинг аралашуви», «қўполлик», «моддий қийинчилик», «ичкиликбозликка берилиш», «яшаш шароитининг ноқулайлиги», «ота-оналарнинг ноўрин аралашуви» кабилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, оиладаги маънавий-руҳий иқлим қанчалик мустаҳкам ва эр-хотинлар бир-бирларини қанчалик яхши тушунсалар бу «сабаблар» оиланинг инқирозига асосий сабаб бўла олмайди. Аксинча, вазиятларда эса жамият учун - нотўлиқ оилалар сони кўпаяди, оилалараро ёки қариндошлараро адоват юзага келади, бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади, фоҳишабозлик ортади, тери-таносил касалликларининг ортиши кузатилади, шахснинг ижтимоий фаолияти сусаяди. Эркакларда ёлғизлик ҳиссининг ортиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилишни ва турли касалликларни келтириб чиқаради. Аёлларда ёлғизлик ҳиссининг ортиши, қайта оила қуриш имконияти чекланганлиги, неврозлар, стресслар, турли ҳасталиклар, ўз жонига қасд қилиш кабиларга олиб келиши мумкин.
Шундай қилиб, оиланинг жамият маънавий ҳаёти, унинг барқарорлигидаги ўрни ва нуфузи юқоридир. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг таъкидлашича, «ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади»5. Бу жараёнларнинг дастлабки онлари учун масъул бўлган оила ва унинг хусусиятларини билиш, ёшларда оилавий ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларини адекват шакллантириш даврнинг долзарб масалаларидандир.

Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish