Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Корпоратив бошқарув асосидаги корхоналарда инновация ва инновацион- инвестицион фаолиятни ривожлантириш бўйича хорижлик олимларнинг фикр- мулоҳазалари атрофлича ўрганилган.
Халқаро тажрибада инновацион жараёнларни бошқариш ва ташкил этиш бўйича турли жиҳатларни Д.Аржибуджи [2], Ж.Ховелс, Д.Белл [3], ПюДрукер [4], Б.Лундвал [5], Н.Мазур [6], В.Иванов [7], Р.Фатхуддинов [8], ва бошқа олимлар ишларида топиш мумкин. Таниқли Й.Шумпетер ишларида иқтисодий ўсишнинг инновацион таркиби концепциясини таъминловчи макроиқтисодий моделлар механизмлари ишлаб
чиқилган. Й.Шумпетер инновацион соҳанинг функционал вазифаларини қуйидагича тавсифлайди: инновациялар эҳтимолли истеъмолчиларининг тижорий таҳлили; истиқболли ғоялар, мавжудлик манбаларини қидириш; янгилик яратиш ва жорий этишни ташкил қилиш; кўпайтириш; таъминлаб туриш ва йўқ қилиш [9].
Ўзбекистонда инновация фаолиятини ривожлантириш ва бошқарув тизимини ўрганиш бўйича А.М. Қодиров [10] Ш.Н. Зайнутдинов [11], Ф.Эргашев [12], ва бошқа олимлар илмий тадқиқот олиб борганлар.
Хусусан, Г.Ж. Хасанованинг фикрича, “Инновация фаолияти” – бу фаолият тури ҳам, соҳаси ҳам бўлмай, балки унинг тавсифидир. Инновация соҳаси мавжуд бўлмайди, чунки ҳар қандай фаолият ва ҳар қандай соҳа, агар унга юқори талаб мавжудлиги билан ажралиб турувчи натижага (масалан, ижтимоий, бозор, мудофаа каби) эришиши учун янгиликлар (масалан, билимлар, технологиялар, қўлланмалар, ёндашувлар кабилар) жорий этилса, инновация бўлиши мумкин” деб таъкидлаган [13]. Бошқа иқтисодчи олимлар А.Расулев, Р. Алимов ва А. Қодировларнинг илмий асарларида миллий инновацион тизимни шакллантириш асослари баён этилган бўлса[14], Ш.Зайнутдинов, Д. Раҳимова ва М. Маҳкамовалар инновацион менежментни ривожлантиришнинг илмий-назарий жиҳатларини тадқиқ этганлар.
Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, тизимли таҳлил, илмий абстракциялаш, иқтисодий-математик моделлаштириш ва бошқа усуллардан кенг фойдаланилди. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, инвестицияларни бошқариш элементларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва уни таҳлил этиш натижасида инвестицияларни жалб этишнинг жозибадорлигини оширади. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида корпортаив бошқарув асосидаги корхоналарда инновацион - инвестицион фаолиятини бошқариш модели ишлаб чиқилди.
Таклиф этилаётган моделни амалий татбиқ этиш инновацион маҳсулотлар улушининг ўсишига, илмий-тадқиқот ишларини интенсивлаштиришга, шунингдек миллий иқтисодиётни модернизация қилишга ёрдам беради.
Инновация ва инвестиция фаолияти муаммоларини ўрганиш унинг самарадорлиги олинган иқтисодий ва ижтимоий таъсирларнинг ўзаро боғлиқлиги атрофлича ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |