корхоналар даромадларининг ўсишини ошириш, илмий-техник тараққиётни
тезлаштириш ва экологик муҳитни яхшилаш.
(2) тенгламалар системасидаги маълумотларни (1)
тенгламага алмаштирсак, қуйидаги боғлиқликни оламиз.
Корпоратив корхоналарда инновацион-инвестицион фаолиятни молиялаштириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Давлат бюджети ёки чет эл инвестицияларидан ташқари корхона маблағлари, яъни олинган фойдадан маълум қисми инновация, янгиликлар, ихтироларга сарф қилинади. Тадқиқот ишида ўтказилган таҳлилларнинг кўрсатишича, айтиш мумкинки, бу борада ишлар суст амалга оширилмоқда, чунки фан ва технологиялар корхоналарнинг ички эҳтиёжларини етарли даражада қониқтирмаяптилар. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархи ошмоқда, бозорда товар ва маҳсулотларнинг баҳоси кўтарилиб бормоқда. Бунинг яна бир асосий жиҳатларидан бири инновациялар самарадорлигининг пасайиб боришидир.
Фикримизча, тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион-инвестицион фаолиятни ривожланишнинг устувор йўналишларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
тармоқлар ва соҳалар бўйича юқори технологияларни ишлаб чиқиш, уларни ишлаб чиқариш амалиётига самарали жорий этиш;
тўқимачилик корхоналрида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, диверсификациясини кенгайтириш;
мамлакат ва ишлаб чиқариш ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, улардан узоқ муддат фойдаланишни таъминлаш;
аҳолининг меҳнати ва турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг яшаш даражасини ошириш, инфратузилмасини ривожлантириш;
маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ва жаҳон бозорига киришини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ҳоказолар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда инновацияларга сарфланаётган харажатларнинг 83- 85
фоизи саноатга, қолган қисми бошқа тармоқларга сарфланмоқда. Агарда барча молиялаштириш манбаларидан инновация турларига сарфланаётган харажатларнинг тузилишини таҳлил қиладиган бўлсак, бунда шундай ҳолатни кўриш мумкин: тижорат банкларининг кредитлари – 4 фоизга, чет эл инвестициялари – 14 фоизга, корхона ва ташкилот маблағлари – 78 фоизга ва бошқа маблағлар – 4 фоизга тенг. Инновацион лойиҳалар қўшма шаклда молиялаштирилса, бюджет маблағларининг самаралилик даражаси ошади.
Фан соҳасида хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик лойиҳалари, ҳамда хорижий ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонга олиб келинадиган
илмий асбоб-ускуналар, реактив ва бошқа жиҳозлар божхона тўловларидан озод этилган. Бу имтиёзлар олимлар ва тадқиқотчиларнинг хорижий корхоналар тадқиқотларида муваффақиятли иштирокини таъминлаб, эришилган натижалар халқаро даражада мамлакатимиз нуфузининг ошишига хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: